Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 й. ПФ-51-сон "2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.04.2023 й.

N ПФ-51



2023 ЙИЛДА БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИГА

АСОСЛАНГАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ

АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

              

Жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий ва барқарор тизимини шакллантириш, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш мақсадида:


1. Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги ўзгартиришлар киритилсинки, уларга мувофиқ:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабрга қадар қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига "Халқпарвар" комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори 2022 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолинади;

мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномага эга бўлган шахсларга субсидиялар 2022 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади.


2. Ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлаш ҳамда уй-жой қурилишини тезлаштириш мақсадида:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 2028 йил 1 майга қадар қайтариш шарти билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз банд паст ставкада ажратилсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан банкларга 3 трлн сўм миқдоридаги маблағларни белгиланган тартибда депозитга жойлаштирсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Давлат бюджети ликвидлигидан келиб чиқиб, ипотека кредитларини ажратиш учун белгиланган маблағлар ҳажмини оширишга рухсат этилсин.


3. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 500 млрд сўми қурилиш-пудрат ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банкларга пул маблағларини Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз банд паст ставкада жойлаштиради ҳамда банклар қурилиш-пудрат ташкилотларига кредитларни 18 ойгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг фоиз ставкада ажратади.


4. Қуйидагилар:

2023 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2023 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ушбу Фармон билан тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитлари ва субсидиялар сонини оширишга рухсат берилсин.


5. Белгилансинки, 2023 йил 1 майдан бошлаб:

қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

2025 йил 1 январга қадар рўйхати 3-иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) банкларнинг ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириш тажрибасини давом эттирсин.

7. 2022 йилда "Янги Ўзбекистон" массивларида кўп квартирали уй-жойларни қуриш ҳамда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда Марказий банкнинг ушбу вилоятлардаги ҳудудий бош бошқармалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Янги Ўзбекистон" массивлари, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жойлар қуришни давом эттириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2023 йилда "Янги Ўзбекистон" массивларида кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. 5-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари "Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларни қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан тегишинча аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур Фармонга 5-иловада кўрсатилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2024 йил 1 январга қадар ушбу Фармон билан тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин. Бунда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ер участкалари Кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинганидан сўнг ўзлаштирилган ҳисобланади.


9. "Янги Ўзбекистон" массивларида ички автомобиль йўлларини қуриш бўйича буюртмачи этиб Автомобиль йўллари қўмитаси белгилансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) "Янги Ўзбекистон" массивларида ички автомобиль йўллари қурилишини белгиланган прогноз параметрлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирсин.


10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифаларига (ҳарбий хизматчиларга) ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичларини тасдиқласин.


11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан "Менинг биринчи уйим" дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг "Менинг биринчи уйим" дастурини тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани "Туркистон" МФЙда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Зокиров) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Менинг биринчи уйим" дастурини амалга оширишга оид қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши сифати юзасидан қатъий назорат ўрнатилиб, бу борада норматив-техник ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, масъул шахсларга, шу жумладан буюртмачи ташкилотнинг техник назорат, пудрат ташкилотининг ички назорат ва лойиҳачи ташкилотнинг муаллифлик назорати мутахассисларига нисбатан чоралар қўлланилсин.

12. 2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар:

Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари билан биргаликда ер участкалари электрон аукцион савдоларига чиқарилишини, кўп квартирали уй-жойлар ҳамда муҳандислик-транспорт коммуникация тармоқлари ўз вақтида қуриб битказилишини таъминласин;

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри биринчи ўринбосарлари ҳамда Марказий банк ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан биргаликда ипотека кредитлари ва субсидиялар ўз вақтида аҳолига ажратилиши ва молиялаштирилишини таъминласин, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қурилган уй-жойларни сотишда кўмаклашсин;

Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров 2023 йил якунига қадар ҳар ойда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритиб борсин.


13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармоннинг ижросини назорат қилиш ҳамда ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

            

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев

       

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2023 йилда ипотека кредитлари ажратишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

млрд сўм

Т/р

    

Ҳудудлар номи

     

Жами

      

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

       

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ томонидан қайта молиялаш-

тириладиган

кредитлар

     

квартиралар сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар


якка тартибдаги

уй-жойлар қуриш ҳамда

реконструкция қилиш

учун ажратиладиган

кредитлар

      

сони

    

суммаси

       

сони

    

суммаси

       

сони

    

суммаси

       

сони

    

суммаси

       

Республика бўйича жами

      

44 690

10 732,8

31 017

8 098,9

10 006

1 500,9

3 667

1 133,0

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 946

426,6

895

223,1

762

114,3

289

89,2

2.

Андижон вилояти


3 072

702,9

2 097

522,7

762

114,3

213

65,8

3.

Бухоро вилояти


1 691

356,8

747

186,2

762

114,3

182

56,3

4.

Жиззах вилояти


2 375

522,9

1 507

375,7

762

114,3

106

32,9

5.

Қашқадарё вилояти


2 892

657,3

1 931

481,4

762

114,3

199

61,6

6.

Навоий вилояти


1 758

383,3

647

161,3

762

114,3

349

107,7

7.

Наманган вилояти


1 537

316,5

627

156,3

762

114,3

148

45,9

8.

Самарқанд вилояти


3 421

784,9

2 529

630,4

762

114,3

130

40,2

9.

Сурхондарё вилояти

5 976

1 419,8

5 117

1 275,6

762

114,3

97

29,9

10.

Сирдарё вилояти


2 195

477,7

1 331

331,8

762

114,3

102

31,6

11.

Тошкент вилояти


4 376

1 045,0

3 115

776,5

762

114,3

499

154,1

12.

Фарғона вилояти


4 177

980,2

3 169

790,0

762

114,3

246

75,9

13.

Хоразм вилояти


2 757

626,1

1 752

436,7

762

114,3

243

75,0

14.

Тошкент шаҳри


6 516

2 032,9

5 553

1 751,1

100

15,0

863

266,8

         

Изоҳ. 2023 йилда ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори билан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 2024 йилда "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ томонидан умумий қиймати 566 миллиард сўмга тенг бўлган 1833 та кредит қайта молиялаштирилади. 2023 йилда ажратиладиган кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилади. Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитларнинг манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

      

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2023 йилда ипотека кредитлари

бўйича субсидиялар ажратишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

        

млрд сўм

Т/р

Кўрсаткичлар

2023 йилда

жами

ажратиладиган

субсидиялар


шу жумладан:

       

республика бюджети маблағлари

ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар:

      

маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар:

       

республика

бюджетидан

2020-2022

йилларда

ажратилган

ипотека

кредитлари

бўйича фоиз

тўловлари

учун субси-

диялар:

      

сони

сум-

маси

сони

шундан:

         

сум-

маси

шундан:

       

янги

тақдим

этила-

диган

субси-

дия

хабарно-

малари

    

сум-

маси

шундан:

       

сони

сум-

маси

янги тақдим

этила-

диган субси-

дия хабар-

нома-

лари

         

2022

йилда

берилган

ва амалда

бўлган

субсидия

хабарно-

малари

      

даст-

лабки

бадал-

нинг

бир қисми-

ни

қоп-

лаш

учун

субси-

дия

сум-

маси

     

фоиз

тўлов-

лари-

нинг

бир

қис-

мини

қоплаш

учун

субси-

дия

сум-

маси

         

даст-

лабки

бада-

лнинг

бир

қис-

мини

қоп-

лаш

учун

субси-

дия

сум-

маси

    

фоиз

тўлов-

лари-

нинг

бир

қис-

мини

қоп-

лаш

учун

субси-

дия

сум-

маси

    


Республика бўйича жами


30 000

1 655,9

15 000

9 958

5 042

566,1

480,0

86,1

15 000

566,1

480,0

86,1

32992

523,7

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 974

79,9

987

900

87

37,1

31,6

5,5

987

37,1

31,6

5,5

380

5,7

2.

Андижон вилояти


2 000

124,8

1 000

700

300

37,6

32,0

5,6

1 000

37,6

32,0

5,6

3 290

49,7

3.

Бухоро вилояти


1 980

117,2

990

726

264

37,2

31,7

5,5

990

37,2

31,7

5,5

2 839

42,9

4.

Жиззах вилояти


1 980

89,6

990

790

200

37,2

31,7

5,5

990

37,2

31,7

5,5

1 007

15,2

5.

Қашқадарё вилояти


1 988

99,9

994

740

254

37,3

31,8

5,5

994

37,3

31,8

5,5

1 673

25,3

6.

Навоий вилояти


2 122

101,9

1 061

775

286

39,9

34,0

5,9

1 061

39,9

34,0

5,9

1 469

22,2

7.

Наманган вилояти


2 000

128,6

1 000

916

84

37,6

32,0

5,6

1 000

37,6

32,0

5,6

3 541

53,5

8.

Самарқанд вилояти


1 980

151,9

990

551

439

37,2

31,7

5,5

990

37,2

31,7

5,5

5 136

77,6

9.

Сурхондарё вилояти


1 978

135,7

989

880

109

37,1

31,6

5,5

989

37,1

31,6

5,5

4 066

61,4

10.

Сирдарё вилояти


1 976

78,7

988

645

343

37,1

31,6

5,5

988

37,1

31,6

5,5

295

4,5

11.

Тошкент вилояти


2 450

101,9

1 225

225

1 000

46,0

39,2

6,8

1 225

46,0

39,2

6,8

651

9,8

12.

Фарғона вилояти


2 000

141,3

1 000

790

210

37,6

32,0

5,6

1 000

37,6

32,0

5,6

4 382

66,2

13.

Хоразм вилояти


1 972

95,1

986

820

166

37,0

31,6

5,5

986

37,0

31,6

5,5

1 394

21,0

14.

Тошкент шаҳри


3 600

209,5

1 800

500

1 300

70,3

57,6

12,7

1 800

70,3

57,6

12,7

2 867

68,8

          

Изоҳ. 2022 йилда берилган ва 2023 йилда муддати ўтган, фойдаланилмаган ёки талабгор томонидан ўз хоҳишига кўра рад этилган субсидия тақдим этиш тўғрисида ижобий хабарномалар ҳисобидан 2023 йилда фуқароларга янги хабарномалар тақдим этилади. 2023 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёни билан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда

божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган

қурилиш материаллари ва хомашёлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

        

Номи

     

ТИФ ТН коди

     

1.

Портландцемент, глинозем цемент, шлакли цемент, суперсульфатли цемент ёки ўхшаш гидравлик цементлар, бўялмаган ёки бўялган цемент, тайёр ёки клинкер шаклидаги цемент


2523

2.

Ёғоч материаллар


4407 19 98 00

3.

Ёғоч-қириндили плиткалар


4410 11 10 00

4411 13 90 00


4.

Елимланган фанера, фанераланган панеллар ва аналогик қатламли ёғоч


4412 39 00 00

5.

Бетон қуйиш учун қолиплар


4418 40 00 00

6.

Энергия тежамкор базальт қопламалари


6806 10 00 08

7.

Иссиқлик билан полировкаланган шиша ва юзаси шлифовкаланган ёки полировкаланган шиша


7005 29 25 00

7005 29 35 00

7005 29 80 00


         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2023 йилда "Янги Ўзбекистон" массивларида

кўп қаватли уй-жойларни қуришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

            

Т/р

        

Ҳудудлар номи

       

Туман

(шаҳар)

номи

 

Маҳалла

ва массивлар

номи

      

Қуриладиган

уй-жойлар:

        

шундан:

      

йилдан йилга ўтувчи:

         

янги қуриладиган:

     

уй-жойлар сони

      

квартиралар сони

   

уй-жойлар сони

  

квартиралар сони

    

уй-жойлар сони

     

квартиралар сони

  


Республика бўйича жами



38 та

837

30 639

532

18 223

305

12 416

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Кегейли тумани


"Актуба" ОФЙ


12

360

10

300

2

60

Қораўзак тумани


"Есим" МФЙ


8

228

6

168

2

60

Қонликўл тумани


"Науриз" МФЙ


9

280

7

220

2

60

2.

Андижон вилояти


Андижон шаҳри


"Янги Андижон" массиви


80

2 070

56

1 441

24

629

3.

Бухоро вилояти


Ғиждувон тумани


"Барака" МФЙ


24

480

24

480



Қоракўл тумани


"Дўрмон" массиви


12

240

12

240



4.

Жиззах вилояти


Ш.Рашидов тумани


қтош ота" МФЙ


14

1 120

14

1 120



Ш.Рашидов тумани


"Қаҳрамон" МФЙ


2

160

2

160



Дўстлик тумани


"Чинобод" МФЙ


10

200



10

200

5.

Қашқадарё вилояти


Косон тумани


"Дўстлик" МФЙ


32

688

30

648

2

40

Яккабоғ тумани


"Айғиркўл" МФЙ


27

748

25

708

2

40

Қарши тумани


"Чаман" МФЙ


8

468



8

468

6.

Навоий вилояти


Кармана тумани


"Дўстлик" МФЙ


18

420

18

420



Қизилтепа тумани


"Маликобод" МФЙ


8

200

8

200



7.

Наманган вилояти


Чуст тумани


"Гулзор" МФЙ


14

280

14

280



Поп тумани


"Миришкор" МФЙ


16

320

16

320



8.

Самарқанд вилояти


Булунғур тумани


"Ғўбдин" МФЙ


34

650

18

330

16

320

Ургут тумани


"Мерганча" МФЙ


35

1 852

18

944

17

908

9.

Сурхондарё вилояти


Ангор тумани


"Шарқ гули" МФЙ


23

526

17

408

6

118

Жарқўрғон тумани


"Қораянтоқ" МФЙ


47

992

20

452

27

540

Сариосиё тумани


"Лутфукор" МФЙ


35

1 152

19

728

16

424

Бойсун тумани


"Мустақиллик" МФЙ


22

440

10

200

12

240

Термиз тумани


"Янгиобод" МФЙ


18

1 980



18

1 980

10.

Сирдарё вилояти


Янгиер шаҳри


"А.Жомий" МФЙ


40

800

20

400

20

400

Боёвут тумани


"Янги авлод" МФЙ


14

504



14

504

11.

Тошкент вилояти


Чирчиқ шаҳри


"Ифтихор" МФЙ


15

1 140

15

1 140



Олмалиқ шаҳри

"И.Каримов" ва "А.Қаҳҳор" МФЙлар


15

948

15

948



Нурафшон шаҳри


"Янгиобод" МФЙ


29

1 000



29

1 000

12.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри


"Экошаҳар" массиви


73

2 658

73

2 658



Фарғона тумани


"Янги аср" МФЙ


9

268

9

268



Ёзёвон тумани


қори сойбўйи" МФЙ


10

216

10

216



13.

Хоразм вилояти


Янгиариқ тумани


"Дўстлик" МФЙ


9

180

1

20

8

160

Тупроққалъа тумани


"Обод" МФЙ


6

120

5

100

1

20

Хонқа тумани


"Ёш куч" МФЙ


13

296

4

96

9

200

Қўшкўпир тумани


"Ёвғур" МФЙ


15

420



15

420

Урганч тумани


"Ал-Хоразмий" массиви


27

709



27

709

14.

Тошкент шаҳри


Янгиҳаёт тумани


"Янги Дархон" МФЙ


22

1 814

12

1 074

10

740

Сергели тумани


"А.Навоий" МФЙ


32

3 712

24

1 536

8

2 176

          

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

5-ИЛОВА



"Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларни

қуриш учун тоифаси ўзгараётган қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р


Ҳудудлар номи

     

Туман,

шаҳар

номи

      

МФЙ

номи

     

Дала контур рақами

      

Ер

майдони

(га)

       

шундан:

     

суғорила-

диган

      

бўз ерлар

    

яйлов

ва пичан-

зорлар

      

бошқа

ерлар

    


Жами





140,46

127,6

1,78

2,54

8,54

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Кегейли тумани


қтуба" ОФЙ


3732қ

0,85



0,85


Элликқалъа тумани


"Элликқалъа" ОФЙ


35қ, 36қ, 37қ

3,64

3,64




2.

Андижон вилояти


Андижон тумани


"Истиқлол" МФЙ


4780, 4768қ, 4767қ, 4782қ, 4783қ, 4781, 4840, 4839қ, 4842, 4843, 4844, 4784, 4838, 4922, 4923, 4925, 4921, 4919, 4918, 4916, 4917, 4705, 4915қ, 4913қ


30,0

21,77


1,69

6,54

3.

Сирдарё вилояти


Боёвут тумани


"Янги авлод" МФЙ


3қ, 4қ, 13қ

41,8

41,8




4.

Хоразм вилояти


Қўшкўпир тумани


"Ёвғир" МФЙ


459, 462, 452қ, 447, 444, 443, 442, 441, 464

21,1

18,5

0,6


2,0

5.

Тошкент шаҳри


Янгиҳаёт тумани


"Янги Дархон" МФЙ


368қ

12,75

12,47

0,28



"Янги Гулзор" МФЙ


470, 471, 469қ, 468қ, 295қ, 30қ, 36қ, 294қ


30,32

29,42

0,9



         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 апрелдаги

ПФ-51-сон Фармонига

6-ИЛОВА



2023 йилда бозор тамойилларига

асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини

уй-жой билан таъминлаш дастурини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

           

Т/р

        

Тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

       

Ижро муддати

      

Масъул ижрочилар

       

1.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмини 1,6 бараварга ошириб, 90 мингга етказиш ва имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитлари беришни давом эттириш.

1. Олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ва уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда қуриладиган уй-жойларнинг манзилли рўйхати ва қурилиш кўрсаткичларини тасдиқлаш.


2023 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. 90 мингта хонадондан иборат бўлган уй-жойлар қуриш учун заруратга кўра ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш.


2023 йил

1 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Кадастр агентлиги (Пулатов)


3. Кўп қаватли уй-жойлар қурилишида энергия тежамкор материаллардан фойдаланилиши ҳамда ушбу уй-жойлар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.


Доимий

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) гаровга қўйиш амалиётини жорий қилиш.


Кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) босқичма-босқич гаровга қўйиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 май

Марказий банк (Нурмуратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


3.

"Янги Ўзбекистон" массивларига туташ ва яқин бўлган ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналари, технопарклар ва микромарказлар фаолиятини йўлга қўйиш.


1. 2022 йилда қурилиши бошланган "Янги Ўзбекистон" массивларига туташ ва яқин бўлган ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналари, технопарклар ва микромарказларда 2023 йилда инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш бўйича режа- графикни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 сентябрь


Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Инвестиция лойиҳаларининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш.


Лойиҳаларда

белгиланган

муддатларда


4.

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖнинг (кейинги ўринларда - Компания) фаолиятини ривожлантириш.


1. Электрон гаров хатини жорий этишни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.


2023 йил

1 октябрь


Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Марказий банк (Нурмуратов)


2. Ипотека қимматли қоғозлари муомаласини тартибга солиш мақсадида халқаро молия ташкилотларини жалб этган ҳолда "Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 декабрь


3. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан ўз капитали миқдоридан ортиқ қийматда корпоратив облигациялар чиқаришнинг ҳуқуқий асосини яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 декабрь


4. Ипотека облигацияларини чиқариш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмагини жалб қилиш.


2024 йил

1 июнь


5. Компания устав фондини 100 миллион АҚШ доллари эквивалентга етказиш.


2024 йил

1 июнь


6. Халқаро ва маҳаллий инвесторларни жалб этган ҳолда Компания корпоратив облигацияларини чиқариш.


2024 йил

1 июнь


5.

"Яшил" ипотека кредити маҳсулотини жорий этиш.


1. Халқаро экспертлар ва Осиё тараққиёт банки техник кўмаги ёрдамида аҳолига уй-жойини энергия самарадор материаллардан фойдаланган ҳолда таъмирлаш учун кредитлар ажратишни назарда тутувчи "яшил" ипотека кредитлаш механизмини ишлаб чиқиш.


2. "Яшил" уй-жой стандартларини жорий қилиш бўйича тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Марказий банк (Нурмуратов)

6.

"Менинг биринчи уйим" дастурини тақдимот қилиш.


1. "Менинг биринчи уйим" дастурининг мастер-режасини ишлаб чиқиш ва тақдимот қилиш.


2023 йил

15 апрель


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)


2. "Менинг биринчи уйим" дастурини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.


2023 йил

1 май


7.

"Янги Ўзбекистон" массивларида муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ишларини молиялаштириш.


1. "Янги Ўзбекистон" массивларида 2022 йилда қурилган уй-жойларни муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминлаш ишларини якунлаш.


2. "Янги Ўзбекистон" массивларининг бош режаларига асосан массивларнинг муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ишларини босқичма-босқич молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров)


8.

Аукционга чиқариладиган ер участкалари сонини икки бараварга ошириш.


1. Ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича малакали мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий ишчи гуруҳларни шакллантириш.


2. Ишчи гуруҳлар томонидан етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда республика ҳудудларидаги бўш ер участкаларини хатловдан ўтказиш.


3. Хатлов натижалари асосида шаклланган манзилли рўйхат бўйича ер участкаларини аукционга чиқиш.


2023 йил

1 июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


9.

Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган кўп қаватли уй-жойларни реновация қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.


1. Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган кўп қаватли уй-жойларни реновация қилишга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни тузиш.


2023 йил

20 апрель


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар


2. Илғор хорижий тажриба асосида эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган кўп қаватли уй-жойларни реновация қилишга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

1 март

10.

Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳарнинг транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш.


Транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилишга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қарор лойиҳасида:

янги барпо этиладиган қурилиш объектлари учун транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш тўловлари жорий этилишини;

ушбу тўловларни жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилишини назарда тутиш.


2023 йил

1 май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Транспорт вазирлиги (Махкамов)


11.

Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш.


1. Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотларда замонавий лабораториялар ташкил қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотларда замонавий лабораториялар ташкил қилиш учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш.

2023 йил

1 май

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Сатторов), "Саноатқурилишбанк" АТБ (Аннақличев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш ва қурилиш ишларини бажаришда назоратни янада кучайтириш.


Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Бунда, қарор лойиҳасида:

қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда мажбурий равишда ушбу объектлар қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ўтказилишини;

сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифадаги бино ва иншоотларни қуриш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида "А" ва "B" тоифага эга бўлган пудрат ташкилотлари томонидан бажарилишини назарда тутиш.


2023 йил

1 май

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров)


13.

Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишлари сифатини ошириш.


Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишлари сифатини оширишга оид қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


14.

Тошкент шаҳарнинг коммунал дренаж тизимини яхшилаш.


Тошкент шаҳарнинг коммунал дренаж тизимини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов)


15.

Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурида қатнашадиган банкларни саралаш тартибини такомиллаштириш.


Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурида қатнашадиган банкларни саралаш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан ушбу жараёнга хусусий банкларни жалб қилиш мезонларини белгилаш.


2024 йил

1 январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Марказий банк (Нурмуратов)


16.

Қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига эксплуатация хизматларини кўрсатиш.


Қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ушбу уйлар қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида эксплуатация хизматларини кўрсатиш.

Эксплуатация хизматларини кўрсатиш учун қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳузурида сервис компанияларни ташкил этиш ёки мазкур фаолиятни амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилотларни жалб қилиш.


Доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Банкларнинг мижозларни идентификация қилишда зарур маълумотларни олиш бўйича имкониятларини кенгайтириш.


Давлат идораларининг янги маълумотлар базаларини кредит бюросига интеграция қилишга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Нурмуратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 апрель