Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2023 й. ПФ-59-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.04.2023 й.

N ПФ-59



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА

         

            

Давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини ошириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилсин.

Белгилансинки, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев

      

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 апрелдаги

ПФ-59-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 21 декабрдаги"Янги Ўзбекистон маъмурий

ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш

         

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 декабрдаги

ПФ-269-сон Фармонига

1-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг ижро этувчи

ТУЗИЛМАСИ

         






Бош вазир маслаҳатчиси



Бош вазир



Халқаро консультантлар -

маслаҳатчилар
















































































Бош вазир

ўринбосари











Бош вазир котибияти































Вазирлар









































Котибият раҳбари










Котибият

5




























































































Котибият раҳбарининг биринчи ўринбосари



Котибият раҳбари

ўринбосари



Котибият раҳбари

ўринбосари





















Бош вазир

ўринбосари









































Бош вазир қабулхонаси

7



Вазирлар Маҳкамасининг

Олий Мажлисдаги

ваколатли вакили

2



Назорат ва ижро

интизоми бўлими

7






















Котибият

5








































Таҳлилий материалларни

тайёрлаш хизмати

7











Кадрлар бўлими

3















Ахборот-таҳлил ва юридик

таъминлаш департаменти

30























Бош вазир

ўринбосари

























Бош вазир матбуот

хизмати

2











Ахборот-

коммуникация

технологияларини

жорий этиш бўлими

2









Жисмоний ва юридик

шахсларнинг

мурожаатларини кўриб

чиқиш бўлими

6
























Котибият

5






















Бош вазир протокол

хизмати

2







































Биринчи бўлим

3

































Бош вазир

ўринбосари



Вазирлар Маҳкамаси

мажлисларига

тайёргарлик кўриш

бўлими

7



Умумий бўлим

6





























Хўжалик фаолияти

бошқармаси

6




























Котибият

5




























Давлат тилини

ривожлантириш

департаменти

5










































































Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони - 125 нафар".

           

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 апрель