Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 й. ПФ-62-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.04.2023 й.

N ПФ-62



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА

     

        

Ўзбекистон Республикасининг "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-141-сон Фармони ва 2022 йил 22 июлдаги "Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-329-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, инвестициявий салоҳиятни янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолиятига оид қонуности ҳужжатларини тизимлаштириш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларини тугатиш;

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига йирик савдо-кўнгилочар марказини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида тижорат биноларини ижарага бериш шартномаларида ижара тўловларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига рухсат этиш ваколатини бериш;

ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитишга жалб қилинган ташкилотлар доирасини кенгайтириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

          

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

       

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 апрелдаги

ПФ-62-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

              

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПФ-5992-сон Фармонига 1-илованинг III бўлими 4-кичик бўлимининг бешинчи хатбошисидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6042-сон Фармонининг 4-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инвестиция миқдори 200 миллион АҚШ долларидан ҳамда ижарага бериладиган майдони 70 минг квадрат метрдан юқори бўлган йирик савдо-кўнгилочар марказини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида тижорат биноларини ижарага бериш шартномаларида ижара тўловларини чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига рухсат этиш. Бунда, ижара тўловлари Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича миллий валютада амалга оширилади";


б) бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги "Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-553-сон қарорида:


а) 4-банддан учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 7-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сувни ҳисобга олиш узеллари ўрнатилгани учун аҳолидан маблағларни ўз вақтида қайтариш учун шахсий жавобгарлик юклансин";


в) 1-илованинг изоҳ қисмидан "мақсадли ҳисоб рақамларида жамланадиган маблағлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-иловага илованинг рус тилидаги матнида 8-изоҳдан "спец." сўзи чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2001-сон қарори 8-бандидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 28 мартдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2156-сон қарорининг 7-бандидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғққапчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2332-сон қарорининг 5-бандидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2660-сон қарорида:


а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидан "махсус мақсадли ҳисоб рақамлари (22626) очиш йўли билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Тошкент металлургия заводини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3638-сон қарори 10-бандининг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг қурилиш ташкилотлари" сўзлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг махсус" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги "Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3937-сон қарорининг 4-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидан "22626-сон "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "нодавлат таълим ташкилотларига" сўзлари "нодавлат таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари), Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "нодавлат таълим ташкилотлари" сўзларидан кейин "профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбоши "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" сўзларидан кейин "ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "нодавлат таълим ташкилотлари" сўзларидан кейин "профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 5-банднинг биринчи хатбошиси "нодавлат таълим ташкилотлари" сўзларидан кейин "профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 6-банднинг тўртинчи хатбошиси "нодавлат таълим ташкилотлари" сўзларидан кейин ", профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) 8-банднинг бешинчи хатбошиси "нодавлат таълим ташкилотлари" сўзларидан кейин "профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 14-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарори 4-бандининг "б" кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан қопланади".

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 апрелдаги

ПФ-62-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4051-сон Фармонининг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1325-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1843-сон қарорига 2-илованинг 6-позицияси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3270-сон қарорининг 1-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3694-сон қарорининг 6-1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4400-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 апрель