Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.05.2023 й. 181-сон карорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 майдаги

181-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нодавлат олий таълим ташкилотларида

таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа

қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган

талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария

воситаларини харид қилиш харажатларини

молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Низом нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш учун маблағларни молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ташкилот - нодавлат олий таълим ташкилоти;


талаба - нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба;


ижтимоий таъминот ёрдами - озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситалари.



2-БОБ. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ЁРДАМИ УЧУН

МАБЛАҒЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

       

4. Ташкилот талабаларига ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун режалаштирилган бюджет маблағлари доирасида (48 21 190 бошқа харажатлар моддаси бўйича) ажратилади ва молиялаштирилади. Бунда:

ташкилот - ҳар йили 15 сентябрга қадар жорий ўқув йилида ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги - ҳар йили 1 октябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан амалдаги ўқув йили учун ижтимоий таъминот ёрдами тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ хажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ЁРДАМИ УЧУН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

         

5. Ташкилот талабаларига ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштирилади.


6. Ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ва белгиланган миқдорларда тўланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

7. Ташкилот раҳбарлари ижтимоий таъминот ёрдами тўловлари учун ажратилган маблағларни ўз вақтида талабаларга ойма-ой тўлаб борилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.


8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 май