Соғлиқни сақлаш вазирининг 29.04.2023 й. 9-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2023 й. 3315-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.05.2023 й.
N 3315-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
29.04.2023 й.
N 9
БУЙРУҒИ
"Рецептсиз бериладиган дори воситалари
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни
ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 июлдаги 8-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3315, 2021 йил 30 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2021 й., 10/21/3315/0734-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.С. Иноятов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 5 май