Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 28.09.2021 й. 05-1308-сон "O'z DSt 604:2016 "Пахта толаси. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.10.2021 й. 47-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.10.2021 й.

N 47




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.09.2021 й.

N 05-1308


БУЙРУҒИ



"Пахта толаси. Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(Техник ҳужжатлар)

(O'z DSt 604:2016)


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2021 йил 30 октябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 47]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига асосан БУЮРАМАН:


1. O'z DSt 604:2016 "Пахта толаси. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикаси давлат стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

        

Бош директор                                                                      Д.Н. Саттаров

        

            




Буйруққа

ИЛОВА



O'z DSt 604:2016

"Пахта толаси. Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикаси давлат стандартига

киритилаётган ўзгартиришлар

        

1. Кириш қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"5. Мазкур давлат стандартининг пахта толасига бўлган талаблар қисми Хитой Халқ Республикасининг GB 1103: 2007 Пахта толаси - Ўрта толали пахта (расмий манба: GB 1103: 2007 Cotton - Upland cotton) стандарти ҳамда Пахта толасини таснифлаш АҚШ қишлоқ хўжалиги департаментининг 566-сонли маълумот китоби (расмий манба: The Classification of Cotton, Agricultural Нandbook 566, of the United States Department of Agriculture) билан уйғунлашган."


2. 2-бобда:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"O`z DSt 629:2021 Пахта толаси. Ранги ва ташқи кўринишини аниқлаш усуллари";

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"O`z DSt 632:2021 Пахта толаси. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини аниқлаш усуллари;

O`z DSt 633:2021 Пахта толаси. Узунликни аниқлаш усуллари;

O`z DSt 634:2021 Пахта толаси. Намликнинг массавий нисбатини аниқлаш усуллари;";

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"O`z DSt 3295:2018 Пахта толаси. Пахта толасини классификациялаш асбоблари ёрдамида физик-механик хусусиятларини ўлчаш учун стандарт синаш усуллари".

3. 5.2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.2.2 Микронейр кўрсаткичига қараб I ва II нав ўрта толали пахта толаси 3а-жадвалга мувофиқ А, В ва С синфларга бўлинади. Бунда В синфи пахта толасининг микронейр кўрсаткичининг базавий диапазони ҳисобланади.


3а-ЖАДВАЛ



Микронейр кўрсаткичи бўйича

толанинг синфи

        

Даражалар

   

Диапазони,

mic

      

А синф


А

3,7 - 4,2


В синф


В1

3,5 - 3,6


В2

4,3 - 4,9


С синф


С1

3,4 ва ундан паст


С2

5,0 ва ундан юқори


                   

".

           

           

Бош директор                                                                         Д. Саттаров

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).