Иқтисодиёт ва молия вазирининг 20.05.2023 й. 14-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.05.2023 й. 3435-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.05.2023 й.
N 3435
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
20.05.2023 й.
N 14
БУЙРУҒИ
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархларни
қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 75-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 2021-49-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3339, 2021 йил 1 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 10/21/3339/1121-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 июндан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
Сотилаётган товарнинг номи
|
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
14 400 |
16 400 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
57 400 |
66 000 |
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
37 000 |
43 000 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 30 май