Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 й. ПФ-79-сон "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.05.2023 й.

N ПФ-79



МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

          

           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим агентлигининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг хусусий секторга ўтказиладиган функциялари рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мактабгача ва умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш, унинг сифатини ошириш ҳамда таълим дастурларини такомиллаштириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;

умумий ўрта таълим дастурлари ва ўқув-методик мажмуаларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади;

билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади ва унинг доирасида ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай билиш, танқидий фикрлаш ва берилган материални таҳлил қила олиш каби кўникмалари баҳоланади;

умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;

барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади. Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.


3. Белгилансинки, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;

стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:

малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда - педагогик маҳорати баҳоланади;

малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилади;

мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмайди ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади;

в) 2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизимини ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;

г) педагог кадрларнинг "электрон портфолиоси" шакллантириб борилади ва унга ўқитувчиларнинг малака даражаси, касбий ривожланиш натижалари ва педагогик фаолияти давомида эришган ютуқлари киритилади;

д) ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун "таянч мактаб" этиб белгиланади.

Бунда, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари "таянч мактаблар" томонидан янги таълим дастурлари, дарс ўтишнинг илғор методикалари ва ўқувчи билимини баҳолашнинг замонавий усулларига ўргатилади;

е) 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашлари тузилади;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш Директорлар кенгаши тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар беш йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2023 йил 1 декабрга қадар ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқларига шартномавий-ҳуқуқий асосда маслаҳатчи сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилсин.

Белгилансинки:

ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг хорижий маслаҳатчиларига Президент мактабларининг хорижий мутахассисларига нисбатан жорий этилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади ва бу билан боғлиқ бўлган харажатлар Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларида фаолият кўрсатиш учун жалб қилинган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш учун амалга ошириладиган тўловлардан озод этилади.


6. Қуйидагилар бекор қилинсин:

умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари лавозимига кадрларни тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;

умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.


7. Белгилансинки:

а) нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади;

б) соҳада ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан тизим ташкилотларида иш жараёнини рақамлаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб:

бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳар ўқув йили учун қабул режаси "my.maktab.uz"электрон платформасида шакллантирилади.


8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

"Сирдарё тажрибаси" асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий "Баркамол авлод" болалар мактабларини ташкил қилсин, уларда касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўргатиш тўгаракларини, шунингдек, кутубхона фаолиятини йўлга қўйсин;

"Баркамол авлод" болалар мактабларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда замонавий тўгаракларни ташкил қилсин;

"Баркамол авлод" болалар мактаблари аъзоларининг хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро имтиҳонларга тайёрловчи тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин.


9. Бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш мақсадида:

2023 йил 1 июлдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб давлат мактабгача ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари учун ҳам татбиқ этилсин;

2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилсин.


10. Қуйидагилар:

фаолияти тугатилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасидаги мавжуд маблағларнинг 100 фоизи - Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига, мол-мулклари - оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига;

фаолияти тугатилган Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бино ва иншоотлари тегишли мол-мулки билан бирга -оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ фаолияти тугатилган Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбасининг вазифалари ва функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилсин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари фаолияти Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Мактабгача таълим агентлиги директори А.В. Шин ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори А.Т. Уббиев белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

фаолиятининг устувор йўналишлари

          

Қуйидагилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш;

б) ўқув ва тарбия жараёнига халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуалар ва замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш;

в) ўқувчилар ва тарбияланувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш ҳамда ёт ғояларга қарши иммунитетини шакллантириш;

г) иқтидорли ёшларни аниқлаш, саралаб олиш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;

д) педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш ва баҳолаш, мақоми ҳамда обрўсини мустаҳкамлаш, уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилиши, шунингдек, ижтимоий муҳофаза қилинишини ташкил этиш;

е) мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ж) мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим жараёнларини рақамлаштириш ва мазкур соҳалардаги давлат хизматларини кенгайтириш;

з) мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим (шу жумладан, чет тилларини ўргатиш) соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, мазкур йўналишда фаолият юритаётган таълим ташкилотлар томонидан сифатли таълим берилишини таъминлаш.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Мактабгача ва мактаб таълими

вазирлиги тизимида амалга оширилаётган

ташкилий ўзгаришлар

ДАСТУРИ

         

Т/р


Ташкилотнинг амалдаги

тўлиқ (расмий) номи

      

Амалга оширилаётган

ташкилий ўзгаришлар

      

Амалга оширилаётган ташкилий

ўзгаришларга оид қоидалар ва изоҳлар

        

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси.


Негизида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ташкил қилинмоқда.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги методистларга Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги методистлар учун амалда бўлган базавий тариф ставкалари қўлланади.


2.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси.


3.

Президент таълим муассасалари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари.


4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилмоқда.


2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.


5.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси этиб қайта номланмоқда.


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари уларнинг низоми тасдиқлангунига қадар ўз фаолиятини амалдаги тартибга мувофиқ амалга оширади.

Зарур ҳолларда мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш ҳамда тизим ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағларни жалб қилишга рухсат этилади.


6.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари.


Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари этиб қайта номланмоқда.


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

           











Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
































































































Республика таълим

маркази



А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти



"Бошланғич таълим" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тил ва адабиёт таълими", "Преподавание языка и литературы", "Lаnguаge аnd literаture teаching" журналлари таҳририяти" давлат корхонаси, "Маърифат" ва "Учитель Узбекистана" газеталари таҳририяти, "Халқ таълими" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тонг юлдузи" газетаси таҳририяти, "Класс" газетаси таҳририяти, "Ғунча" журнали таҳририяти, "Гулхан" журнали таҳририяти



"Таъминот ва логистика хизмати" ДУК





































   

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва унинг ҳузуридаги академик лицей, Республика педагогик таълим ресурс маркази (кутубхона), Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Наманган ва Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникумлари, Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

        



Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари






"Инновация, технология ва стратегия маркази" ДУК



























Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний

тарбия ва спорт жамияти














Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-

педагогик республика ташхис маркази






"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи" МЧЖ, "Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи" МЧЖ































































"Баркамол авлод" республика болалар

мактаби











       

А.П. Хлебушкина номидаги 22-сон "Меҳрибонлик" уйи, "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси, "Меҳрибонлик" уйлари республика соғломлаштириш

оромгоҳи

      































































Республика болалар кутубхонаси











       

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси

      































































Республика ўқувчи ёшлар маркази











   

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

       




























































Мактабгача таълим агентлиги



        

Ихтисослаштирилган таълим

муассасалари агентлиги

        

























































       

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

       














































































        

Ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги умумий ўрта

ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

    



Қорақалпоғистон Республикаси

Таълим маркази


"Меҳрибонлик" уйлари,

болалар кутубхоналари














































       

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

     

































































































Умумий ўрта таълим ташкилотлари


Мактабгача таълим ташкилотлари


        

Мактабдан ташқари таълим

ташкилотлари

         













          

         



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Мактабгача таълим агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

          









Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


























































Мактабгача таълим агентлиги















































































      

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

     



      

"Имкон" реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари

        



Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" МЧЖ

































      

Тошкент шаҳридаги "А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали

     



Экспериментал давлат мактабгача таълим ташкилотлари



Жаҳон Банки билан ҳамкорликда "Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи

































Тошкент шаҳридаги Пучон университети



      

"Ilk Qadam" (IQ) журнали таҳририяти"

ДУК

      



Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти










































Педагогика коллежлари



     

Мактабгача таълимни ривожлантириш

жамғармаси

        










































        

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

     






































       

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

      







































































Давлат мактабгача таълим ташкилотлари



      

Нодавлат мактабгача таълим

ташкилотлари

         











         

        



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган таълим

муассасалари   агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

          












Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги














































































Ихтисослаштирилган таълим

муассасалари агентлиги








































































































Ихтисослаштирилган мактаблар







Ижод мактаблари





Президент мактаблари


















































Муҳаммад ал-

Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган

мактаб



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказлари, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган

мактаблар



      

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

    



Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби



"Янги Ўзбекистон" университети









































Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб





      

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

      



Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби



Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти









































Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб










      

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби

    



Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби



Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази

































































       

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

       



Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби



"Ренессанс" болалар соғломлаштириш оромгоҳи


              

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими

вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача

ва мактаб таълими бошқармалари

         
















































Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари









       

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

         



Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси













        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Мактабгача ва мактаб таълими

соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим

фаолиятини трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

      

Т/р

      

Чора-тадбирлар

   

Амалга ошириш

механизмлари

    

Муддати

    

Молиялаштириш

манбалари

      

Масъул ижрочилар

      

       

I. МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ

СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

1.

Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик фаолиятни олиб бориш ҳуқуқини берадиган касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш.


Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик касбига биринчи марта ишга қабул қилинган талабгорларнинг бир йил муддат давомида стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритишини;

стажёр-ўқитувчига олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланишини;

стажёр-ўқитувчиларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларининг бошқа педагог кадрларини ҳам касбий сертификатлаш синовларидан ўтказишни назарда тутиш.


2023 йил

1 ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

2.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талабларни халқаро баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари учун "Замонавий мактабгача таълим ташкилоти" баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 сентябрь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Нодавлат ва давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аккредитациялаш тартибини "Замонавий мактаб" ҳамда "Замонавий мактабгача таълим ташкилоти" баҳолаш мезонларига мослаштириш.


2023 йил

1 октябрь


3. Ҳисобот йилида баҳоланадиган нодавлат ва давлат мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

1 ноябрь


4. Баҳоланган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг аниқланган камчиликларини бартараф этиш бўйича "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш.


ҳар ўқув

йили

якунида


5. I-II даражали "Замонавий мактаб" ва "Замонавий мактабгача таълим ташкилоти" мақомини олган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бир марталик рағбатлантиришни ташкил этиш.


ҳар йил

якунида

3.

Тошкент давлат педагогика университети томонидан мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари иштирокида педагогик таълим тадқиқот майдончаси фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Университетга Тошкент шаҳрида жойлашган камида 5 тадан мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини бириктириш.


2024 йил

1 сентябрь


Тошкент давлат педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Бириктирилган таълим ташкилотларида таълим жараёни узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш имкониятини берадиган тажриба-синов майдонини яратиш.


2024 йил

давомида

4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш.


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Бунда низомда:

мактабгача ва мактаб таълими вазирига Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш ҳуқуқини бериш;

зарур ҳолларда, мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш ҳамда тизим ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасидан Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига маблағлар жалб қилиш назарда тутилади.


2023 йил

1 сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

       

II. ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ МАЗМУНИНИ ВА ПЕДАГОГЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро талаблар асосидаги хорижий дарсликларни жорий қилиш.


1. HACHETTE LIVRE GROUP гуруҳининг "Passe-Passe", "Décibel" va "L'atelier" дарсликларини харид қилиш ва амалиётга жорий қилиш.


2. Кембридж нашриётининг "ICT Starters", "IGCSE ICT" va "International AS and A Level IT" дарсликларини чоп этиш.


2024 йил

1 январь


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

6.

Мактабгача ва бошланғич мактаб таълими узвийлигини таъминлаш мақсадида "6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси" махсус электрон платформасини жорий қилиш.


1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча мактабгача таълим ташкилотларида "6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси" махсус электрон платформасини жорий қилиш.


2023 йил

1 декабрь


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


2. Платформани умумий ўрта таълимнинг "my.maktab.uz" электрон платформаси билан интеграция қилиш.


2024 йил

1 март

7.

Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган миллий электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш.


1. "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосида таълимий ва тарбиявий мазмундаги миллий электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш.


2. Яратилган электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларидан педагог кадрлар, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш.


2024 йил

1 декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар, Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

8.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари раҳбар, услубчи ва педагог кадрларининг малака талабларини такомиллаштириш.


1. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари раҳбар, услубчи ва педагог кадрларининг малака талабларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш.


2023 йил

1 сентябрь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов)

2. Янги малака талаблари асосида кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизими учун замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш.


2024 йил

1 январдан

бошлаб


9.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш.


Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, лойиҳада малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказиш ва биринчи босқичда -талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини, иккинчи босқичда - педагогик маҳоратини баҳолашни назарда тутиш.


2023 йил

1 декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев)

10.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлашнинг янги тизимини жорий этиш.


1. Директорлик лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш, билим ва кўникмасини баҳолаш ва сертификатлашни амалга оширувчи "Директорлар мактаби"ни ташкил этиш.

Бунда, ушбу тизим доирасида:

номзодлар ва мактабларнинг раҳбар кадрлари замонавий дастурлар асосида ўқитилишини ва уларга менежерлик сертификатлари берилишини;

менежерлик сертификатига эга номзодлардан мактаб директорлари захираси шакллантирилишини;

мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодларни фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинишини назарда тутиш.


2024 йил

1 январь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашини тузиш.

Умумий ўрта таълим муассасаси директори лавозимига номзодларни тайинлашни Директорлар кенгаши тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.


2023 йил

1 сентябрь


3. Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни тайинлашни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.


2023 йил

1 сентябрь

11.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари учун малакали маслаҳатчи ва консультантларни жалб қилиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларига маслаҳатчи сифатида Президент мактаблари директорларини, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқларига эса, ихтисослаштирилган мактаблар директорларини бириктириш.


2023 йил

1 июль


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг бошлиқларига шартномавий-ҳуқуқий асосда маслаҳатчи сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2023 йил

1 декабрь


12.

Фаолияти тугатилган Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Хорижий тилларни ўрганишини оммалаштириш агентлигининг бино ва иншоотлари, бошқа мол-мулкларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказиш.


1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига фаолияти тугатилган:

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш, шунингдек, унинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкларини белгиланган тартибда топшириш;

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг мол-мулкларини белгиланган тартибда топшириш.


2023 йил

1 июль


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган биносига Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармасини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


2023 йил

1 июль


3. Қуйидагиларни:

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасидаги мавжуд маблағларнинг 100 фоизини Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига;

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига мактабгача ва мактаб таълими хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларни Республика олий таълим кенгашига ўтказиш.


2023 йил

1 июль


       

III. МАКТАБГАЧА, УМУМИЙ ЎРТА ВА

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

        

13.

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ахборот тизимларидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш.


Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли ахборот тизимларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастур (erp.maktab.uz) ва "Болалар боғчаси" ахборот тизими (bbit.uz) билан ўзаро интеграция қилиш.

Бунда:

умумий ўрта таълим муассасалари учун "my.maktab.uz" электрон платформасида жорий йилда ушбу муассасанинг микроҳудудидан 1-синфга қабул қилинадиган болалар сони тўғрисида маълумотларни олиш имкониятини яратиш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳар ўқув йили учун қабул режасини "my.maktab.uz" электрон платформасида шакллантириш;

бола туғилганидан сўнг, уни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "my.maktab.uz" электрон платформаси орқали яшаш манзили бўйича микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида рўйхатга олиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "my.maktab.uz" электрон платформасида мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳларида ҳамда 6 ёшли болаларнинг бир йиллик мажбурий тайёрлов гуруҳларида тарбияланаётган болалар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.


2024 йил

1 январь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)


14.

Умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд манзилларини рақамлаштириш.


"Рақамли Тошкент" электрон платформаси тажрибасидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд манзилларини рақамлаштириш чораларини кўриш.

Бунда, умумий ўрта таълим муассасаларига микроҳудуддаги ҳар бир маҳалла, кўча, уй ва хонадонни бириктиришда таълим муассасасининг қуввати (ўқувчи ўрни) ва навбатлилик коэффициентини инобатга олиш.


2024 йил

1 июнь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов)


15.

Умумий ўрта таълим ташкилотларидан турли кўринишдаги жадваллар ва ҳисоботлар талаб этилишига босқичма-босқич чек қўйиш.


1. Ягона электрон дастурда (erp.maktab.uz) умумий ўрта таълим ташкилотларининг асосий статистик кўрсаткичларига оид маълумотлар базасини шакллантириш.


2. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун Ягона электрон дастур (erp.maktab.uz)ни тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.


2024 йил

1 январдан

бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимини молиялаштиришни бошқаришда илғор рақамли технологиялардан кенг ва самарали фойдаланиш ҳамда бу борада инсон омилини камайтириш.


Ахборот тизимларидан кенг фойдаланган ҳолда масофавий назорат ва хавф-хатар таҳлиллари асосида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ноқонуний ва мақсадсиз сарфланиши ҳолатларининг профилактикасини амалга ошириш ва молиявий хато-камчиликларнинг олдини олиш.


2023 йил

1 сентябрдан бошлаб


-

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги (Х.Умарова)

17.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш.


1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга тажриба-синов тариқасида ўқувчиларни электрон қабул қилиш тартибини жорий этиш.


2024 йил

1 июнь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)


2. 1-синфга қабул қилиш "my.maktab.uz" электрон тизимига ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни қабул қилиш модулини киритиш.


2024 йил

1 июнь


3. 1-синфга қабул қилиш "my.maktab.uz" электрон тизимини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

1 июль


4. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни электрон қабул қилиш тартибини 2024/2025 ўқув йилида битта ҳудудда тажриба-синовдан ўтказиш.


2024 йил

1 август


5. Тажриба-синов натижалари асосида электрон тизимни такомиллаштириш ва тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

1 август


18.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган лицензия талаб ва шартларини қайта кўриб чиқиб, соддалаштириш.

1. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қарор лойиҳасида:

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш;

нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этиш;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг Ўзбекистон тарихи ва ўзбек тили фанларига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаш;

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари зиммасига ўқувчилар ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz), электрон платформалари (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, kundalik.com) ва бошқа тегишли ахборот тизимлари ҳамда "Болалар боғчаси" (bbit.uz) ахборот тизимига киритиш ҳамда янгилаб бориш вазифасини юклаш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текширишни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш назарда тутилади.


2023 йил

1 октябрь


-


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Д.Касимов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Бизнес-омбудсман (Д.Касимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)

2. "Таълим тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги ҳамда "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб- таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 октябрь


    

IV. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАРБИЯВИЙ

ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

          

19.

Ўқувчилар онгида Ватанимиз рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш туйғусини тарбиялаш мақсадида "Давлат рамзлари - фахрим, ғурурим" мавзусида тадбирларни ташкил қилиш.


1. "Давлат рамзлари - фахрим, ғурурим" мавзусидаги тадбирлар туркумини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 июнь


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов)


2. Давлат рамзлари қабул қилинган кунларда маънавий-маърифий тадбирлар, иншолар танловларини ташкил этиш.


Режа-

график

асосида


20.

Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига беэътиборлиги, ўқувчилар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоконтентларни тайёрлаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчилар, ота-оналар ўртасида намойиш этиш.


1. Ўқувчилар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган видеоконтентларни ишлаб чиқиш бўйича ижодий гуруҳни шакллантириш.


2023 йил

1 сентябрь


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев)


2. Лойиҳа материалларини тайёрлаш ва тасвирга олиш.


2023 йил

1 декабрь


3. Тайёрланган видеоматериалларни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида намойиш этиш.


2024 йил

1 февралдан бошлаб


21.

Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва синф раҳбарларининг вазифаларини қайта кўриб чиқиш.


1. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг малакали педагоглари ва директорларидан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.


2023 йил

15 июнь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 июль


         

V. ТАЪЛИМ ОЛИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ

         

22.

Умумий ўрта таълим тизимида "Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга ошириш.


Умумий ўрта таълим тизимида "Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга оширишга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қарор лойиҳасида:

умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник жиҳозларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш ва бюрократик тартиб-таомилларга барҳам бериш;

талабларни қайта кўриб чиқиш ва мақсадли ечимларни яратиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларининг санитария-гигиена муаммолари билан боғлиқ масалаларини комплекс ҳал қилиш;

умумий ўрта таълим тизимида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;

умумий ўрта таълим муассасаларини диққатга сазовор жойларга айлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг янги турларини жорий этиш орқали уларнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг инфратузилмасини яхшилашда давлат органлари ва ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаган ҳолда уларни қўшимча мақсадли молиялаштириш манбаларини шакллантириш;

ташаббусли бюджетлаштириш тизими орқали умумий ўрта таълим муассасаларини молиялаштириш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;

аҳолини таълим муҳитини ривожлантиришга жалб қилиш, мактабларни ривожлантиришда шахсий дахлдорлик ҳиссини шакллантириш назарда тутилади.


2023 йил

1 декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Ш.Вафаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


23.

Халқаро ташкилотлар, хорижий молия институтлари ва ҳамкорлар билан таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва таълим сифатини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш.


1. Таълим муассасаларининг мавжуд моддий-техник эҳтиёжини аниқлаш.


2023 йил

1 август


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


2. Халқаро ҳамкорлар кўмагида амалга ошириладиган таълим сифати ва моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлар концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирликларга тақдим этиш.


2024 йил

1 январь

3. Халқаро ташкилотлар, хорижий молия институтлари ва ҳамкорлар билан мазкур йўналишда музокаралар ўтказиш ҳамда молиявий манбаларини келишиш.


2025 йил

1 декабрь


24.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.


Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қарор лойиҳасида:

умумий ўрта таълим муассасаларида информатика синф хоналарида замонавий компьютер техникасига қўйилган минимал талабларни белгилаш;

умумий ўрта таълим муассасаларини талаб даражасида компьютер синф хоналари ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш;

электрон таълим контентларини яратиш ва ахборот тизимларини жорий этиш;

ахборот технологиялари соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилади.


2023 йил

1 август

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


25.

Ўқувчиларни IT соҳасига доир касбларга йўналтириш ва уларнинг билимини ошириш ишларини самарали ташкил этиш.


1. "Digital Generation Uzbekistan" нодавлат нотижорат ташкилоти билан умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларни IT соҳасига доир касбларга йўналтириш ва уларнинг билимини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2. "Digital Generation Uzbekistan" нодавлат нотижорат ташкилотини лойиҳаларни амалга ошириш учун Республика таълим маркази биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


3. Ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасидан зарур маблағлар ажратиб бориш.


2023 йил

1 июль

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


26.

Умумий ўрта таълим муассасаларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлашни яхшилаш.


Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш бўйича янги "New Education" тариф режасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигида декларациядан ўтказишни таъминлаш.

Бунда:

2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида "New Education" тариф режаси жорий этилиши;

таълим муассасаларидаги болалар сонидан келиб чиқиб, "New Education" тариф режаси интернет тезлиги ҳажмларини белгилаш;

таълим муассасаларида 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда - камида 100 Мбит/с бўлишини таъминлаш;

"New Education" тариф режасининг ҳар бир тезликдаги пакети учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдорларини белгилаш ва бунда таълим ташкилотлари томонидан интернет хизматларидан тунги вақтда фойдаланилмаслиги инобатга олинади.


2023 йил

1 сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари


Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


27.

Умумий ўрта таълим муассасалари филиалларини мақбуллаштириш

.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг филиалларини хатловдан ўтказиш ва хатлов натижаларига кўра:

филиаллари тугатилиб, негизида умумий ўрта таълим муассасалари ташкил этиладиган;

филиаллари тугатилиб, ўқувчи ва педагог кадрлари асосий ёки яқин жойлашган бошқа умумий ўрта таълим муассасаларига ўтказиладиган;

филиаллари сақланиб қоладиган умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

1 октябрь


Маҳаллий бюджет

маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг тугатиладиган филиаллари негизида умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш.


2024 йил

1 январь


28.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та соғломлаштириш оромгоҳининг моддий-техника базасини яхшилаш.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

иқтидорли болалар учун "Меҳрибонлик" уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳини қайта ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш;

ҳудудлардаги оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини самарали ташкил этиш назарда тутилади.


2023 йил

1 сентябрь

Инвестиция дастури доирасида ажратиладиган маблағлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


29.

"Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш.

"Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

хусусий секторни жалб қилиш орқали "Баркамол авлод" болалар мактабларида "STEAM-таълим" дастури асосида лабораториялар ташкил этиш ва тўгарак аъзолари сонини ошириш;

республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро тадбирларда ғолиб бўлган тўгарак аъзоларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.


2023 йил

1 декабрь

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


        

Изоҳ. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тартибга солиш предметидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.

          

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Мактабгача ва мактаб таълими

вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги

ташкилотларнинг хусусий секторга

ўтказиладиган функциялари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

   

Функциялар

      

Ваколатли орган

     

Функцияларни хусусий секторга

ўтказиш муддати

      

1.

Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали уларни куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, ушбу муассасаларнинг қозонхоналарни модернизация қилиш, иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш функцияларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич хусусий секторга бериш.

    

Мактабгача ва мактаб таълими

вазирлиги

2023 йил август

2.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун айрим фанлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

        

2023 йил сентябрь

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармонининг 5-банди учинчи хатбошисидан "давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари," сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат таълим талаблари умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан амалга оширилади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси)" сўзлари "Вазирлик томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат инспекциясининг" сўзлари "Вазирликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги тегишли келишикдаги "халқ таълими муассасалари" сўзлари тегишли келишикдаги "мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. 2021 йил 1 мартдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг (кейинги ўринларда - умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари) малакасини ошириш ҳуқуқи берилсин.

Бунда:

умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари ўз ихтиёрига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида ёки лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириши мумкин;

олий таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларининг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари ушбу мақсадлар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади";


б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банддаги "Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзи "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 12-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 13-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш, уларни касб-ҳунарга ўргатишни мувофиқлаштириш, шунингдек, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади";


з) 15-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 24-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-106-сон Фармонида:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида";


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик мактабларига раҳбар кадрларни ишга қабул қилиш икки босқичли (саралаш ва суҳбат), педагог кадрларни ишга қабул қилиш уч босқичли (саралаш, тест синови ва суҳбат) танлов асосида амалга оширилади";


г) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Х.Умарова" сўзи "А.Уббиев" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 5-банднинг иккинчи хатбошисидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Агентлик (Х. Умарова), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 8-банднинг "е" кичик бандидаги "Давлат тест марказининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Х.Умарова" сўзи "А.Уббиев" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Х.Умарова" сўзи "А.Уббиев" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзи "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


к) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирир Х.Умарова, Агентлик директори А. Уббиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси О.К. Абдураҳманов зиммасига юклансин";


л) 1, 2, ва 4-иловалар номидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 6-иловада:


номидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-позицияда:

"Молиялаштириш манбаи" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-позициядаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-134-сон Фармонида:


а) номи ва муқаддимадаги тегишли келишикдаги "халқ таълими" сўзлари тегишли келишикдаги "мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "халқ таълимини" сўзлари "мактаб таълимини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банддаги "2023-2024 йилларда 4-, 5-, 8-, 9- ва 11-синфлар учун" сўзлари "2025 йилгача - қолган синфлар учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлигидан" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлигининг" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "2023 йил 1 августга қадар" сўзлари "2023 йил 1 октябрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "умумтаълим фанлари" сўзлари "ўзи дарс берадиган фани" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Давлат тест марказининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 11-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


м) 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 13-банддаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 14-банддаги "Молия вазирлиги (Т. Ишметов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 1-илова номидаги "халқ таълимини" сўзлари "мактаб таълимини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:


а) 13-бўлим "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" позицияси "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "4 950" рақами "4 898" рақами билан алмаштирилсин;


б) изоҳ қисмининг 5.14-кичик бандидан ", Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази, Республика мақсадли китоб жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги "навбатдан ташқари" сўзлари "қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 125-банди биринчи хатбошисидаги "мактабгача таълим ташкилотларига," сўзлари "давлат мактабгача таълим ташкилотларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида," сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари "Мактабгача таълим агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига" сўзлари "Мактабгача таълим агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-бандда:

"а" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари "Мактабгача таълим агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади)" сўзлари "Мактабгача таълим агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни Агентлик расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий органларининг даврий босма нашрларига ва "Мактабгача таълим методикаси" журналига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва бошқа манбалар орқали тарқатади";


17-банддаги "Вазирликка" сўзи "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин.


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида Агентлик расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади";


34-бандда:

ўн иккинчи хатбошидаги "гаровга қўйиш" сўзлари "бошқа мажбуриятлар бўйича гаровга қўйиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат-хусусий шериклик доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерикка ушбу бинони банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга рухсат этилади";


36-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


93-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларнинг фаолияти, шу жумладан кўп квартирали уй-жойларнинг нотурар қаватларида ва/ёки якка тартибда қурилган уй-жойларда амалга оширилиши мумкин."


114-банддаги "Молия вазирлигига" сўзи "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин";


118-банддаги "Вазирлик" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сонли қарорида:


а) номланишидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлигининг" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар" сўзлари "педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг "в" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати" сўзлари "Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-банднинг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Таълим" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар" сўзлари "педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 9-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча биринчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 10-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин";

еттинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 15-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида умумтаълим муассасалари раҳбарларининг мактаб таълими соҳасида менежерлик кўникмаларини шакллантириш курслари (кейинги ўринларда - курслар) ташкил этилсин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 199-бандидаги "мактабгача таълим ташкилотлари ва" сўзлари "давлат мактабгача таълим ташкилотларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида," сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Замонавий мактаб"ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4537-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан белгиланган талаблар асосида амалга оширилади";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан:

а) янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ҳамда мукаммал таъмирланадиган умумий ўрта таълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) юзасидан харидларни амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги "Таъминот ва логистика" давлат унитар корхонаси;

б) умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялар белгилансин";


в) 7 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида амалга оширилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан якуний назорат амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги "Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4640-сон қарорида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлигига" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига умумий ўрта таълим ташкилотлари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг фойдаланиш (янги ва қайта нашр этиш даврийлиги) муддатларини белгилаш, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни қўшимча чоп этиш юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин. Бунда, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг мазмуни асоссиз ўзгартирилишига йўл қўйилмайди";


г) 10-банддаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида ноширлик фаолияти соҳасидаги таълим йўналишларини такомиллаштириш чораларини кўрсин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4884-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи - учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Миллий ўқув дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) жорий қилиш бўйича тажриба-синовни лозим даражада ўтказиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказига қуйидаги ваколатлар берилсин:

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази талаблари асосида умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буюртмасига асосан муаллиф ва тузувчиларни танлаш ҳамда дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш";


б) 5-банддаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. 2021 йил 1 январдан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаларининг манбалари этиб белгилансин:

2021 йилда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимлари йиллик иш ҳақи фондининг 25 фоизига, 2022 йилдан бошлаб эса - 50 фоизига тенг миқдордаги маблағлар;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари тасарруфидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари (ҳомийлик хайрияларидан ташқари), шу жумладан бўш турган бино ва ерларини ижарага бериш ҳисобидан тушган тушумлардан 3 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

умумтаълим муассасаларнинг директор жамғармасига ажратилган маблағларнинг 5 фоизи.

Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, шу жумладан методистлари ҳамда умумтаълим муассасалари директорларини моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларига йўналтирилади";


е) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4940-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар йили 1 сентябрга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 118-банди биринчи хатбошисидаги "яшаётган жойдаги мактабгача таълим ташкилотларига," сўзлари "яшаётган жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида," сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сон қарори билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тезлаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-96-сон қарорининг 4-бандида:

бешинчи хатбошидаги "профессор-ўқитувчиларга" сўзлари "педагогларга" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Х. Умарова)" сўзлари "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-241-сон қарорида:


а) номидаги "Халқ таълимини" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълимини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "халқ таълимини" сўзлари "мактаб таълимини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов)" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Т. Худайбергенов)" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандилик вазирлиги (Б. Мусаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)";


е) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги (Т. Ишметов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий компьютерлар билан таъминлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқласин";


ж) 6-бандда:

биринчи хатбошидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров) ҳамда Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Зокиров) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талаблар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан белгиланади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлигининг" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "халқ таълими вазирининг" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими вазирининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 12-бандда:

иккинчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади";

л) 13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи - еттинчи, тўққизинчи, ўн биринчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 16-банддаги "халқ таълими вазири Б.О. Саидов, молия вазири Т.А. Ишметов" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умарова, иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5188-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

           

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси


2. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. Ш.Д. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


4. И.Ю. Абдурахманов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


5. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


6. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


7. Қ.С. Санакулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бош директори


8. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


9. Р.Х. Пирматов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси


10. Б.Б. Сидиқов

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


11. Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


12. У.У. Розукулов

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси


13. М.М. Юнусов

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


14. А.К. Мирсоатов

-

"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси


15. К.Н. Ирисбекова

-

"Алоқабанк" АТБ бошқаруви раиси


16. С.С. Аннакличев

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


17. А.Т. Уббиев

-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори, Васийлик кенгаши котиби

         

Изоҳ.

Васийлик кенгаши таркибига кўнгилли тадбиркорлик субъектлари ва ҳомий ташкилотлар ихтиёрий равишда жалб қилиниши мумкин.

Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги "Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-230-сон қарори 1-бандининг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи мутахассис, ишлаб чиқариш, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатидан 642 ва 643-позициялар чиқариб ташлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойиши билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш учун ташкил этилган республика штаби томонидан жойларда амалга ошириладиган ишлар режасининг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

11.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Жаҳон банки, ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорликда Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини (National Compact) ишлаб чиқиш ва халқаро ҳамкорлар билан бирга тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимликлари


".

2. Стратегияни (National Compact) мактабгача ва мактаб таълими тизимига жорий этиб бориш бўйича асосий кўрсаткичларни мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан белгилаш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида

       

       

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11 ва 14-бандлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-134-сон Фармонига 2-илованинг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сон қарорининг 5-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3305-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорининг 4-банди "а" кичик банди, 7, 8, 23-бандлари, 1-2 иловалари.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3955-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1 ва 2-иловалари.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4119-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4444-сон қарорининг 1-банди, 1 ва 2-иловалар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Замонавий мактаб"ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4537-сон қарорининг 7 ва 9-бандлари.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги "Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4642-сон қарорига 1-илованинг 11-банди ҳамда 2-илованинг 11-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5188-сон қарорининг 14-банди.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 май