Ички ишлар вазирининг 19.05.2023 й. 263-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.05.2023 й. 3026-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.05.2023 й.
N 3026-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
19.05.2023 й.
N 263
БУЙРУҒИ
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш
ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар
ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг
четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сон буйруғи (рўйхат рақами 3026, 2018 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 10/18/3026/1408-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 ва 3-иловалари матнидаги "шаҳар-туман маъмурий ишлар бўйича судининг" деган сўзлар "жиноят и шлари бўйича туман (шаҳар) судининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 1 июнь