Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.05.2023 й. 13-сон "Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.05.2023 й. 3437-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.05.2023 й.
N 3437
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
25.05.2023 й.
N 13
БУЙРУҒИ
Алоҳида ҳолатларда тиббиёт
муассасасида беморлар томонидан олиб
келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни
ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.С. Иноятов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 1 июнь