Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.05.2023 й. 222-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 майдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди

тоифаларини ўзгартириш масалаларини

кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ

      

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш учун татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ер фонди тоифаси - ер фондининг асосий фойдаланиш мақсади, яъни ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадлар назарда тутилган ҳолда фойдаланишнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиби ва шартлари асосида чегараланган қисми;


ер фонди тоифасини ўзгартириш - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини уларнинг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш орқали ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш;


ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш жойига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


ер тузиш лойиҳаси - суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда тегишли объектни жойлаштириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг қисқариши билан боғлиқ зарарлар, тугалланмаган харажатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кўрсатиб ўтилган ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;


суғориладиган ерлар - қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;


суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобига етиштириладиган ерлар;


ўрмон фонди ерлари - ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар;


яйлов - чорва моллари учун озиқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки улар билан келишган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари биринчи раҳбарлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясига ишчи орган орқали тақдим этади.


4. Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалалари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўриб чиқилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ

ТОИФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА

ТАКЛИФЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

          

5. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки улар билан келишган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли туман ташкилотлари жалб қилинган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ҳамда ҳар бир таклиф бўйича ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди шакллантирилади.

Бунда ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди қуйидаги маълумотлар асосида шакллантирилади:

ер участкасининг рангли кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);

ер участкасининг жойлашган жойи (географик координаталари);

ер участкасининг умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича);

ер участкасининг тупроқлари тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);

ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси бўйича хулоса;

ер участкасининг кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;

ер участкасининг захирага олинган ва (ёки) олинмаганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва (ёки) ўтказилмаганлиги;

ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) тўғрисида маълумотлар;

ер участкасидан сўнгги 5 йил ичида фойдаланиш ҳолати;

ер участкасининг ер ости сувлари тўғрисида хулоса (лалми ва яйлов ер майдонлари учун);

ер участкасида мавжуд ер усти ва ости қазилма бойликлари ва конлари тўғрисида хулоса;

ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар;

ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар.


6. Икки ва ундан ортиқ туман ҳудудида объект қуриш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифи юзасидан ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди шартнома асосида "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилиши мумкин.


7. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифни "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифига ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди илова қилинади.


8. "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифи келиб тушганидан сўнг ўн иш куни ичида шартнома асосида ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;

қурилиш объектининг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилаётганлигини аниқлаш;

қурилиш объекти шаҳар қурилиши ҳужжатларига тааллуқли бўлганда, тасдиқланган шаҳар бош режасидан нусха олиш;

ер участкасида давлат кадастри объекти мавжуд бўлганда, ер тузиш лойиҳасини қўшимча тарзда давлат кадастрини юритувчи ташкилот билан келишиш;

ер участкасида кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлганда, уларни баҳолатиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ва (ёки) манфаатдор ташкилотга мурожаат қилиш ҳамда баҳолаш ҳужжатини ер тузиш лойиҳасига илова қилиш.


9. "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди тақдим этилмаганда ёки йиғмажилдда зарур ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, қурилиш объекти жойлашув жойидаги ҳолатга мос келмаганда, кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар баҳоланмаганда, шунингдек, ер фонди тоифаси ва (ёки) ер турида фарқ мавжуд бўлганда, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлигига қайтариши мумкин.


10. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:

қурилиш объектининг ердан фойдаланиш мақсадига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини бошқа ер фонди тоифасига ўзгартириш;

қурилиш объектини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар орқали ўтказишда уларнинг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсири инобатга олинган ҳолда жойлаштирилганлиги асосланиши;

қурилиш объектининг жойлаштирилиши ҳисобига ер участкаси тупроғи унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;

ер участкасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;

ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;

ер участкасида агротехник тадбирлар учун сарфланган харажатлар.


11. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарарни камайтириш учун ер тузиш лойиҳаси икки ечимда (вариантда) ишлаб чиқилиши мумкин.


12. Қурилиш объектининг якуний йўналиши (траекторияси) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш билан боғлиқ ҳаракатларни ўзаро солиштириш орқали аниқланади.


13. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг таклифи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ҳар чоракнинг охирги ойи 20-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари биринчи раҳбарларининг расмий хати билан ишчи органга киритилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарар (нобудгарчиликлар миқдори)ни ҳисоблаш ҳамда ушбу ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда, яратиладиган иш ўрни ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асоснома кўрсатилиши шарт.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифни ҳимоя қилиш учун ишчи органга ўз вакилларини юборади.



3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ

ТОИФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА

ТАКЛИФЛАРНИ ЎРГАНИШ

            

14. Ишчи орган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини уч иш куни ичида умумлаштиради, ушбу таклифларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида келтириб ўтилган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.


15. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда, таклифларни бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44 ва 45-моддаси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади.

Ўрганиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва малакали мутахассис билан таъминлашга мазкур бандда кўрсатиб ўтилган давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.


16. Ўрганиш натижалари бўйича жойида далолатнома расмийлаштирилади ва ишчи органга тақдим этилади.

Далолатномада алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган суғориладиган ерлар ҳамда ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган ерлари, шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш ҳолати (фойдаланиш учун берилган ёки захирага олинганлиги) тўғрисида маълумотлар киритилади.


17. Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатлар ва расмийлаштирилган далолатномалар асосида уч иш кунида туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ёхуд қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида хулосани тайёрлайди.


18. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари рад этилади:

алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган унумдор суғориладиган ерлар;

ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган ерлари;

фойдаланиш учун берилган ва туман ҳокимлиги захирасига олинмаган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилганда.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисидаги талабларга мувофиқ рад этилган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар қайта кўриб чиқилмайди.

Агар, мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, шу жумладан, автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув иншоотларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда қуриш (реконструкция қилиш) имкони бўлмаган тақдирда, ушбу объектларни қуриш (реконструкция қилиш) учун ер участкаси тоифасини ўзгартиришда мазкур банд талаблари истисно қилиниши мумкин.

Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарарлар (шу жумладан, бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда қопланади.


19. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари қайта ишлаш учун қайтарилади:

ер участкасининг ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаганда;

ер участкаси тоифасини ўзгартириш ҳисобига қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарар миқдори аниқланмаганда;

ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаганда;

ер участкаси тоифасини ўзгартириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар берилмаганда.


20. Ишчи орган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича хулосаларни мазкур Низомга 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссиясига киритади.



4-БОБ. ИШЧИ ОРГАН ХУЛОСАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

         

21. Ҳукумат комиссияси беш иш куни ичида ишчи орган томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари ва хулосаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.

Ҳукумат комиссияси қарорлари баён шаклида расмийлаштирилади.

Ҳукумат комиссияси баёнига Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси илова қилинади.

Ҳукумат комиссиясининг баёни ва фармойиш лойиҳаларига Ҳукумат комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берганда, улар томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун икки иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Бунда:

фармойиш лойиҳаларини бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларининг овозлари фақат ўз ҳудуди бўйича қабул қилинади.


22. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари қабул қилинганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ўн беш иш куни ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фондига тегишли ўзгартишлар киритади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

23. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди

тоифаларини ўзгартириш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

    


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

      

     

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ ТОИФАСИНИ

ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

       

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

   

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари (кейинги ўринларда - ер участкаси) ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан таклифни тайёрлайди ва мазкур таклифга ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилади.

      

Доимий




2-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-

лойиҳалаш институтининг

ҳудудий бўлинмаси

      

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

       

10 иш куни ичида

3-босқич

      

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари

      

Туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда - ишчи орган) киритади.

Ҳар чоракнинг охирги

ойи 20-санасига қадар

      

II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ ТОИФАСИНИ

ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ЎРГАНИШ

         

1-босқич

Ишчи орган

    

Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини умумлаштиради, ушбу таклифларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.

        

3 иш куни ичида




2-босқич

Ишчи орган, Сув хўжалиги

вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги ва

Кадастр агентлигининг ҳудудий

бўлинмалари

    

Туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифларини жойига чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44 ва 45-моддасига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб, далолатнома расмийлаштиради.

        

Бир ҳафта муддатда

3-босқич

Ишчи орган

         

Тақдим этилган ҳужжатлар ва расмийлаштирилган далолатномалар асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ёхуд қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди ва Ҳукумат комиссиясига киритади.

            

3 иш куни ичида

     

III. ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

ИШЧИ ОРГАН ХУЛОСАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

       

1-босқич

Ҳукумат комиссияси


       

Ишчи орган томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари ва хулосаларни кўриб чиқиб, тегишли баён шаклида қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.

     

5 иш куни ичида




2-босқич

Ҳукумат комиссияси

       

Ҳукумат комиссияси йиғилиши баёнини расмийлаштириб, унинг аъзолари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

      

2 иш куни ичида

3-босқич

Кадастр агентлигининг

Давлат кадастрлари палатаси

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қабул қилинганидан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фондига тегишли ўзгартишлар киритади.

          

15 иш куни ичида

         

          




Низомга

2-ИЛОВА



_______________ туман (шаҳар) ҳокимлигининг

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерларининг ер фонди тоифаларини

ўзгартириш бўйича

ТАКЛИФИ

         

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойда-

ланувчи номи

Контур рақами

Жами

ер май-

дони,

га

Шундан

       

Тупроқ

балл

бони-

тети

Ер

эгаси,

фойда-

ланувчи

ва ижра-

чиларга

етка-

зила-

диган

зарар

миқ-

дори,

минг

сўм

     

Қишлоқ

хўжалиги

ва ўрмон

хўжалиги

ишлаб

чиқариши нобудгар-

чилиги

ўрни,

минг

сўм

      

Ўзгар-

тириш

таклиф

этила-

ётган

ер фонди

тоифаси

      

Таклиф

этила-

ётган

фойда-

ланиш мақ-

сади

  

Асос

суғо-

рила-

диган ерлар

суғо-

рилмай-

диган

(лалми-

кор)

ерлар

     

яйлов-

лар

бошқа ерлар

    

   








      

    






     

     

    

    








    

    






     

    

    

    








   

    






   

   

    

    








     

     






     

       

        

Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки республика давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.

         

            




Низомга

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерлари тоифасидан ер фондининг

бошқа тоифасига ўтказиладиган

суғориладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Ҳудуд номи

   

Ердан фойдала-

нувчи

номи

   

Контур рақами

   

Жами ер майдони, га

    

Шундан

      

Тупроқ балл бонитети

     

Ўзгартириш

таклиф

этилаётган

ер фонди

тоифаси

    

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

     

Асос

суғорила-

диган

ерлар

    

бошқа

ерлар

    

   

    





   

    





      

     

    

    





    

    





    

    

    

    





     

    





    

     

    

    





     

      





    

     

          

            




Низомга

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа

тоифасига ўтказиладиган лалми, яйлов

ва бошқа ер участкалари

РЎЙХАТИ

          

Т/р


Ҳудуд номи


Ердан фойдала-

нувчи

номи


Контур рақами


Жами ер майдони, га


Шундан


Тупроқ балл бонитети


Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси


Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади


Асос

суғорил-

майдиган

(лалмикор) ерлар

   

яйловлар

бошқа

ерлар


   

    






     

     





   

     

    

    






    

   





    

     

    

    






    

    





    

    

    

   






    

     





     

     

        

         




Низомга

5-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа

тоифаларига ўзгартириш бўйича қайта ишлаш

учун қайтариладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

           

Т/р


Ҳудуд номи


Ердан фойдала-

нувчи

номи

     

Контур рақами


Жамиер майдони, га


Шундан

      

Тупроқ балл бонитети

   

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

     

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

      

Қайтариш учун асос


суғорила-

диган

ерлар

     

суғорил-

майдиган

(лалмикор) ерлар

       

яйловлар

бошқа

ерлар

     

   

    






       

      






     

      

    

    






      

      






     

         

    

    






      

      






      

      

    

   






      

      






      

      

          

          




Низомга

6-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерларни ер фондининг бошқа тоифаларига

ўзгартириш рад этилган ер участкалари

РЎЙХАТИ

           

Т/р


Ҳудуд номи

     

Ердан фойдала-

нувчи номи

      

Контур рақами

    

Жами ер майдони, га

     

Шундан

   

Тупроқ балл бонитети

      

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

      

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

     

Рад этиш учун асос

     

суғорила-

диган

ерлар

     

суғорил-

майдиган

лалмикор) ерлар

     

яйловлар

бошқа

ерлар

    

    

    






        

      






     

       

    

    






       

      






      

       

    

    






     

      






      

       

    

    






      

     






      

      

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 май