Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 й. ПФ-85-сон "Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
01.06.2023 й.
N ПФ-85
ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИДА
КАСАНАЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ҲАМДА ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ УЧУН ОЗУҚА
БАЗАСИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда ипак қуртини парвариш қилишда касаначиликни янада ривожлантириш, янги тутзорларни барпо этиш орқали пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамда пилла етиштиришга ихтисослашган уй хўжаликлари ташкил этиш, шунингдек, пилла хомашёси етиштиришнинг озуқа базасини янада кенгайтириш мақсадида:
1. 2023 йил июнь ойидан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан ҳудудларда:
ипак қуртини парваришлаш, етиштирилган пилла хомашёсини харид қилиш, қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, тайёр маҳсулотни ички бозорга йўналтириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган янги пиллачилик кластерлари;
тут кўчатларини етиштириш, тутзорларни барпо қилиш, ипак қуртини парваришлаш, пилла хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланадиган пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги янги фермер хўжаликлари ташкил этилсин.
2. Пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан янги тутзорлар барпо қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 1-иловага мувофиқ ер майдонларини уларнинг контурларини аниқ белгилаган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштирсин, ҳудудий "Агропилла" МЧЖлар ва пиллани қайта ишлаш корхоналарига қарашли реконструкция қилинадиган тутзорлар бундан мустасно.
3. Белгилансинки, янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.
4. 2024-2027 йилларда 105 минг гектар ер майдонида янги тутзорлар барпо қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қўмита ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг таклифларига асосан, ҳудудий "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган ва аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида бириктириладиган тутзорлар майдони 0,5 гектардан 2 гектаргача этиб белгилансин. Бунда:
Қўмита ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси эскирган тутзорларни уларни реконструкция қилиш шарти билан пиллачилик уй хўжаликларига бириктиради;
тутзорларни мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ўлчамларда пиллачилик уй хўжаликларига бириктириш аҳоли билан олдин тузилган оилавий пудрат шартномалари муддатлари тугагандан сўнг амалга оширилади;
пиллачилик уй хўжаликларининг фаолияти пиллачилик кластерлари билан кооперация асосида йўлга қўйилади;
пиллачилик уй хўжаликларига бириктирилган ер майдонининг тут қаторлари орасига сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни экишга рухсат берилади;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари оилавий пудрат шартномаси шартлари асосида пиллачилик уй хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиб, аҳоли бандлигини таъминлашга шахсан масъул ҳисобланади.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2023 йил 1 июндан бошлаб:
а) касаначилар, пиллачилик уй хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликларига ипак қурти уруғи ва уни парвариш билан боғлиқ ресурслар, жумладан тўшама қоғоз, термометр, полиэтилен плёнка, психирометр (инкубаториялар учун) ва бошқа зарурий ресурслар пиллачилик кластерлари томонидан бепул берилади;
б) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилади;
в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қўмита 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банкидан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини тут етиштириш, пиллани қабул қилиш, саралаш, сақлаш ва қайта ишлаш комплексини қуришга жалб этиш чораларини кўради.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарорига асосан:
пиллачилик уй хўжаликлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ва пиллачилик кластерларига - тут етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун;
қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, шу жумладан пиллачилик кластерларига - тайёрланган (етиштирилган) пилла хомашёсини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада қарз маблағларини ажратиш чораларини кўрсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарори доирасида халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан касаначиларга яшаш жойларида ипак қурти уруғини парвариш қилиш учун қуртхона қуриш, шунингдек, қайта ишловчи, сақловчи, экспорт қилувчилар ва пиллачилик кластерларига тайёрланган (етиштирилган) пилла хомашёсини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш цехларини қуришга 10 йил муддатга, йиллик 14 фоиз ставкада маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда 2024 йил якунига қадар мазкур Фармонга мувофиқ ажратиб берилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизими орқали мунтазам мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этсин.
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD)ни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимига интеграция қилишни таъминласин.
9. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи янги уруғчилик корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қўмита:
2023 йил якунига қадар қишлоқ хўжалигига жалб қилинган халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ҳузуридаги генетик тадқиқот лабораториясини ипак қуртининг супер элита уруғини яратиш ва ундан элита уруғликларини олиш учун керакли ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;
Институт билан биргаликда 2023-2025 йиллар давомида Хитой ва Вьетнам давлатларидан олиб келинадиган ипак қурти тоза зотларининг бошланғич тухум қўймалари ва супер элита уруғи асосида маҳаллий шароитга мос янги сермаҳсул зотларнинг супер элита уруғини яратиш ва ундан элита уруғликларини олиш ишларини амалга оширсин;
2023 йил якунига қадар Институт ҳузурида хусусий секторни жалб этган ҳолда ипакчилик соҳаси олимлари томонидан яратилиб, давлат реестрига киритилган ипак қуртининг маҳаллий зотлардан олинган элита уруғини тайёрлаш наслли уруғчилик станциясини ташкил қилсин ҳамда фаолиятини йўлга қўйсин;
Институтга хусусий сектор иштирокида наслли уруғчилик хўжаликларини бириктириш ва саноатлашган уруғни тижоратлаштиришни йўлга қўйсин;
икки ой муддатда ипак қуртининг янги зот ва дурагайларини яратган муаллифларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, яратилган элита уруғини пилла хомашёси етиштирувчиларга тарқатишдан улуш олиш назарда тутилади.
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ой муддатда ипак қуртининг маҳаллий тоза зотлари супер элита уруғини яратиш ва ундан элита уруғликларини олиш ҳамда тутнинг янги навларини яратиш бўйича амалий, фундаментал ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилсин.
12. Қўмита Институтнинг Тошкент шаҳридаги бино-иншоотлари ва ер майдонларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:
Институт талабномасига мувофиқ ипак қуртининг маҳаллий шароитга мос супер элита уруғини яратиш ва ундан элита уруғликларини олиш учун керакли ускуналар билан жиҳозлаш, маҳаллий зотлардан олинган саноат уруғини тайёрлаш мақсадида наслли уруғчилик станциясини ташкил қилиш учун талаб этиладиган маблағларнинг бир қисмини қопласин;
Институт бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва селекция ишларини олиб боришни таъминлаш мақсадида ипак қуртларини парваришлаш учун махсус бино-иншоотларни барпо этиш, уларни табиий газ, муқобил энергия тежовчи воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Институт ҳузурида ипакчилик соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш доимий равишда олиб борилишини йўлга қўйиш учун ўқув марказини ташкил этсин ҳамда уни кўргазмали ва ўқув материаллари билан жиҳозласин.
13. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги Андижон вилояти, Марҳамат тумани, "Гулистон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-А уй манзилида жойлашган Марҳамат агротехнологиялар техникумининг бино-иншоотлари ва ер майдонларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Институтга ўтказиб беришни таъминласин.
Андижон вилояти ҳокимлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Марҳамат агротехнологиялар техникумида таҳсил олаётган талабалар ўқишининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Андижон ветеринария медицинаси техникумига кўчирилишини таъминласин.
14. Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда оналик тутзорлар ва тажриба-синов хўжалигини ташкил этиш учун Марҳамат туманида 14 гектар ер майдонини Институтга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
15. Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) бир ой муддатда Ҳиндистон билан пилла маҳсулотлари импорт божини камайтириш бўйича ҳукуматлараро музокара ўтказиш юзасидан таклиф киритсин.
16. Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан Вьетнамга қўшимча авиарейсларни қўйиш юзасидан таклиф киритсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни ҳамда тутчиликка ва пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги мақомини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
19. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 1 июндаги
ПФ-85-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик
йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан янги
тутзорлар барпо қилиш учун "E-auksion" электрон савдо
платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган,
шунингдек, мавжуд ер майдонларининг кўрсаткичлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Барпо қилинадиган янги тутзорлар майдони (гектар)
|
Шундан (гектар):
|
||
"E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган ер майдонлари
|
"E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган Ипакчилик қўмитасининг доимий фойдаланишидаги мавжуд яйловлар майдонлари
|
Ҳудудий "Агропилла" МЧЖлар ва пиллани қайта ишлаш корхоналарига қарашли реконструкция қилинадиган тутзорлар
|
|||
Республика бўйича жами:
|
105 000 |
86 629,6 |
14 113,3 |
4 257,3 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||||
1 |
Тўрткўл |
200 |
53 |
147 |
|
2 |
Беруний |
200 |
200 |
||
3 |
Элликқалъа |
200 |
200 |
||
4 |
Амударё |
200 |
200 |
||
5 |
Хўжайли |
500 |
500 |
||
6 |
Тахиатош |
50 |
50 |
||
7 |
Шуманай |
500 |
500 |
||
8 |
Қонликўл |
500 |
500 |
||
9 |
Қўнғирот |
500 |
500 |
||
10 |
Нукус |
120 |
120 |
||
11 |
Кегейли |
350 |
350 |
||
12 |
Бўзатов |
100 |
100 |
||
13 |
Чимбой |
500 |
500 |
||
14 |
Қораўзак |
500 |
500 |
||
15 |
Тахтакўпир |
500 |
500 |
||
16 |
Мўйноқ |
80 |
80 |
||
Жами |
5 000 |
4 853 |
147 |
||
Андижон вилояти
|
|||||
1 |
Андижон |
1 409 |
1 374 |
35 |
|
2 |
Избоскан |
32 |
12 |
20 |
|
3 |
Марҳамат |
720 |
720 |
||
4 |
Пахтаобод |
57 |
24 |
33 |
|
5 |
Балиқчи |
40 |
25 |
15 |
|
6 |
Бўстон |
30 |
10 |
20 |
|
7 |
Улуғнор |
145 |
61 |
84 |
|
8 |
Асака |
590 |
510 |
80 |
|
9 |
Олтинкўл |
23 |
3 |
20 |
|
10 |
Хўжаобод |
739 |
695 |
44 |
|
11 |
Шаҳрихон |
27 |
20 |
7 |
|
12 |
Жалақудуқ |
1 035 |
1 024 |
11 |
|
13 |
Қўрғонтепа |
153 |
134 |
19 |
|
Жами |
5 000 |
4 612 |
388 |
||
Бухоро вилояти
|
|||||
1 |
Жондор |
1 200 |
1 200 |
||
2 |
Ромитан |
1 200 |
1 200 |
||
3 |
Когон |
1 000 |
1 000 |
||
4 |
Бухоро |
1 000 |
1 000 |
||
5 |
Пешку |
1 200 |
1 200 |
||
6 |
Шофиркон |
1 200 |
1 200 |
||
7 |
Ғиждувон |
1 200 |
1 200 |
||
8 |
Олот |
1 000 |
1 000 |
||
9 |
Қоракўл |
1 000 |
1 000 |
||
Жами |
10 000 |
10 000 |
|||
Жиззах вилояти
|
|||||
1 |
Фориш |
1 400 |
1171 |
229 |
|
2 |
Бахмал |
1 300 |
1274,9 |
20 |
5,1 |
3 |
Зомин |
1 400 |
1397,4 |
2,6 |
|
4 |
Янгиобод |
1 400 |
94 |
1 306 |
|
5 |
Арнасой |
1 000 |
972,5 |
27,5 |
|
6 |
Мирзачўл |
1 000 |
1000 |
||
7 |
Ғаллаорол |
1 300 |
955,9 |
1,2 |
342,9 |
8 |
Ш.Рашидов |
1 200 |
1200 |
||
Жами |
10 000 |
8 065,7 |
252,8 |
1 681,5 |
|
Қашқадарё вилояти
|
|||||
1 |
Қарши |
1 000 |
579,2 |
420,8 |
|
2 |
Косон |
1 000 |
1000 |
||
3 |
Қамаши |
1 000 |
0 |
1 000 |
|
4 |
Китоб |
1 650 |
0 |
1 650 |
|
5 |
Муборак |
1 000 |
0 |
1 000 |
|
6 |
Чироқчи |
1 000 |
0 |
1 000 |
|
7 |
Кўкдала |
700 |
363,3 |
336,7 |
|
8 |
Шаҳрисабз |
1 650 |
985,1 |
664,9 |
|
9 |
Яккабоғ |
1 000 |
0 |
1 000 |
|
Жами |
10 000 |
2 927,6 |
7 072,4 |
||
Навоий вилояти
|
|||||
1 |
Қизилтепа |
1 100 |
27 |
1 073 |
|
2 |
Конимех |
100 |
0 |
100 |
|
3 |
Навбаҳор |
1 100 |
0 |
1 100 |
|
4 |
Нурота |
800 |
0 |
800 |
|
5 |
Кармана |
700 |
140 |
560 |
|
6 |
Хатирчи |
1 200 |
0 |
1 200 |
|
Жами |
5 000 |
167 |
4 833 |
||
Наманган вилояти
|
|||||
1 |
Мингбулоқ |
500 |
500 |
||
2 |
Косонсой |
600 |
600 |
||
3 |
Чуст |
650 |
650 |
||
4 |
Уйчи |
250 |
250 |
||
5 |
Янгиқўрғон |
650 |
650 |
||
6 |
Норин |
250 |
250 |
||
7 |
Учқўрғон |
250 |
250 |
||
8 |
Наманган |
250 |
250 |
||
9 |
Тўрақўрғон |
300 |
300 |
||
10 |
Чортоқ |
650 |
650 |
||
11 |
Поп |
650 |
650 |
||
Жами |
5 000 |
5 000 |
|||
Самарқанд вилояти
|
|||||
1 |
Пастдарғом |
1 000 |
1 000 |
||
2 |
Нуробод |
1 000 |
331 |
669 |
|
3 |
Иштихон |
1 500 |
1 500 |
||
4 |
Жомбой |
500 |
500 |
||
5 |
Қўшработ |
1 000 |
0 |
1 000 |
|
6 |
Каттақўрғон |
1 000 |
1 000 |
||
7 |
Нарпай |
500 |
500 |
||
8 |
Пахтачи |
500 |
251 |
249 |
|
9 |
Булунғур |
2 000 |
2 000 |
||
10 |
Пайариқ |
1 000 |
963 |
37 |
|
Жами |
10 000 |
8 045 |
1 955 |
||
Сурхондарё вилояти
|
|||||
1 |
Ангор |
1 000 |
1 000 |
||
2 |
Бандихон |
500 |
500 |
||
3 |
Бойсун |
200 |
200 |
||
4 |
Қизириқ |
1 000 |
1 000 |
||
5 |
Музработ |
1 000 |
1 000 |
||
6 |
Шеробод |
1 000 |
1 000 |
||
7 |
Жарқўрғон |
1 000 |
1 000 |
||
8 |
Термиз |
800 |
800 |
||
9 |
Олтинсой |
500 |
500 |
||
10 |
Шўрчи |
1 000 |
1 000 |
||
11 |
Қумқўрғон |
1 000 |
1 000 |
||
12 |
Денов |
1 000 |
1 000 |
||
Жами |
10 000 |
10 000 |
|||
Сирдарё вилояти
|
|||||
1 |
Боёвут |
877 |
600 |
277 |
|
2 |
Гулистон |
642 |
400,3 |
241,7 |
|
3 |
Мирзаобод |
1 255 |
999,8 |
255,2 |
|
4 |
Оқолтин |
331 |
200,3 |
130,7 |
|
5 |
Сардоба |
871 |
625,8 |
245,2 |
|
6 |
Сайхунобод |
135 |
0 |
135 |
|
7 |
Сирдарё |
148 |
0 |
148 |
|
8 |
Ховос |
741 |
573 |
168 |
|
Жами |
5 000 |
3 399,2 |
1 600,8 |
||
Тошкент вилояти
|
|||||
1 |
Оққўрғон |
732 |
732 |
||
2 |
Оҳангарон |
5 288 |
5 288 |
||
3 |
Бекобод |
1 183 |
1 183 |
||
4 |
Бўка |
1 142 |
1 142 |
||
5 |
Қуйи Чирчиқ |
1 242 |
1 242 |
||
6 |
Юқори Чирчиқ |
350 |
350 |
||
7 |
Қибрай |
371 |
371 |
||
8 |
Паркент |
2 500 |
2 500 |
||
9 |
Пискент |
861 |
861 |
||
10 |
Ўрта Чирчиқ |
761 |
761 |
||
11 |
Чиноз |
230 |
230 |
||
12 |
Янгийўл |
340 |
340 |
||
Жами |
15 000 |
15 000 |
|||
Фарғона вилояти
|
|||||
1 |
Қувасой |
350 |
297,5 |
52,5 |
|
2 |
Бешариқ |
450 |
450 |
||
3 |
Бағдод |
72 |
0 |
72,0 |
|
4 |
Бувайда |
90 |
75,7 |
14,3 |
|
5 |
Данғара |
464 |
461,1 |
2,9 |
|
6 |
Ёзёвон |
110 |
55,5 |
54,5 |
|
7 |
Қува |
600 |
559,1 |
40,9 |
|
8 |
Олтиариқ |
260 |
260 |
||
9 |
Қўштепа |
87 |
65,7 |
21,3 |
|
10 |
Риштон |
150 |
108,6 |
41,4 |
|
11 |
Сўх |
150 |
150 |
||
12 |
Тошлоқ |
52 |
25,2 |
26,8 |
|
13 |
Ўзбекистон |
103 |
32,1 |
70,9 |
|
14 |
Учкўприк |
50 |
49,5 |
||
15 |
Фарғона т |
2 013 |
1969,8 |
42,9 |
|
Жами |
5 000 |
4 560 |
440 |
||
Хоразм вилояти
|
|||||
1 |
Боғот |
650 |
650 |
||
2 |
Гурлан |
500 |
500 |
||
3 |
Қўшкўпир |
2 000 |
2 000 |
||
4 |
Урганч |
600 |
600 |
||
5 |
Ҳазорасп |
1 000 |
1 000 |
||
6 |
Хонқа |
300 |
300 |
||
7 |
Хива |
700 |
700 |
||
8 |
Шовот |
1 000 |
1 000 |
||
9 |
Янгиариқ |
1 500 |
1 500 |
||
10 |
Янгибозор |
800 |
800 |
||
11 |
Тупроққалъа |
950 |
950 |
||
Жами |
10 000 |
10 000 |
Президентининг
2023 йил 1 июндаги
ПФ-85-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2024-2027 йилларда 105 минг гектар ер
майдонида янги тутзорлар барпо қилишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Туманлар номи |
Барпо қилинадиган янги тутзорлар майдони (гектар)
|
Шундан (гектар)
|
|||
2024 йил
|
2025 йил
|
2026 йил
|
2027 йил
|
|||
Республика бўйича жами:
|
105 000 |
27 140 |
21 202 |
24 760 |
31 898 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||||
1. |
Тўрткўл тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
2. |
Беруний тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
3. |
Элликқалъа тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
4. |
Амударё тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
5. |
Хўжайли тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
6. |
Тахиатош тумани |
50 |
30 |
20 |
||
7. |
Шуманай тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
8. |
Қонликўл тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
9. |
Қўнғирот тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
10. |
Нукус тумани |
120 |
30 |
30 |
30 |
30 |
11. |
Кегейли тумани |
350 |
110 |
80 |
80 |
80 |
12. |
Бўзатов тумани |
100 |
30 |
20 |
20 |
30 |
13. |
Чимбой тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
14. |
Қораўзак тумани |
500 |
160 |
110 |
120 |
110 |
15. |
Тахтакўпир тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
16. |
Мўйноқ тумани |
80 |
40 |
20 |
20 |
|
Жами |
5 000 |
1600 |
1160 |
1130 |
1110 |
|
Андижон вилояти
|
||||||
1. |
Андижон тумани |
1 409 |
480 |
280 |
320 |
329 |
2. |
Избоскан тумани |
32 |
20 |
12 |
||
3. |
Марҳамат тумани |
720 |
250 |
150 |
160 |
160 |
4. |
Пахтаобод тумани |
57 |
20 |
10 |
10 |
17 |
5. |
Балиқчи тумани |
40 |
20 |
10 |
10 |
|
6. |
Бўстон тумани |
30 |
10 |
10 |
10 |
|
7. |
Улуғнор тумани |
145 |
40 |
30 |
30 |
45 |
8. |
Асака тумани |
590 |
220 |
120 |
120 |
130 |
9. |
Олтинкўл тумани |
23 |
10 |
13 |
||
10. |
Хўжаобод тумани |
739 |
270 |
150 |
160 |
159 |
11. |
Шаҳрихон тумани |
27 |
10 |
17 |
||
12. |
Жалақудуқ тумани |
1 035 |
370 |
200 |
220 |
245 |
13. |
Қўрғонтепа тумани |
153 |
50 |
30 |
30 |
43 |
Жами |
5 000 |
1770 |
1 032 |
1 070 |
1 128 |
|
Бухоро вилояти
|
||||||
1. |
Жондор тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
2. |
Ромитан тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
3. |
Когон тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
4. |
Бухоро тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
5. |
Пешку тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
6. |
Шофиркон тумани |
1 200 |
360 |
240 |
250 |
350 |
7. |
Ғиждувон тумани |
1 200 |
360 |
240 |
250 |
350 |
8. |
Олот тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
9. |
Қоракўл тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
Жами |
10 000 |
2930 |
2 000 |
2 160 |
2 910 |
|
Жиззах вилояти
|
||||||
1. |
Фориш тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
2. |
Бахмал тумани |
1 300 |
350 |
300 |
300 |
350 |
3. |
Зомин тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
4. |
Янгиобод тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
5. |
Арнасой тумани |
1 000 |
500 |
200 |
150 |
150 |
6. |
Мирзачўл тумани |
1 000 |
400 |
200 |
200 |
200 |
7. |
Ғаллаорол тумани |
1 300 |
430 |
290 |
290 |
290 |
8. |
Ш.Рашидов тумани |
1 200 |
340 |
300 |
300 |
260 |
Жами |
10 000 |
3070 |
2 340 |
2 290 |
2 300 |
|
Қашқадарё вилояти
|
||||||
1. |
Қарши тумани |
1 000 |
120 |
200 |
250 |
430 |
2. |
Косон тумани |
1 000 |
160 |
200 |
250 |
390 |
3. |
Қамаши тумани |
1 000 |
230 |
200 |
250 |
320 |
4. |
Китоб тумани |
1 650 |
300 |
330 |
410 |
610 |
5. |
Муборак тумани |
1 000 |
90 |
200 |
250 |
460 |
6. |
Чироқчи тумани |
1 000 |
240 |
200 |
250 |
310 |
7. |
Кўкдала тумани |
700 |
90 |
140 |
180 |
290 |
8. |
Шаҳрисабз тумани |
1 650 |
370 |
330 |
420 |
530 |
9. |
Яккабоғ тумани |
1 000 |
280 |
200 |
250 |
270 |
Жами |
10 000 |
1880 |
2 000 |
2 510 |
3 610 |
|
Навоий вилояти
|
||||||
1. |
Қизилтепа тумани |
1 100 |
350 |
250 |
250 |
250 |
2. |
Конимех тумани |
100 |
30 |
20 |
20 |
30 |
3. |
Навбаҳор тумани |
1 100 |
350 |
250 |
250 |
250 |
4. |
Нурота тумани |
800 |
240 |
180 |
190 |
190 |
5. |
Кармана тумани |
700 |
220 |
160 |
160 |
160 |
6. |
Хатирчи тумани |
1 200 |
370 |
270 |
280 |
280 |
Жами |
5 000 |
1560 |
1 130 |
1 150 |
1 160 |
|
Наманган вилояти
|
||||||
1. |
Мингбулоқ тумани |
500 |
150 |
100 |
100 |
150 |
2. |
Косонсой тумани |
600 |
160 |
100 |
150 |
190 |
3. |
Чуст тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
4. |
Уйчи тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
5. |
Янгиқўрғон тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
6. |
Норин тумани |
250 |
40 |
60 |
70 |
80 |
7. |
Учқўрғон тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
8. |
Наманган тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
9. |
Тўрақўрғон тумани |
300 |
100 |
60 |
70 |
70 |
10. |
Чортоқ тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
11. |
Поп тумани |
650 |
150 |
100 |
150 |
250 |
Жами |
5 000 |
1290 |
870 |
1 170 |
1 670 |
|
Самарқанд вилояти
|
||||||
1. |
Пастдарғом тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
2. |
Нуробод тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
3. |
Иштихон тумани |
1 500 |
320 |
320 |
350 |
510 |
4. |
Жомбой тумани |
500 |
140 |
100 |
130 |
130 |
5. |
Қўшработ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
6. |
Каттақўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
7. |
Нарпай тумани |
500 |
140 |
100 |
130 |
130 |
8. |
Пахтачи тумани |
500 |
130 |
110 |
130 |
130 |
9. |
Булунғур тумани |
2 000 |
480 |
420 |
480 |
620 |
10. |
Пайариқ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
Жами |
10 000 |
2210 |
2 050 |
2 470 |
3 270 |
|
Сурхондарё вилояти
|
||||||
1. |
Ангор тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
2. |
Бандихон тумани |
500 |
100 |
100 |
150 |
150 |
3. |
Бойсун тумани |
200 |
40 |
40 |
60 |
60 |
4. |
Қизириқ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
5. |
Музработ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
6. |
Шеробод тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
7. |
Жарқўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
8. |
Термиз тумани |
800 |
160 |
160 |
240 |
240 |
9. |
Олтинсой тумани |
500 |
100 |
100 |
150 |
150 |
10. |
Шўрчи тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
11. |
Қумқўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
12. |
Денов тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
Жами |
10 000 |
2000 |
2 000 |
3 000 |
3 000 |
|
Сирдарё вилояти
|
||||||
1. |
Боёвут тумани |
877 |
220 |
180 |
170 |
307 |
2. |
Гулистон тумани |
642 |
150 |
140 |
150 |
202 |
3. |
Мирзаобод тумани |
1255 |
130 |
200 |
320 |
605 |
4. |
Оқолтин тумани |
331 |
80 |
60 |
80 |
111 |
5. |
Сардоба тумани |
871 |
190 |
190 |
210 |
281 |
6. |
Сайхунобод тумани |
135 |
20 |
20 |
40 |
55 |
7. |
Сирдарё тумани |
148 |
20 |
20 |
40 |
68 |
8. |
Ховос тумани |
741 |
170 |
130 |
140 |
301 |
Жами |
5 000 |
980 |
940 |
1 150 |
1 930 |
|
Тошкент вилояти
|
||||||
1. |
Оққўрғон тумани |
732 |
250 |
140 |
160 |
182 |
2. |
Оҳангарон тумани |
5 288 |
1500 |
1 050 |
1 100 |
1 638 |
3. |
Бекобод тумани |
1 183 |
260 |
240 |
260 |
423 |
4. |
Бўка тумани |
1 142 |
330 |
220 |
220 |
372 |
5. |
Қуйи Чирчиқ тумани |
1 242 |
340 |
250 |
260 |
392 |
6. |
Юқори Чирчиқ тумани |
350 |
120 |
70 |
70 |
90 |
7. |
Қибрай тумани |
371 |
140 |
70 |
70 |
91 |
8. |
Паркент тумани |
2 500 |
820 |
470 |
550 |
660 |
9. |
Пискент тумани |
861 |
310 |
170 |
180 |
201 |
10. |
Ўрта Чирчиқ тумани |
761 |
200 |
150 |
150 |
261 |
11. |
Чиноз тумани |
230 |
60 |
50 |
50 |
70 |
12. |
Янгийўл тумани |
340 |
110 |
70 |
80 |
80 |
Жами |
15 000 |
4440 |
2 950 |
3 150 |
4 460 |
|
Фарғона вилояти
|
||||||
1. |
Қувасой тумани |
350 |
110 |
70 |
80 |
90 |
2. |
Бешариқ тумани |
450 |
90 |
50 |
100 |
210 |
3. |
Бағдод тумани |
72 |
20 |
10 |
20 |
22 |
4. |
Бувайда тумани |
90 |
30 |
20 |
20 |
20 |
5. |
Данғара тумани |
464 |
130 |
80 |
120 |
134 |
6. |
Ёзёвон тумани |
110 |
30 |
20 |
20 |
40 |
7. |
Қува тумани |
600 |
150 |
90 |
110 |
250 |
8. |
Олтиариқ тумани |
260 |
70 |
40 |
50 |
100 |
9. |
Қўштепа тумани |
87 |
20 |
10 |
20 |
37 |
10. |
Риштон тумани |
150 |
30 |
20 |
40 |
60 |
11. |
Сўх тумани |
150 |
30 |
20 |
40 |
60 |
12. |
Тошлоқ тумани |
52 |
20 |
10 |
10 |
12 |
13. |
Ўзбекистон тумани |
103 |
20 |
20 |
20 |
43 |
14. |
Учкўприк тумани |
50 |
20 |
10 |
10 |
10 |
15. |
Фарғона тумани |
2 013 |
360 |
290 |
290 |
1 073 |
Жами |
5 000 |
1130 |
760 |
950 |
2 160 |
|
Хоразм вилояти
|
||||||
1. |
Боғот тумани |
650 |
190 |
110 |
160 |
190 |
2. |
Гурлан тумани |
500 |
190 |
100 |
120 |
90 |
3. |
Қўшкўпир тумани |
2 000 |
330 |
400 |
500 |
770 |
4. |
Урганч тумани |
600 |
180 |
100 |
120 |
200 |
5. |
Ҳазорасп тумани |
1 000 |
190 |
220 |
280 |
310 |
6. |
Хонқа тумани |
300 |
60 |
40 |
100 |
100 |
7. |
Хива тумани |
700 |
190 |
150 |
180 |
180 |
8. |
Шовот тумани |
1 000 |
250 |
200 |
250 |
300 |
9. |
Янгиариқ тумани |
1 500 |
240 |
300 |
380 |
580 |
10. |
Янгибозор тумани |
800 |
220 |
160 |
210 |
210 |
11. |
Тупроққалъа тумани |
950 |
240 |
190 |
260 |
260 |
Жами |
10 000 |
2280 |
1 970 |
2 560 |
3 190 |
Президентининг
2023 йил 1 июндаги
ПФ-85-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳудудларда ташкил этиладиган
ипак қурти уруғини тайёрловчи
янги уруғчилик корхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Ҳудуд номи
|
Янги ташкил этиладиган уруғчилик корхоналари сони
|
1 |
Бухоро вилояти |
1 |
2 |
Жиззах вилояти |
1 |
3 |
Наманган вилояти |
1 |
4 |
Самарқанд вилояти |
1 |
5 |
Сирдарё вилояти |
1 |
6 |
Тошкент вилояти |
1 |
7 |
Фарғона вилояти |
1 |
Президентининг
2023 йил 1 июндаги
ПФ-85-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-24-сон Фармонига 1-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
10. |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ва Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш, Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш, шунингдек, қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш. |
1. Уюшманинг хўжалик юритувида бўлган Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бинони Қўмитага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш. |
Бир ой муддатда |
Қўмита, Уюшма, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Қўмитага, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бино ўрнида янги замонавий турар ва нотурар бинолар (кейинги ўринларда - объект) қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишга рухсат бериш. |
Бир ой муддатда |
Қўмита, хусусий шерик |
||
3. Хусусий шерикни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қурилиш ишларини ўрнатилган тартибда бошлаш. |
Шартнома асосида |
Қўмита, Уюшма |
||
4. Қурилиши тугалланган объект фойдаланиш учун давлат шеригига топширилгандан сўнг, объектнинг бир қисмини хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш. Бунда, қурилиши тугалланган объектдан кейинчалик фойдаланиш тартибини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим билан белгилаш. |
Шартнома асосида |
Қўмита, хусусий шерик, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
||
5. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилган бинода Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш ҳамда қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш. |
Қурилиш тугаллангандан кейин |
Қўмита, Уюшма |
".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2856-сон қарори 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Белгилансинки, 2026 йил 1 январгача:
Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона божидан озод этилади;
пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ипак қурти парвариш қилинадиган бино-иншоотлар бўйича мулк солиғининг ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
янги тутзорларни барпо этган деҳқон ва фермер хўжаликларига сув солиғининг ставкаси 50 фоизга камайтирилади".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4567-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия тақдим этилади".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги "Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-73-сон қарорида:
2-банднинг тўртинчи хатбошисидан ", Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти" сўзлари чиқариб ташлансин;
5-банддан "ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги "Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 128-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин";
б) иловадаги 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 10 гектар учун ҳар бир метрига 600 минг сўмдан 120 миллион сўмгача субсидия берилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 5 июнь