Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 05.05.2023 й. 10/5-сон "Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.06.2023 й. 3441-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.06.2023 й.

N 3441




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.05.2023 й.

N 10/5


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа

мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга,

шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги

(устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини

сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М.Б. Нурмуратов






Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 427-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларининг кўчмас мулкка бўлган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом (рўйхат рақами 572, 1998 йил 19 декабрь).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/15-сон "Тижорат банкларининг кўчмас мулкка бўлган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 572-1, 2010 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 407-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/5-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1894-1, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 30-сон, 401-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/18-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1894-2, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 746-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/12-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1894-3, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1894-3/1846-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 июнь