Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Рақамли технологиялар вазирининг 08.06.2023 й. 251-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловаси 3-бандига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.06.2023 й. 2219-14-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2023 й.

N 2219-14




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ

08.06.2023 й.

N 251-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг

3-иловаси 3-бандига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловаси 3-банди "в" кичик бандининг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин..


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Ш.Х. Шерматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь