Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий суднинг 18.05.2023 й. 352-сон, Ички ишлар вазирлигининг 17.05.2023 й. 21-сон, Миллий гвардиянинг 04.05.2023 й. 1/1 Е-709-сон "Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.06.2023 й. 2981-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2023 й.

N 2981-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

18.05.2023 й.

N 352


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.05.2023 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ

04.05.2023 й.

N 1/1 Е-709


ҚАРОРИ



Суд бинолари, суд процесслари ва улар

иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87 ва 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-банди ўн олтинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталарининг" деган сўзлар "қўмиталарнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий суд раиси

Б.Д. Исламов

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

Миллий гвардияси қўмондони

Р.М. Джураев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 июнь