Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2023 й. 269-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2023 й.

N 269



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур техник имкониятлар тўлиқ яратилишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатларини 2024 йил 1 мартга қадар узайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 июндаги

269-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2021-2022 йилларда" сўзлари "2021-2024 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2021-2024 йилларда идентификация воситалари

билан мажбурий рақамли маркировкалаш

талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи


ТИФ ТН коди


Мажбурий рақамли

маркировкалаш

бошланадиган сана*


1.

Сигаретлар


2402 20 900 0

2021 йил 1 январь

1.1

Бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар.


2402 10 000 0

2402 20 100 0

2402 90 000 0

2403 11 000 0

2403 19 100 0

2403 19 900 0

2403 91 000 0

2403 99 100 0

2403 99 900 2

2403 99 900 8

2404 11 000 1

2404 11 000 9

2404 12 000 0

2404 19 000 1

2404 19 000 9

2404 91 000 2

2404 91 000 9


2022 йил 1 октябрь

2.

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)


2204, 2205, 2206, 2207, 2208


2021 йил 1 январь

3.

Пиво маҳсулотлари


2203

2021 йил 1 апрель

4.

Маиший техника


7321, 8403, 8414,

8415, 8418, 8422,

8423, 8450, 8508,

8509, 8510, 8516,

8518, 8519, 8521,

8525, 8527, 8528,

8539, 8540, 9405


2022 йил 15 апрель

5.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар


3003, 3004


2022 йил 1 сентябрь

6.

Сув ва салқин ичимликлар


2009, 2201, 2202

2024 йил 1 март

      

*) Мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича талаб 6 ойдан кам бўлмаган муддат мобайнида амалга ошириладиган тажриба лойиҳаси якунлари асосида жорий этилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий

этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга

ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг

номи


Тажриба лойиҳаси

бошланадиган

сана


Тажриба лойиҳаси

тугатиладиган

санаси


Мажбурий рақамли

маркировкалашни

босқичма-босқич жорий

этиш бошланадиган сана*


ТИФ ТН коди

1.

Дори воситалари


2021 йил 1 июнь

2022 йил 31 январь

2022 йил 1 сентябрь

3003, 3004

2.

Тиббий буюмлар


2024 йил 1 февраль

2025 йил 31 январь

2025 йил 1 февраль

3005, 3006

3.

Сув ва салқин ичимликлар


2021 йил 15 июнь

2022 йил 28 февраль

2024 йил 1 март

2009, 2201, 2202

4.

Маиший техника


2021 йил 1 июль

2021 йил 31 ноябрь

2022 йил 15 апрель

7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540


     

*) ТИФ ТН кодларда келтирилган маҳсулотлар турлари бўйича мажбурий маркировкалашни жорий этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда "Asl belgisi" МАТ Оператори томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув ва салқин ичимликларни муддатлари бўйича гуруҳларга бўлишни назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгилансин:

биринчи гуруҳ - ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар - 2024 йил 1 мартдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ - металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар - 2024 йил 1 августдан бошлаб";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилинади;

Ўзбекистон Республикасида ПЕТ қадоқларида ярим (0,5) литр ва ундан ошмаган ҳолда ишлаб чиқарилган (таркибида шакар ва бошқа қўшимчалар мавжуд бўлмаган) газланмаган сувларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма беришга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли;

2024 йил 1 мартдан бошлаб тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар зиммасига божхона юк декларациясида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича агрегацияланган импорт кодини акс эттириш мажбурияти юкланади";


в) 6-банддаги "2023 йил 1 июлга қадар" сўзлари "2024 йил 1 мартга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини

босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


биринчи гуруҳ


иккинчи гуруҳ


1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига

ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2023 йил

1 августга қадар


2024 йил

1 мартга қадар


1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

15 мартга қадар


1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


1.4

Рақамли маркироваланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


2-босқич. Маҳсулотнинг истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш.

Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш

2.1

Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини жорий қилинадиган рақамли маркировка тизимига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар


2024 йил

1 апрелга қадар


2.2.

Талабларга мувофиқ маҳсулотнинг истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратилишини таъминлаш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

1 майга қадар


2.3

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

1 майга қадар


2.4

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

1 июлга қадар


2.5

Ишлаб чиқариш линияларида зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш.


2024 йил

25 февралга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

3.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


3.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.


2024 йил

10 мартдан бошлаб


2024 йил

10 августдан бошлаб


4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

4.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.


2024 йил

1 июлга қадар


2025 йил

5 январга қадар


4.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.


2024 йил

1 августга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


4.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 октябрга қадар


2025 йил

15 апрелга қадар


4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар

тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

5.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 сентябрга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


5.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


5.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


5.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


";


д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар

томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини

босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


биринчи гуруҳ


иккинчи гуруҳ


1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига

ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2023 йил

1 августга қадар


2024 йил

5 мартга қадар


1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

20 мартга қадар


1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


1.4

"Asl belgisi" МАТ Операторига рақамли маркировка кодларини буюртма беришни йўлга қўйиш.


2024 йил

15 февралдан бошлаб


2024 йил

15 июлдан бошлаб


1.5

Рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ва "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


1.6

Рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштириш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

2.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни импорт қилинишини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


2.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.


2024 йил

10 мартдан бошлаб


2024 йил

10 августдан бошлаб


2.3

Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт коди божхона юк дек?арациясида акс эттирилишини ҳамда импорт тўғрисидаги тегишли хабарнома "Asl belgisi" МАТ операторига тақдим этилишини йўлга қуйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

3.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.


2024 йил

1 июлга қадар


2025 йил

5 январга қадар


3.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.


2024 йил

1 августга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


3.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 октябрга қадар


2025 йил

15 апрелга қадар


3.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар

тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

4.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 сентябрга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


4.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


4.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


4.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


";


е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана

савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли

маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


Биринчи гуруҳ


Иккинчи гуруҳ


Улгуржи савдо


Чакана савдо


Улгуржи савдо


Чакана савдо


1.

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2024 йил

1 майга қадар


2024 йил

1 сентябрга қадар


2024 йил

1 ноябрга қадар


2025 йил

1 мартга қадар


2.

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш.


2024 йил

15 майга қадар


2024 йил

15 сентябрга қадар


2024 йил

15 ноябрга қадар


2025 йил

15 мартга қадар


3.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни қабул қилиш бўйича зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 августга қадар


2024 йил

15 декабрга қадар


2025 йил

15 январга қадар


2025 йил

15 июлга қадар


4.

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


5.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларнинг бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан, улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 мартдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


2025 йил

10 августдан бошлаб


6.

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрга қадар


2025 йил

1 мартга қадар


2025 йил

1 майга қадар


2025 йил

1 августга қадар


7.

Сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотилиши тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2025 йил

20 февралдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

20 июлдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


8.

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


";


ж) 5-иловада:


4-банддаги "2023 йил" сўзлари "2022 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 2024 йил 1 мартгача "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилса, мазкур маҳсулотлар 2024 йил 1 март ҳолатига кўра рақамли маркировкаланган деб ҳисобланади";


6-банддаги "2023 йил 1 июлгача" сўзлари "2024 йил 1 мартгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган идентификация воситаси бўлиши керак".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 июнь