Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 04.07.2023 й. 7-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2023 й. 3444-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2023 й.

N 3444




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.07.2023 й.

N 7-мҳ


БУЙРУҒИ



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан

келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими

лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида

стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       А.Д. Ташкулов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 40-мҳ-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2862, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 138-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль).


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 майдаги 296-мҳ-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2862-1, 2018 йил 25 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2862-1/1275-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 январдаги 16-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2864-1, 2018 йил 10 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2864-1/0539-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентабрдаги 457-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2864-2, 2018 йил 8 сентабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 77-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2864-3, 2019 йил 26 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/2864-3/2679-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2864-4, 2022 йил 7 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 июль