Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2023 й. 290-сон "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2023 й.

N 290




ЎН САККИЗ ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ

МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН

ОҒИР ИШЛАРНИНГ ҲАМДА ЗАРАРЛИ ЁКИ ХАВФЛИ

МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИДАГИ ИШЛАРНИНГ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 354-моддасига мувофиқ, шунингдек, оғир ишларда ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ва мазкур ишлар соғлиғига тўғри келмайдиган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 354-моддасида:

оғир ишларда ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг, шунингдек, мазкур ишлар соғлиғига тўғри келмайдиган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланиши;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июль