Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 05.07.2023 й. 49-сон "Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.07.2023 й. 2765-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2023 й.

N 2765-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.07.2023 й.

N 49


БУЙРУҒИ



"Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб

топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сон "Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2765, 2016 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 82-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                          Ш.Д. Кудбиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль