Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 й. 302-сон "Давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2023 й.

N 302




ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


1-илова. Давлат муассасалари тўғрисидаги Низом

          

2-илова. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги

273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки

объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат муассасалари фаолиятида замонавий бошқарув усуллари, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми;

давлат муассасасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

давлат муассасасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

давлат муассасаси филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш тартиби;

давлат муассасаcи фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш тамойиллари;

давлат муассасаси фаолиятини назорат қилиш тартиби.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июлдаги

302-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги

273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки

объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:


а) "е" кичик банддан "киритади" сўзи чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги "ж" ва "з" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"ж) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган давлат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотларни;

з) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси давлат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотларни киритади".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектларининг жорий ҳолати, шунингдек, молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойининг 25-санасига, йил якунлари бўйича эса кейинги молия йилининг 25 февралига қадар киритиб борилади".


3. 9-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) молиявий ҳисоботлари:

молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июль