Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 7-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик

фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

"Уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун - 6 ой давомида ҳар ойда 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;

шогирдларга - мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;

усталарга - интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;

ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача.


3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. "УСТА-ШОГИРД" АНЪАНАЛАРИ АСОСИДА

ЁШЛАРГА ҲУНАР ЎРГАТАЁТГАН ҲУНАРМАНДЛАРГА

ШОГИРДЛАР ТАЙЁРЛАШ, ЗАРУР ХОМАШЁ СОТИБ

ОЛИШ ВА ШОГИРДЛАРНИ ИШ ҲАҚИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


4. "Уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳунармандлар (кейинги ўринларда - ҳунарманд) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада ҳунарманднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун сўралаётган субсидия тури, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, "уста-шогирд" анъаналари асосида шогирд сифатида қабул қилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг (фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.

Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун ҳунарманд жавобгар ҳисобланади.


5. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:

а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:

ҳунарманд ҳақиқатда "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси эканлигини;

ҳунарманд сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;

б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:

ёшларнинг ҳақиқатда "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунармандлардан ҳунар ўрганаётганлигини;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хомашёга эҳтиёжини;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:

ҳунарманднинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги;

ёшлар ҳақиқатда "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунармандлардан ҳунар ўрганаётганлиги;

сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хомашёга эҳтиёжи мавжудлиги;

г) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:

тавсия (тавсияда ушбу банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);

субсидия олиш бўйича ҳунарманднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.

Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.


6. Агарда ҳунарманд мазкур Низомнинг 5-банди "а" ва "б" кичик бандларига мос келмаса ёки нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳунармандга хабарнома юборади.


7. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:

ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.


8. Маҳаллий меҳнат органи ҳунармандга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун - 6 ой давомида ҳар ойда 1-3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда субсидия ажратади ҳамда субсидияни икки иш куни ичида устанинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


9. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.


10. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.



3-БОБ. "УСТА-ШОГИРД" АНЪАНАЛАРИ

АСОСИДА ҲУНАР ЎРГАНГАН ШОГИРДГА МУСТАҚИЛ

ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ УЧУН ЗАРУР АСБОБ-УСКУНА

ВА ЖИҲОЗЛАРНИ СОТИБ ОЛИШГА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


11. "Уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирд (кейинги ўринларда - шогирд) мустақил ўз фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада шогирднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия тури, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади, шунингдек, "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунар ўрганганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун шогирд жавобгар ҳисобланади.


12. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:

а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлайди;

б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:

шогирднинг ҳақиқатда "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганганлигини;

мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга эҳтиёжини;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:

сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;

шогирднинг ҳақиқатда "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганганлиги;

мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга эҳтиёжи мавжудлиги;

г) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:

тавсия (тавсияда ушбу банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);

субсидия олиш бўйича шогирднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.

Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.


13. Агарда шогирд мазкур Низомнинг 12-банди "а" ва "б" кичик бандларига мос келмаса ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда шогирдга хабарнома юборади.


14. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:

ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) шогирдга мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1-3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади.

Буйруқда асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади.


15. Маҳаллий меҳнат органи буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш кунида Электрон давлат харидлари портали (dxarid.uzex.uz) орқали буйруқда кўрсатилган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш бўйича буюртма беради.

Буюртмада етказиб берувчига маҳаллий меҳнат органининг юридик манзили ёки шогирднинг манзили кўрсатилади.


16. Асбоб-ускуна ва жиҳозлар шогирдга далолатнома асосида етказиб берувчи ва маҳаллий меҳнат органи томонидан топширилади.


17. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва "уста-шогирд" анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирдга хабарнома юборилади.


18. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.



4-БОБ. УСТАЛАРГА ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, ЎЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЖАҲОН ЭЛЕКТРОН

САВДО МАЙДОНЧАЛАРИГА ЧИҚАРИШ ВА РЕКЛАМА

ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


19. "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган шахслар (кейинги ўринларда - уста) интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ёки реклама харажатлари учун ажратиладиган субсидияларнинг айнан бир турини танлаган ҳолда, харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада устанинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, сўралаётган субсидия тури, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, электрон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи юридик шахс (кейинги ўринларда - дастурчи) билан тузилган шартнома нусхаси илова қилинади.

Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун уста жавобгар ҳисобланади.


20. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:

а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:

устани ҳақиқатда "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолигини ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини;

дастурчининг солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигини;

сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;

б) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:

устанинг ҳақиқатда "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;

интернет сайтларини ташкил этиши, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариши ёки рекламанинг айнан бир тури бўйича дастурчи билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;

сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;

в) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига юборади:

тавсия (тавсияда ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);

субсидия олиш бўйича устанинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.

Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.


21. Агарда уста мазкур Низомнинг 20-банди "а" кичик бандида кўрсатилган талабларга мос келмаса ёки нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда устага хабарнома юборади.


22. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:

ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва устага хабарнома юборади.


23. Маҳаллий меҳнат органи уста ва дастурчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган умумий сумманинг, 1-3-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифадаги туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратади ҳамда икки иш куни ичида субсидияни устанинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


24. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва устага хабарнома юборади.


25. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ҲУНАРМАНДЛАРНИНГ "ҲУНАРМАНД" УЮШМАСИГА

АЪЗОЛИК БАДАЛИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ

УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


26. Ҳунармандлар (кейинги ўринларда - ҳунарманд) ўзларининг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада ҳунарманднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун тўлаш лозим бўлган ҳисобварақ ва сўралаётган субсидия миқдори кўрсатилади, шунингдек, "Ҳунарманд" уюшмасининг бадиий кенгаши қарори нусхаси илова қилинади.

Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун ҳунарманд жавобгар ҳисобланади.


27. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:

а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали ҳунарманд сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини ўрганади;

б) ўрганиш натижалари ҳунарманднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда тавсияни "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали маҳаллий меҳнат органига юборади.

Бунда тавсияда ҳунарманднинг тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ва сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.


28. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳунармандга хабарнома юборади.


29. Маҳаллий меҳнат органи икки иш кунида:

ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва тавсия билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.


30. Маҳаллий меҳнат органи "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратади ҳамда икки иш куни ичида "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун тўлаш лозим бўлган ҳисобвараққа субсидияни ўтказиб беради.


31. Ҳунарманд субсидия ажратилгандан сўнг беш иш кунида "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик гувоҳномаси нусхасини ҳоким ёрдамчиси ёки маҳаллий меҳнат органига тақдим этади.


32. Агарда ҳунарманд субсидия ажратилгандан сўнг бир ой ичида "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлмаса, унинг аъзолик бадалини қоплаш учун ажратилган субсидия "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан маҳаллий меҳнат органига қайтарилиши шарт.


33. Агарда ҳоким ёрдамчиси берган тавсия ва юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, маҳаллий меҳнат органи томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома юборади.


34. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари ушбу Низомга мувофиқ ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидияларнинг манзиллилиги, самарадорлиги ва уларни мақсадли фойдаланилиши бўйича доимий равишда ўрганиш ўтказиб боради.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


37. Манфаатдор шахслар ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллий меҳнат органининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича ҳамда субсидиялар ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.






Низомга

ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик

фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Субсидия туридан фойдаланмоқчи бўлган ҳунарманд ёки жисмоний шахслар


Тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.


Ҳунарманд ёки жисмоний шахслар хоҳишига кўра









2-босқич

Ҳоким ёрдамчиси


а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали ҳунарманд ёки жисмоний шахсларнинг маълумотларини ўрганади;

б) жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради;

г) тавсияни, устанинг аризаси ва ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномани "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали маҳаллий меҳнат органига юборади.


Уч иш кунида



3-босқич

Маҳаллий меҳнат органи


а) ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

б) ўрганиш натижасига кўра (агарда тавсия ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида маҳаллий меҳнат органининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчисига ва ҳунарманд ёки жисмоний шахсларга хабарнома юборади;

в) субсидияни ҳунарманднинг (устанинг) банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


Икки иш кунида



           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 июль