Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2023 й. 330-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2023 й.

N 330




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ИЛҒОР

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинлар ҳолатини мониторинг қилишнинг идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Агроплатформа" ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ахборот тизимининг мақсадлари, функция ва вазифалари, ахборот тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш тартиби;

ахборот тизими оператори ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ахборот тизимида фойдаланувчининг рўйхатдан ўтиш тартиби;

ахборот тизимидан фойдаланувчилар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашиш ва техник хизматлар кўрсатиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Ресубликаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 августдаги

330-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агроплатформа" АТ - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"очиқ электрон харитаси - қишлоқ хўжалиги геопортали";


б) 7-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари";


в) 8-банддаги "agroonline.uz дастури" сўзлари "Агроплатформа" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан:

ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, майдони, ер тоифалари ва турлари";


д) 9-банд қуйидаги таҳрирдаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси томонидан:

тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети) ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар";


е) 10-банддаги "ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастурига" сўзлари "қишлоқ хўжалиги геопорталига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) низомнинг иловасида:


I-блокда:

I-блокнинг номланишидаги "agroonline.uz дастури" сўзлари "қишлоқ хўжалиги геопортали" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ягона электрон ахборот маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


II-блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Ер кадастрига оид ахборотлардан фойдаланиш


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Λ

Λ

V


V

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги геопортали электрон харитасидаги фойдаланилиши чекланган

ва очиқ ер кадастрига оид ахборотлар

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

>

<


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўлинмалари



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўлинмалари



<

>

Λ

V


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар

ҳокимликларининг расмий веб-сайтларидаги ер кадастрига оид ахборотлар

V

V  


Фойдаланилиши чекланган ер кадастрига

оид ахборотлар

Очиқ ер кадастрига

доир ахборотлар









V











V  








Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туман бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси


<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар бўлинмалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жисмоний ва юридик шахслар

<

<



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари


Ваколатли вазирликлар, идоралар

ва ташкилотлар





Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва туманлар бўлинмалари

<




".

          

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминласин";


б) иловада:


2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифлари, ихтисослашуви, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлиги, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда оқилона жойлаштирилади";


3-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"CropAgro" АТ - қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими";

иккинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5-банд қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ер ҳисоботи бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган ер майдонларини таҳлил қилади;

қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган майдонларнинг чегаралари ва ердан фойдаланувчилар кесимидаги хариталарни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига тақдим этади;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради ҳамда экин майдонларининг жойлашган чегаралари бўйича тупроқ балл-бонитети тўғрилигини ва ишончлилигини таъминлайди.

Бунда, ер ҳисоботи, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун ер майдонлари ва уларнинг фойдаланувчилари кесимидаги хариталар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади";


6-банд чиқариб ташлансин;


7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳар бир ҳудуд (контур) бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотларни шакллантиради ҳамда "CropAgro" АТга жойлаштиради.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички ва ташқи бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмларини туманлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади";


9-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича савдо айланмаси ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни давлатлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади";


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "жойлаштирилиши" сўзидан кейин "ва унга мувофиқ тўлиқ экилиши" сўзлари билан тўлдирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги охирги уч йиллик статистик маълумотларга асосланган ҳолда хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ турларини экспорт қилиш талаблари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ҳар йили апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади";


14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 1 июлга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини "CropAgro" АТ орқали қабул қилади;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифлари туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, ирригация бўлимлари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларидан экин майдонларининг сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисида хулоса олинади ва "CropAgro" АТга жойлаштирилади";


16-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги туман ва фермерлар кесимида киритилган экинларни жойлаштириш таклифларини уч иш кунида "CropAgro" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, бу ҳақида тизимда автоматик тарзда маълумотнома шакллантирилади. Қуйидаги ҳолларда таклифлар рад этилиши мумкин";

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги бу ҳақида уч кун ичида рад этиш сабабларини "CropAgro" АТга жойлаштиради ва фойдаланувчиларни тизим орқали хабардор қилади";


18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради";

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ирригация бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими," сўзлари чиқариб ташлансин;


19-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "тақдим этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


20-банднинг биринчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими," сўзлари чиқариб ташлансин;


21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими - "E-qaror" орқали қабул қилади";


23-банднинг биринчи хатбошидаги "10 июнга қадар" сўзлари "20 августга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади";


25-банд чиқариб ташлансин;


26-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан юритилади";


низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона

жойлаштириш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


     

Бажариш

муддатлари

  








1-босқич


Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр

агентлиги


    

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади.

     


Доимий








2-босқич


"Агросаноатни

рақамлаштириш

маркази" МЧЖ


     

"CropAgro" АТда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан-қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради.

    


Доимий








3-босқич


     

Сув хўжалиги

вазирлиги


Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги


    

Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида;

ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

       


Ҳар йили

1 майга қадар








4-босқич


Қишлоқ хўжалиги

ерларидан

фойдаланувчилар


    

"CropAgro" АТ орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига киритади.

       


Ҳар йили

1 июлга қадар








5-босқич


Туман

(Қувасой шаҳар)

ҳокимликлари


       

Таклифларни туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.

       


Уч иш кунида








6-босқич


"Ўздаверлойиҳа"

институтининг

ҳудудий

бўлинмалари


      

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда таклифларни умумлаштиради, "CropAgro" АТда қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Ҳар бир экин турини тегишли шартли белгилар асосида 1:10000 миқёсдаги хариталарга туширади.

    


Беш иш

кунида








7-босқич


   

Туман

(Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси

       


Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


Икки иш

кунида








8-босқич


Туман

(Қувасой шаҳар)

ҳокимликлари


       

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими - "E-qaror" орқали қабул қилади.

        


Беш иш

кунида








9-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар

ҳокимликлари


          

Туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг келгуси йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорларини умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

        


Ҳар йили

20 августга

қадар








10-босқич


    

"Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

  


Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади.


Доимий








11-босқич


Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги


    

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади.

         


Ҳар йили

10 сентябрга

қадар

         

".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида:


а) 3 ва 5-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;

б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:

фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади";


23-8, 23-9, 23-15 ва 25-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;

б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:

фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади";


25-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг сабзавот экинларини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади";


25-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди ўн олтинчи хатбошидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорининг 2-бандидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасини" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖни" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 574-сон қарорида:


1-банддаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасида" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланга ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 37-банди иккинчи хатбошидаги ва 2-илованинг 38-банди иккинчи хатбошидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасига" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги ва қарорга илованинг 8-бандидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасининг "Агросубсидия" ахборот тизими" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агросубсидия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошидаги ва 1-илованинг 3-бандидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 августдаги

330-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 августдаги 645-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарори)" 2020 йил 30 октябрдаги 666-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август