Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 26.06.2023 й. 52-2023/Б-сон "Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2023 й. 3451-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.08.2023 й.
N 3451
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
26.06.2023 й.
N 52-2023/Б
БУЙРУҒИ
Ишга қабул қилиш чоғида танлов
ўтказиш тўғрисидаги намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 123-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 14 август