Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2023 й. 400-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2023 й.

N 400



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 2021 ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ

664-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН СОЛИҚ

ТЎЛОВЧИЛАР ИХТИЁРИЙ ТУГАТИЛГАНДА СОЛИҚЛАР

БЎЙИЧА ХУЛОСА БЕРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН СОЛИҚ

МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИНИ ЮРИТИШ

ВА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ИХТИЁРИЙ ТУГАТИЛГАНДА

СОЛИҚЛАРГА ДОИР ХУЛОСАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪМУРИЙ

ИСЛОҲОТЛАРИ ДОИРАСИДА СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Солиқ маслаҳати институтининг роли ва фаолиятини кенгайтириш орқали солиқ тўловчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

солиқ тўловчининг ихтиёрий тугатилиши тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш муддатини 7 иш кунидан 10 иш кунига узайтириш;

ихтиёрий тугатиш натижалари юзасидан солиқ маслаҳатчилари томонидан тузиладиган хулоса шаклини расмийлаштириш;

ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларга солиқ маслаҳатчилари томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган тафовутларни бартараф этиш ҳуқуқини бериш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси сифатида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан мазкур низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 августдаги

400-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон

қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий

тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга

бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини

юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда

солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси)" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Солиқ қўмитаси)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 8, 11, 12, 21, 22-бандлардаги ва 1-иловадаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 9 ва 19-бандлардаги "Давлат солиқ қўмитасига" сўзлари "Солиқ қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 13-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасидан", "Давлат солиқ қўмитасини" ва "етти иш куни" сўзлари тегишлича "Солиқ қўмитасидан", "Солиқ қўмитасини" ва "ўн иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасига" сўзлари "Солиқ қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 17-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "тенг кучга эга бўлган" сўзлардан кейин "мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Давлат солиқ қўмитасига" сўзлари "Солиқ қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 20-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутларни солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг тавсиясига кўра хулоса бергунга қадар солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши мумкин";


б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда

солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга

бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари

рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий

тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир

ХУЛОСА

Солиқ тўловчи


бўйича


(тўлиқ номи)


         

(солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари)

         

(солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами)

         

(солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами)

         

(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари)

           

(ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана)

           

(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан у томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана)

        

(солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана)

Хизмат кўрсатилган даврлар

       

(календарь йил(лар))

           

(солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари)

          

(таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот)

             

лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси)

          

(хулоса берилган даврда (йиллар бўйича) тўланган солиқ турлари, айланма (тушум) миқдори)

           

(аниқланган тафовутларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти тавсиясига кўра хизмат кўрсатиш жараёнида бартараф этилиши тўғрисида маълумот (агар бартараф этилган бўлса)

Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчига кўрсатилган солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш натижаси қуйидагича:


_______ йилги фаолияти бўйича:


сўмда

Т/р

Солиқ тури


Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича


Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг маълумоти

бўйича


Фарқи




_______ йилги фаолияти бўйича:


сўмда

Т/р

Солиқ тури


Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича


Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг маълумоти

бўйича


Фарқи




_______ йилги фаолияти бўйича:


сўмда

Т/р

Солиқ тури


Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича


Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг маълумоти

бўйича


Фарқи




Тавсиялар:

        

(тафовут аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича Солиқ қўмитасига юбориладиган ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва бошқа тавсиялар)

Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг раҳбари


Ф.И.О.


имзо

Солиқ маслаҳатчиси


Ф.И.О.


имзо".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 август