Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ибратли оила" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.09.2023 й. 437-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 сентябрдаги

437-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ибратли оила" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган ибратли оилаларнинг вакиллари - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантиради ва фуқаролар йиғинлари кенгашлари қарорлари асосида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этади.

Номзод оила бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида мазкур оила ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида оила аъзолари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.


5. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзод оилаларни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда тузиладиган "Ибратли оила" кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, уларнинг фаолиятига оид барча маълумотларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 15 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим этади.


6. Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ушбу Низомга 3-иловада келтирилган таркибда тузиладиган "Ибратли оила" кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинади. Мазкур таклиф ва қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этилади.


7. Қўмита раисининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) тасдиқланади.

Комиссия таркибига фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари киритилади.


8. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 апрелга қадар энг муносиб номзод оилалар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.


9. Номзод оилалар танланаётганда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган, оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшиб келаётган, фарзандлари турли нуфузли танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётган, аҳоли, айниқса хотин-қизларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик, тиббий маслаҳатлар беришда фаол иштирок этаётган, китобхонлик маданиятини юксалтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган оилалар;

ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган, вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётган, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, аҳолининг муаммоларини аниқлаш, ҳал этишга кўмаклашаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

ижоди (артист, меъмор, рассом, ҳайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, шоир, ёзувчи, бастакор, санъатшунос ва ҳ.к.) билан халқ орасида танилган, ушбу соҳада миллий ва маданий қадриятларни тарғиб этиш орқали жамият ривожига ҳисса қўшаётган, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётган оилалар;

оилавий кулолчилик, косибчилик, наққошлик, каштачилик, чеварчилик, заргарлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан шуғулланиб, унинг ривожига ҳисса қўшиб келаётган, шогирдлар тайёрлаган оилалар;

оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган, шогирдлар етиштирган, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, хусусан, маҳаллада спортнинг ривожланиши ва оммавийлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оила қурганига 10 йилгача бўлган, қайнона, қайнота ва бошқа оила аъзолари билан аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаб, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ютуқларга эришаётган намунали ёш оилалар;

оилавий қадриятларни улуғлаган, ўзи ва фарзандлари Ватан ҳимояси, юрт тинчлигини сақлаш йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, унинг тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият юритаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, салмоқли даражада иш ўринлари яратган, "устоз-шогирд" анъанасини тарғиб қилган, инновацион лойиҳаларини жорий қилиб, хотин-қизларни ҳамда ногиронларни иш билан таъминлаган, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда эътироф этилган, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, миллий ҳунармандчилик турларини ёшларга ўргатиш, айниқса томорқадан даромад топиш йўлларини кўрсатишда, ўзини ўзи банд қилишда ўрнак бўлаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оила аъзолари ўз фаолияти давомида маҳаллалар ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшаётган, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиб келаётган, халқимиз саломатлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган, янгича ёндошувлари билан жамоатчилик орасида муносиб эътироф этилган, ўз фаолиятида фаол ва фидойи бўлган, яшаб турган хонадони ва маҳалласида мевали ва манзарали дарахт ва гул етиштириб, кўчат тарқатиб, "Яшил макон" яратаётган, ҳудуд ободлигига юқори эътибор қаратган оилалар.


10. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 5 майга қадар Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


11. Мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш ва эъзозлаш мақсадида кўкрак нишони, қоида тариқасида, оила бекаси бўлган аёл киши номига расмийлаштирилиб берилади.


12. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган оилаларга 15 май - Халқаро оилалар куни байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


14. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


15. Кўкрак нишони билан тақдирланган ибратли оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.


16. Кўкрак нишони билан тақдирланган оилаларнинг ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги "Ибратли оила" белгиси ўрнатилади.


17. Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


18. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Қўмита ва комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзод оилалар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

      

         




Низомга

1-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишонига

номзод оилаларни тақдирлаш

СХЕМАСИ

        

      

Босқичлар

      

        

Масъуллар

        


        

Чора-тадбирлар

     


         

Муддатлар

        



1-босқич


Хотин-қизлар фаоллари,

оилавий қадриятларни

мустаҳкамлаш

комиссиялари


     

1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантиради.


2. Таклифларни фуқаролар йиғинлари кенгашлари қарорлари асосида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этади.

       


Ҳар йили 1 мартга қадар











2-босқич


     

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари, "Ибратли оила" кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси

        


Номзод оилаларни ҳар томонлама ўрганади ва йиғилиш қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим этади.


Ҳар йили 15 мартга қадар











3-босқич


       

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, "Ибратли оила" кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ҳудудий комиссияси

        


Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқади, тегишли қарорлар қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси)га тақдим этади.


Ҳар йили 1 апрелга қадар











4-босқич


         

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси

    


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзод оилалар ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.


Ҳар йили 15 апрелга қадар











5-босқич


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


      

Комиссиянинг хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқаради.

        


Ҳар йили 5 майга қадар











6-босқич


         

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)

       


Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди.


Ҳар йили 15 май - Халқаро оилалар куни арафасида



          

         




Низомга

2-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишони

учун номзодларни саралаш туман

(шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

          

1. лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутати (келишув асосида)


3. лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи


4. лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи


5. лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи


6. лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари


7. лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари


8. лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгаши раиси (келишув асосида)


9. лавозимига кўра

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


10. лавозимига кўра

-

ижодий ташкилотлар вакили (келишув асосида)


11. лавозимига кўра

-

нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили (келишув асосида)


12. лавозимига кўра

-

қила аёллар" ҳаракати етакчиси (келишув асосида)


13. авозимига кўра

-

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг оила ва хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўйича мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби

          

       




Низомга

3-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишони учун

номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

        

1. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши депутати (келишув асосида)


3. лавозимига кўра

-

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи


4. лавозимига кўра

-

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи


5. лавозимига кўра

-

Ҳудудий маданият бошқармаси бошлиғи


6. лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари


7. лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари


8. лавозимига кўра

-

Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси


9. лавозимига кўра

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


10. лавозимига кўра

-

ижодий ташкилотлар вакили (келишув асосида)


11. лавозимига кўра

-

нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили (келишув асосида)


12. лавозимига кўра

-

қила аёллар" ҳаракати етакчиси (келишув асосида)


13. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари мутахассиси, комиссия масъул котиби

         

           




Низомга

4-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишонига номзод

оилаларни баҳолаш мезонлари

СХЕМАСИ

          

Т/р

    

Кўрсаткичлар

     

Балл тизими

    

        

I. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

        

1.1

Хонадоннинг обод ва саришталиги, хонадон, унинг ёрдамчи хўжалик биноларининг шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида қурилгани, хонадонда қулай ва замонавий яшаш шароити (умумий хона, ошхона, катталар ва болалар учун қулай ва ихчам хона кабилар) яратилгани, томорқа маданиятининг мавжудлиги


1 баллдан 5 баллгача

1.2

Оила аъзоларининг таълим-тарбиявий салоҳияти, илмли, зиёли эканлиги, илмий даражага ва касбий кўникмаларга эгалиги, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ривожига ҳисса қўшиб келаётгани


1 баллдан 5 баллгача

1.3

Оиланинг фаровонлик даражаси, оила аъзоларининг бандлиги, давлат ёки хусусий секторда ишлаши, бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритаётгани


1 баллдан 5 баллгача

1.4

Оиланинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий жараёнлар, расмий ва жамоатчилик тадбирларида иштирок этиши


1 баллдан 5 баллгача

1.5

Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминлангани


1 баллдан 5 баллгача

1.6

Оиланинг тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги, амалга ошираётган саховат ва ҳомийлик ишлари (камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида), хусусан, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашаётгани, шунингдек, олис ҳудудларда янги иш ўринларини яратаётгани (камида 5 та)


1 баллдан 5 баллгача

1.7

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга, жумладан, китоб ўқишга, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга ўргатгани, шунингдек, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, адабиёт, маданият ва санъатга доир истеъдод ва имкониятларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшгани


1 баллдан 5 баллгача

1.8

Оилавий жамоа сифатида турли соҳаларда ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритгани, фарзандлари нуфузли кўрик-танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани


1 баллдан 5 баллгача

         

II. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

           

2.1

Оила аъзолари адолат, ҳақгўйлик, ўзгаларга ҳурмат, самимийлик, мулойимлик, саховатпешалик, маънавий етуклик, сабр-тоқат, камтарлик каби инсоний фазилатларга эга экани


1 баллдан 5 баллгача

2.2

Оиланинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, қариндошлари ва қўшнилари билан муносабати, ички тартиб-қоидалар ва қонунларга ҳурмати, ҳуқуқий онги ва маданияти, билимдонлиги, китобхонлик даражаси


1 баллдан 5 баллгача

2.3.

Оилада жиноятчиликнинг йўқлиги, нотинч, ноқобил оила сифатида олдин рўйхатга олинмагани, оила аъзоларининг бирортаси пробация ва профилактик ҳисобда турмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмагани, гиёҳвандлик, ичкиликка ружу қўймагани ва оилавий ажралиш ҳолатлари қайд этилмагани


1 баллдан 5 баллгача

2.4

Анъанавий оилавий қадриятлар (анъаналар, урф-одатлар ва бошқа моддий ва маънавий қадриятлар)га ҳурмати ва садоқати, оила аъзоларининг миллийликни асраш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётгани


1 баллдан 5 баллгача

2.5

Кам таъминланган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш, васийлик қилиш, етим болаларни асраб олгани, уларни вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётгани ва улар учун тўлақонли ҳаёт тарзини ташкил этгани


1 баллдан 5 баллгача

2.6

Маҳаллада ёшларнинг маънавий-ахлоқий камол топишида, уларнинг Ватанга садоқат, азалий анъаналарга ҳамда оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишида ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ўрнак бўлаётгани ва фаол қатнашаётгани


1 баллдан 5 баллгача

         

Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.

Мазкур баҳолаш мезонларининг кўрсаткичлари давр талабидан келиб чиққан ҳолда доимий комиссиянинг тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг буйруғи билан ўзгартирилиши мумкин.

         

           




Низомга

5-ИЛОВА



"Ибратли оила" кўкрак нишони билан

тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар

ва уй-жойларнинг кириш қисмига

ўрнатиладиган белги

ТАВСИФИ

           

"Ибратли оила" кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги 210х90 миллиметр ўлчамли тўртбурчак шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Белгининг чап томонида "Ибратли оила" кўкрак нишони тасвири акс этган. Ушбу тасвирнинг эни 55 миллиметрни ташкил этади.

Белгининг ўнг томонида ҳарфларнинг баландлиги 5,6 миллиметр бўлган беш сатрли матн жойлашган.

Биринчи cатрда "Bu xonadonda" сўзи, иккинчи сатрда "IBRATLI OILA" учинчи сатрда "ko`krak nishoni", тўртинчи сатрда "bilan taqdirlangan oila" ва бешинчи сатрда "istiqomat qiladi" сўзлари ёзилади.

Белгининг қалинлиги 1,5 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар ботиқ шаклда бўлиб, белгининг четлари тўғри чизиқлар билан ўралган.

        

        

"Ибратли оила" кўкрак нишони билан

тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар

ва уй-жойларнинг кириш қисмига

ўрнатиладиган белги

          

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 сентябрь