Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2023 й. 444-сон "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2023 й.

N 444




"ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ПОСБОНИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-215-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилган, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасига асосан "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 сентябрдаги

444-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томонида халқ саломатлиги ҳимояси маъносини ифодаловчи рамзий дарвоза шаклидаги яшил эмалли арка тасвири жойлашган бўлиб, унинг қуйи қисмида кўтарилаётган қуёш нурлари фонида очиқ кафтлар ушлаб турган қизил рангдаги юрак шакли ҳамда кўк рангда ишланган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи оила тасвири акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг юқори айланаси бўйлаб оқ эмаль фонида баландлиги 3 миллиметр бўлган "XALQ SALOMATLIGI POSBONI" ёзуви зарҳал ҳарфлар билан ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида, айлана марказида, тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр бўлган "XALQ SALOMATLIGIGA QO`SHGAN HISSASI UCHUN" сўзлари жойлашган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, икки чеккадаги кўк рангли йўллар эни 4 миллиметрни, ўртадаги кўк рангли йўлнинг эни 3 миллиметрни ташкил этади. Унинг орасида эни 3,5 миллиметрли иккита қизил рангдаги йўллар ўтган. Кўк ва қизил рангдаги йўлларни эни 1 миллиметр бўлган 4 та оқ рангдаги йўллар ажратиб туради.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.



"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони

         

        

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 сентябрдаги

444-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Халқ саломатлиги посбони"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

         

"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 36 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "XALQ", иккинчи сатрда "SALOMATLIGI POSBONI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 14 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, "GUVOHNOMA N" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O?zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "sog?liqni saqlash vazirining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "XALQ SALOMATLIGI", иккинчи сатрда "POSBONI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, "VAZIR" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.



"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони гувоҳномаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 сентябрь