Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.09.2023 й. 460-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 сентябрдаги

460-сон қарорига

ИЛОВА



Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал

хўжалиги соҳаларида мутахассисларни

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сертификат - олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган марказларда ўқув дастурини тамомлаган ва тест синовини муваффақиятли топширган мутахассисга бериладиган, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилаётган объектларда ички, муаллифлик, техник ва давлат назоратини олиб бориш ҳамда фойдаланишга топширилган объектларда назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;


сертификатланган мутахассис - шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари бўйича зарур билим, кўникма, амалий иш тажрибаси ва олий маълумотга эга бўлган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган марказларда ўқув дастурини тамомлаган ва белгиланган тартибдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахс;


талабгор - сертификат олиш учун мурожаат қилувчи, шаҳарсозлик фаолияти соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассис дипломига ва тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган жисмоний шахс;


тест синови - талабгорнинг сертификат олиш учун қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга йўналтирилган, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - агентлик) томонидан ўтказиладиган имтиҳон.


3. Сертификатланадиган мутахассислар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган, қурилиш соҳаси юқори даражада ривожланган давлатларда қўлланиладиган таълим стандартларига мувофиқ келувчи ўқув дастури (кейинги ўринларда - дастур) асосида ўқитилади.

Дастурда мутахассисларни таҳсил олаётган йўналиши бўйича соҳа идоралари ва корхоналарида амалий машғулотларни ташкил этиш назарда тутилади.


4. Сертификат Компетенцияни ривожлантириш институти ва унинг ҳудудий филиалларида (кейинги ўринларда - таълим муассасаси) дастурлар бўйича ўқув курсини тугатиб, белгиланган тартибда ўтказилган тест синовларини муваффақиятли якунлаган мутахассисларга берилади.


5. Талабгор сертификат талаб этиладиган лавозимга тайинланган санадан бошлаб бир йил муддат давомида дастур асосида ўқиши ва сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Агарда, талабгор бир йил муддат давомида белгиланган тартибда тегишли сертификатга эга бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади.


6. Сертификат 3 йил муддатга берилади.



2-БОБ. МУТАХАССИСЛАРГА СЕРТИФИКАТ

БЕРИШ ТАРТИБИ

       

7. Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларига сертификат бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Талабгор дастурга мувофиқ ўқиш ҳамда сертификатга эга бўлиш учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган сўровномани ахборот тизими орқали таълим муассасасига юборади.

Сўровномада талабгор тўғрисидаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ кўрсатилиши шарт.

Сўровнома тегишли маълумотлар билан тўлиқ тўлдирилмаган тақдирда ахборот тизими қабул қилмайди.


9. Сўровнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда таълим муассасасига йўналтирилади.


10. Таълим муассасаси бир иш куни мобайнида талабгорга ўз таклифларини ахборот тизими орқали юборади.


11. Талабгор бир иш куни мобайнида таълим муассасасидан келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мақбул таълим муассасасини танлайди ҳамда ўқиш учун тўловни ўз ҳисобидан амалга ошириш учун ўзи танлаган таълим муассасасига сўров юборади.


12. Тест синовидан ўтиш ҳамда сертификат олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - агентликнинг ҳисобварағига;

30 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

40 фоизи - Компетенцияни ривожлантириш институтининг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Таълим муассасаси ўқув машғулотлари ва дастури якунланганидан сўнг ўтказиладиган тест синови учун талабгорга тўлов шартномасини юборади. Дастур асосида ўқитиш учун тўлов миқдори таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади.

Талабгор шартномада белгиланган тўловни ўз ҳисобидан амалга оширади ва тўлов тўғрисидаги ҳужжатни ахборот тизими орқали таълим муассасасига юборади.


14. Таълим муассасаси ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга камида бир ҳафта олдин электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили ёки мобил илова орқали).

Таълим муассасаси талабгор томонидан тўлов амалга оширилган санадан бошлаб бир ойдан кечикмаган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиши шарт.

Талабгорга ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларида иштирок этишга (ўқишига) рухсат этилади.


15. Таълим муассасаси дастур асосидаги ўқиш якунланган куннинг ўзида талабгорларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун агентликка сўровнома юборади.

Агентлик сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тест синови ўтказилишини ҳамда шу куннинг ўзида тест натижалари ахборот тизими орқали эълон қилинишини таъминлайди.


16. Тест синовидан муваффақиятли ўтган ҳар бир талабгор мазкур Низомга , , , , , , , , ва 3л-иловаларида белгиланган шаклга мувофиқ тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) сертификатни ахборот тизимидан юклаб олади.


17. Талабгор QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат олган кундан бошлаб сертификатда қайд этилган ҳуқуққа эга ҳисобланади.



3-БОБ. ТЕСТ СИНОВИ ЖАРАЁНИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

         

18. Тест саволлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда агентлик томонидан белгиланган тартибда махфийлиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тизимли равишда янгилаб борилади.

Тест саволларини ишлаб чиқишда дастур ҳамда амалдаги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланилади.


19. Талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг (биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бирини) аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади.

Тест синовига келмаган ёки кечиккан талабгор навбатдаги тест синовидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда почта хизмати орқали ёки электрон тарзда агентлик томонидан бир ҳафта олдин хабардор қилинади.


20. Тест синови белгиланган тартибда:

қоғоз шаклидаги саволномалардан фойдаланилган ҳолда, агентлик томонидан тасдиқланган комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади;

шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида тест жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.


21. Тест синови ўтказиладиган хонага уяли телефон, шунингдек, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовидан четлаштирилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгорлар бўйича далолатнома тузилади.

Тест синови видеоёзувлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этилади ва вазирликда уч йил давомида сақланади.


22. Тест синовидаги саволлар талабгорнинг сўровномасида қайд этилган йўналиш ва объектлар хавф-хатар тоифаларига мувофиқ бўлиши шарт.

Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга тест синовини топшириш учун икки соат вақт берилади.

Тест саволларининг 45 тасига тўғри жавоб берган талабгор тест синовидан ўтган ҳисобланади.


23. Тест синовидан ўта олмаган талабгорга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим тўлаб, бир ой муддатда қайтадан тест топшириш учун имконият берилади.

Талабгор тест синовидан такрорий тест натижасида ҳам ўта олмаган тақдирда, унга сертификат берилмайди.

Такрорий тест топширганда ҳам тест синовидан ижобий натижа билан ўта олмаган талабгор умумий тартибда таълим муассасасида қайта ўқиганидан сўнг тест синовига кириши мумкин.



4-БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИЛГАН МУТАХАССИСЛАР

РЕЕСТРИ ВА УНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

         

24. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари сертификатланган мутахассисларининг электрон реестри юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) сертификатланган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;

б) жисмоний шахс учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

в) сертификат рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати;

г) сертификатланган мутахассислар:

ҳудудлар (вилоят ва туманлар) кесимида;

соҳалар (архитектура, муҳандислик, қурилиш ва уй-жой коммунал);

йўналишлар (лойиҳа-қидирув, пудрат, техник назорат ва архитектура, экспертиза, инспекция, назорат ўлчови).

Реестрда сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритиб борилади.


25. Реестрни юритиш тартиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.



5-БОБ. СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ

      

26. Қуйидагилар сертификатни амал қилишини тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади:

мутахассис томонидан сертификатга эга бўлиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ саволнома маълумотларини қасддан нотўғри тўлдирилганлиги аниқланганда;

сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори ёхуд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, мазкур иш бўйича суднинг қарори қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасининг вафот этганлиги муносабати билан.


27. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади ва сертификатланган мутахассиснинг шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тўхтатилади.


28. Мутахассис томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг сертификат амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

       

29. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўз ваколатлари ва функциялари доирасида сертификатланган мутахассислар томонидан шаҳарсозлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, маъмурий регламентлар ва ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат қилади ҳамда ахборот тизими орқали мониторинг олиб боради.


30. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида мутахассислар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги

соҳалари мутахассисларига сертификат бериш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

         


      

Масъуллар

       


      

Амалга ошириладиган тадбирлар

     


     

Муддатлар

      











1-босқич


Талабгор


      

"Шаффоф қурилиш" МАТ орқали мутахассисларни сертификатлаш ўқув дастурига мувофиқ ўқиш ҳамда сертификатга эга бўлиш учун таълим муассасасига мурожаатни юборади.

        


Белгиланган

тартибда ўз

хоҳишига кўра











2-босқич


      

"Шаффоф қурилиш"

МАТ оператори

  


Мурожаатни автоматик тарзда барча таълим муассасасига юборади.


Автоматик тарзда











3-босқич


Таълим муассасаси


     

Мурожаат асосида талабгорга ўз таклифларини "Шаффоф қурилиш" МАТ орқали юборади.

        


Бир иш куни

мобайнида











4-босқич


Талабгор


     

Таълим муассасасидан келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мақбул таълим муассасасини танлайди ҳамда ўқиш учун ўз ҳисобидан тўловни амалга ошириш учун ўзи танлаган таълим муассасасига сўров юборади.

         


Бир иш куни

мобайнида











5-босқич


Таълим муассасаси


     

Ўқув машғулотлари ва дастури якунлангандан сўнг ўтказиладиган тест синови учун талабгорга тўлов шартномасини юборади.

        


Бир иш куни

мобайнида











6-босқич


Талабгор


         

Шартномада белгиланган тўловни ўз ҳисобидан амалга оширади ва тўлов тўғрисидаги ҳужжатни тизим орқали таълим муассасасига юборади.

  


Уч иш куни

мобайнида











7-босқич


Таълим муассасаси


      

Ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили ёки мобил илова орқали).

         


Бир ҳафта олдин











8-босқич


Таълим муассасаси


Ўқув дастури асосида мутахассислар ўқитилади.


      

Белгиланган

муддатда

         











9-босқич


Таълим муассасаси


         

Ўқув дастури якунлангач мутахассисларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун агентликка тест синовини ўтказиш тўғрисида сўров юборади.

       


Ўқув машғулоти

тугаган куннинг

ўзида











10-босқич


Агентлик


         

1. Тест синови белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.



Уч иш куни

мобайнида



2. Тест синовига келмаган ёки кечиккан мутахассис навбатдаги тест синовига киритилади. Бу ҳақда электрон почта манзили ёки мобил илова орқали мутахассисни хабардор қилади.

         


Икки иш куни

мобайнида








11-босқич


Агентлик


  

1. Тест синови натижаларини ўз веб-сайтига жойлаштиради.


2. Бир вақтнинг ўзида "Шаффоф қурилиш" МАТда QR-кодли (матрик штрихли код) сертификат автоматик тарзда шаклланади.

         


Тест синови

якунланган куннинг

ўзида











12-босқич


Талабгор


      

1. Тест синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг "Шаффоф қурилиш" МАТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган тегишли сертификатни юклаб олади.


2. Тест синовидан ўтмаган тақдирда мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида қайтадан тест синовидан ўтказилади.

         


Белгиланган

тартибда











13-босқич


         

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

         


"Шаффоф қурилиш" МАТда сертификатланган мутахассисларнинг йўналишлар бўйича реестрини шакллантиради.


Белгиланган

тартибда




          

           




Низомга

2-ИЛОВА



Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги

соҳалари мутахассислари томонидан йўналиш тури

бўйича таълим муассасасига юбориладиган

СЎРОВНОМА

          

____________________

____________________

(санаси)

(рақами)

        

         

Мутахассис ҳақида маълумот:

          

1. Фамилияси



2. Исми



3. Отасининг исми



4. Жинси



5. Паспорт маълумотлари

(серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР))



6. Мутахассислик йўналиши тури*

(экспертиза, давлат қурилиш назорати, лойиҳа ишлари, архитектура, ички ва техник назорат)



7. Қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси



8. Яшаш жойи



9. Телефон рақами



10. Электрон почта манзили (e-mail)



         

Изоҳ.

*) Талабгор сўровноманинг 6-бандидаги йўналишлардан бирини танлаши шарт.

             

             




Низомга

3а-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N Л 00000-сон

        

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва муаллифлик

назоратини олиб бориш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

          


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

         

         




Низомга

3б-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N ТН 00000-сон

       

Қурилиш объектларида техник назоратни

олиб бориш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

          


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

         

         




Низомга

3в-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N Э 00000-сон

       

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза

қилиш ҳуқуқи берилди*

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича**

         

(тоифаси)

          


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Экспертларга бериладиган сертификатлар қатъий уларнинг мутахассислиги, экспертиза йўналишлари бўйича тақдим этилиши шарт.


**) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб йўналиш бўйича сертификат берилади.

         

          




Низомга

3г-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N ДН 00000-сон

         

Қурилиш объектларида давлат назоратини олиб

бориш қилиш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

        




Низомга

3д-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N НЎ 00000-сон

         

Фойдаланишга топширилган объектларда назорат

ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

              

          




Низомга

3е-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N ЛМ 00000-сон

         

Лойиҳа ташкилотларида лойиҳа бош муҳандиси

сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

           

              




Низомга

3ж-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N ЛА 00000-сон

         

Лойиҳа ташкилотларида лойиҳа бош архитектори

сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

            

           




Низомга

3з-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N ИН 00000-сон

         

Қурилиш объектларида қурилиш-пудрат ташкилотининг

ички назоратини амалга ошириш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Хавф-хатарлиги II, III, IV тоифа объектлар бўйича*

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

            

         




Низомга

3и-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N А 00000-сон

         

Архитектор лавозимида фаолият юритиш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

          

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси, Тошкент

шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳри туман

қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларида*

         

(тоифаси)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасида ва туман ёки вилоят архитекторлигига номзоди кўрсатилади ва шунга мувофиқ тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

          

       




Низомга

3й-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N Б 00000-сон

         

Кўп квартирали уйларни бошқарувини амалга

ошириш ҳуқуқи берилди

        

(йўналиши)

             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

Изоҳ. Сертификатга эга бўлган жисмоний шахсга кўп квартирали уйларни бошқариш ҳуқуқи аҳоли томонидан сайланганидан сўнг вужудга келади. Агарда, аҳоли томонидан сертификатга эга бўлмаган жисмоний шахс сайланган бўлса, сайланган жисмоний шахс бир ой муддат ичида тегишли сертификатни олиши шарт.

         

           




Низомга

3л-ИЛОВА



            

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги

          

МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ N 00000-сон

         


ҳуқуқи берилди

(йўналиши)


           

Хавф-хатарлиги


тоифа объектлар бўйича*


(тоифаси)


             


га

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


           

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

            

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди.

           

Амал қилиш муддати 3 йил.

         

         

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         


         

*) Талабгорнинг аризасига ва объектнинг хавф-хатар тоифаси бўйича тест синовидан ўтганлигига қараб сертификат берилади.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 сентябрь