Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2023 й. 467-сон "Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2023 й.

N 467




"СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИ

АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг буюртмасига мувофиқ "Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. "Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 сентябрдаги

467-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

            

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида Ер шари, унинг меридианлари ва параллеллари фонида Ўзбекистон Республикасининг харитаси ҳамда унинг пастида ер қимирлашини автоматик равишда ёзиб оладиган асбоб - сейсмограф акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб тўқ қизил эмаль фонида "SEYSMIK XAVFSIZLIK SOНASI A`LOCНISI" ёзуви, қуйи қисмида эса бир-бирига туташган иккита дафна новдаси жойлашган. Ҳарфлар баландлиги 2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказида тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "SEYSMIK XAVFSIZLIK", "SOНASI RIVOJIGA", "QO`SHGAN HISSASI", "UCНUN" сўзлари ёзилган.

Барча ёзувлар ва тасвирлар зарҳал рангда бўлиб, қавариқдир.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ қизил рангдаги шойи лента билан қопланган. Лентанинг ўртасидан эни 0,3 миллиметрли иккита оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

       

       

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишони

         

Олд томони

      

Орқа томони

        

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 сентябрдаги

467-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

           

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч сариқ рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ қизил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "SEYSMIK XAVFSIZLIK", иккинчи сатрда "SOНASI A`LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "kokrak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч сариқ рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун "N" белгиси ва 17 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Fanlar akademiyasi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrugiga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "SEYSMIK XAVFSIZLIK", иккинчи сатрда "SOНASI A`LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "kokrak nishoni bilan taqdirlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "O`zR FA prezidenti" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

              

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 сентябрь