Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 й. 480-сон "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2023 й.

N 480



ТОВАР БЕЛГИЛАРИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

БЕЛГИЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;

юридик ёки жисмоний шахс (талабнома берувчи) томонидан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) топшириш тартиби ва шартлари;

талабномани резидентлар учун - ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, норезидентлар учун - ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топшириш, почта алоқаси орқали топшириш бундан мустасно;

талабнома топширилгандан кейинги барча ҳаракатларни ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали амалга ошириш;

давлат хизматини кўрсатишда талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорларда патент божини тўлаш тартиби;

ваколатли орган томонидан талабномани давлат экспертизасидан (бунда расмий экспертиза - ўттиз кун, талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси етти ой ичида бироқ камида олти ойдан кейин амалга оширилади, экспертизани тезкор тартибда ўтказиш бундан мустасно) ўтказиш тартиби;

товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш ва ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь