Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 05.08.2023 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2023 й. 3457-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2023 й.

N 3457




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

05.08.2023 й.

N 22


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси темир йўл

транспортида юк ташиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида

  

   

Ўзбекистон Республикасининг "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур бўйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилди.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


Транспорт вазири                                                                И.Р. Махкамов

   

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 сентябрь