Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 09.08.2023 й. N 19-сон)
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
2023 йил 9 августдаги
ИЛОВА
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик
муддати, уларни сақлаш ва ташишга
қўйиладиган гигиеник талаблар
(0054-23-сон SanQvaN)
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди.
Мазкур санитария қоидалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган Кодекс Алиментариус халқаро озиқ-овқат стандартлари тўплами (бундан буён матнда Кодекс Алиментариус деб юритилади) талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу санитария қоидалари идишларда қадоқланган ичимлик ва минерал сувлар, бактериал ачитқилар ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) - бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;
озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шарт-шароитлари - озиқ-овқат маҳсулотларига хос бўлган органолептик, физик-кимёвий хусусиятлар ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминлаш учун зарур бўлган оптимал атроф-муҳит параметрлари (ҳарорат, атроф-муҳит намлиги, ёруғлик шароитлари ва бошқалар) ва ишлов бериш (зараркунандалар, ҳашаротлар, кемирувчилар томонидан зарарланишнинг олдини олиш чоралари, қадоқнинг бутунлигини сақлаш чоралари ва бошқалар) қоидалари;
тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари - сифати ва хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ҳарорат ва (ёки) бошқа тартиб ва қоидалар талаб қиладиган, мазкур қоидаларга риоя этмаслик истеъмолчиларнинг соғлиғига жиддий зарар етказадиган маҳсулотлар бўлиб, уларга:
қайта ишланган гўшт, парранда гўшти, тухум, сут, балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари;
таркибидаги намликнинг умумий улуши 13 фоиздан ортиқ бўлган қандолат маҳсулотлари;
кремлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, сабзавотларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар;
ёғли, шунингдек таркибида ёғ бўлган маҳсулотлар (маёнез, маргарин);
тайёр таомлар, ичимликлар ва барча турдаги консервалар;
термик ферментланган ва стерилланган сут маҳсулотлари;
хавф - озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли.
2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шарт-шароитлари комплекс санитария-эпидемиология ва лаборатория тадқиқотлари билан асослантирилиши керак.
3. Ишлаб чиқарувчилар томонидан консерва маҳсулотлари технологик жараён асосида стерилизация (пастеризация) қилиниши ва яроқлилик муддати асослантирилиши керак.
2-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН
ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
4. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати уни ишлаб чиқарилган санасидан бошланади ва озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
5. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
6. Яроқлилик муддати узайтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари (цехлар) қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган жиҳозларнинг тўлиқ тўпламига эга бўлиш;
технологик жараён давомида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур лаборатория назоратини ташкил қилиш;
ветеринария, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган хом ашё билан таъминланиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун музлатгичлар, совутиш хоналари ва етарли ҳажмга эга бўлган транспорт воситаларига (зарур ҳароратни сақлаш шароитларини талаб қиладиган маҳсулотлар бўлса) эга бўлиши.
7. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини белгилашда ишлатилган таркибий қисмларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шароитларини ҳисобга олиш керак. Кўп таркибли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ундаги якуний таркибий қисмнинг яроқлилик муддатига мос келиши керак.
8. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ўтганда ва қадоғи бузилган тақдирда истеъмол қилинмайди.
9. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш ҳарорати ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
10. Тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини вакуум, буғ-газ ўтказмайдиган плёнкалар ва модификацияланган атмосфера шароитида қайта вакуумлашга йўл қўйилмайди.
3-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
11. Ишлаб чиқариш ёки савдо ташкилотининг омборида сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори совутиш ускуналари (совутишни талаб қиладиган маҳсулотлар учун) билан таъминланганлик даражасига ёки маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати даврида сақлаш шарт-шароитларини таъминлаш учун мавжуд сақлаш майдонига қараб аниқланиши керак.
12. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари билан хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
13. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шарт-шароитлари уларнинг озуқавий қиймати ва инсон саломатлиги учун хавфсизлигини таъминлаши керак.
4-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАШИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
14. Озиқ-овқат маҳсулотларини ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
15. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда уларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига риоя этилиши лозим.
16. Сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборларига ёки савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига етказиб бериш мумкин эмас.
17. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз хусусиятларини йўқотмаслиги учун зарур ҳароратни таъминлайдиган совутгичли ёки изотермик транспортларда (музлатгичли юк машиналари) ташилиши лозим.
18. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
19. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган.
1-ИЛОВА
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг
яроқлилик муддати ва сақлаш ҳарорати
Маҳсулот номи
|
Яроқлилик муддати
|
Сақлаш ҳарорати (°С)
|
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек уларга ишлов бериш натижасида олинган маҳсулотлар |
||
ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари |
||
1. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (бифштекс, лангет, қўзичоқ ҳамда чўчқа гўштидан тайёрланган табиий котлет ва бошқалар - нон қўшилмаган); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
2. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (қўзичоқ ҳамда чўчқа гўштидан тайёрланган табиий котлет ва бошқалар - нон қўшилган); |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
3. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (мол гўштидан бефстроган, димлама, қовурилган мол гўшти, кабоб, гўшт ассортиси - соус ва зираворлар қўшилмаган); |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
4. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (мол гўштидан бефстроган, димлама, қовурилган мол гўшти, кабоб, гўшт ассортиси - маринадланган, соусли ва зираворли); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
5. Майдаланган ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (карам дўлма, қовоқли гўштли димлама); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
6. Аралаш - комбинацияланган ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (гўшт-картошкали, гўшт-сабзавотли, гўштли карам, соя оқсили қўшилишган котлетлар); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
7. Гўштли - қиймали ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (комбинацияланган гўшт); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
8. Савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаларидаги қийма; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
9. Ярим тайёр суяксиз субмаҳсулотлар (жигар, буйрак, тил, юрак, мия). |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
10. Гўштни қайнатиш ёрдамида тайёрланган маҳсулотлар (рулетлар, пресс қилинган чўчқа ва мол гўшти, қўзи гўшти, қази); |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар |
||
11. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (табака, парранданинг сон, болдир, қанот, кўкрак қисмлари (қовурғалари билан қўшилган) - нон қўшилмаган, суякли); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
12. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (филе, парранданинг кўкрак қисми (қовурғалари қўшилмаган ҳолда) - нон қўшилган, суяксиз, зираворли, соусли, тузланган); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
13. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (майдаланган, суяксиз); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
14. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулот (қийма); |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
15. Парранданинг субмаҳсулотлари (юрак, буйрак, жигар ва ошқозон) |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
Гўшт ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган таомлар |
||
16. Қайнатилган гўшт; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
17. Қовурилган гўшт; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
18. Палов, чучвара, манти, парамаш, блинчик, пироглар (гўштли); |
24 соат. |
+2 дан +4 гача |
19. Гамбургер, чизбургер, тайёр сендвич ва тайёр пицалар; |
24 соат. |
+2 дан +4 гача |
20. Желеланган шўрва, рагу ва холодес; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
21. Қайнатилган ва қовурилган гўшт субмаҳсулотлари (тил, юрак, буйрак, мия); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
22. Жигар ва гўшт паштетлари; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
23. Кўп компонентли маҳсулотлар (солянка, газаклар); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
Парранда гўштидан тайёрланган таомлар |
||
24. Парранда гўштини дудлаб (қовуриб-дудлаб, қайнатиб-дудлаб) тайёрланган таомлар; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
25. Парранда гўштини қовуриб, шунингдек, қайнатиб ёки димлаб тайёрланган таомлар; |
6 соат |
+2 дан +4 гача |
26. Парранда қийма гўштидан соуслар ёки гарнир қўшиб тайёрланган таомлар |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
27. Парранда гўштидан тайёрланган чучвара ва пироглар |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
28. Парранда гўштидан тайёрланган холодес, шу жумладан, ассорти |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
29. Парранда гўшти ва субмаҳсулотларидан тайёрланган паштетлар |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
Гўштдан тайёрланган колбаса маҳсулотлари |
||
30. Колбаса (олий нав); |
72 соат. |
+2 дан +4 гача |
31. Колбаса (биринчи ва иккинчи нав); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
32. Буғ-газ ўтказмайдиган қобиқли колбаса (олий навли); |
10 кун |
+2 дан +4 гача |
33. Буғ-газ ўтказмайдиган қобиқли колбаса (биринчи навли) |
8 кун |
+2 дан +4 гача |
34. Буғ-газ ўтказмайдиган қобиқли колбаса (иккинчи навли) |
7 кун |
+2 дан +4 гача |
35. Сосиска, сарделка; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
36. Буғ-газ ўтказмайдиган қобиқли сосиска, сарделка; |
7 кун |
+2 дан +4 гача |
37. Модификацияланган атмосфера шароитида, вакуум остида қайнатилган, дудланган ва қадоқланган колбаса, сосиска, сарделка; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
38. Ливер колбаса, қонли колбаса (ҳасип); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
39. Қўшимча маҳсулотлари қўшилган қайнатилган колбаса, сосиска, сарделка; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
40. Қайнатилган парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари (колбаса, рулет, сосиска, сарделка ва бошқалар - олий нав); |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
41. Қайнатилган парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари (колбаса, рулет, сосиска, сарделка ва бошқалар - биринчи нав); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
42. Модификацияланган атмосфера шароитида, вакуум остида қайнатилган, дудланган ва қадоқланган парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
Балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари
|
||
Ярим тайёр балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари |
||
43. Барча турдаги балиқ маҳсулотлари (музлатилган); |
48 соат |
0 - (-2)°С |
44. Полимерли истеъмол идишларидаги балиқ пасталари |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
45. Балиқ филеси; |
24 соат |
0 - (-2)°С |
46. Бўлакланган балиқ маҳсулотлари; |
24 соат |
0 - (+2)°С |
47. Қиймаланган балиқ, ун қўшиб шакл берилган балиқ қиймаси маҳсулотлари; |
24 соат |
0 - (-2)°С |
48. Музлатилган тирик қисқичбақасимонлар, икки паллали моллюскалар; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
Иссиқлик билан ишлов берилган балиқ маҳсулотлари
|
||
49. Қайнатилган, қисман қайнатилган, қовурилган, димланган, пиширилган балиқ; |
36 соат. |
+2 дан +4 гача |
50. Балиқ котлетидан тайёрланган таомлар (котлет, зраза, шнитсел, фрикаделка ва чучвара); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
51. Барча турдаги балиқлар, балиқ икраси ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, иссиқ дудланган рулетлар; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
52. Желеланган балиқ; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
Иссиқлик билан ишлов берилмаган балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари
|
||
53. Тузланган балиқдан тайёрланган маҳсулотлар (паштет, паста); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
54. Селйодка, икра, крилл ёғи ва бошқалар; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
55. Балиқ икрасидан тайёрланган кўп компонентли маҳсулотлар; |
12 соат |
-2 - (+2) °C |
56. Қайнатилган қисқичбақалар; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
57. Қисқичбақа таёқчалари; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
Сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқлар |
||
58. Истеъмол идишларидаги сут, қаймоқ, сут зардоблари, пастеризацияланган сут; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
59. Идишлар ва цистерналардаги сут, қаймоқ, сут зардоблари, пастеризацияланган сут; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
60. Қайнатилган сут; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
61. Бифидобактериялар билан бойитилган сут маҳсулотлари; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
62. Қимиз (от сути); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
63. Ряженка; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
64. Сметана ва таркибида сметана мавжуд бўлган маҳсулотлар; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
65. Творог ва таркибида творог мавжуд бўлган маҳсулотлар; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
66. Иссиқлик билан ишлов берилган творог ва таркибида творог мавжуд бўлган маҳсулотлар; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
67. Пастасимон сут оқсили маҳсулотлари; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
68. Творогдан тайёрланган пишлоқли-творогли пишириқлар, пироглар; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
69. Творог пудинглари; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
70. Уйда тайёрланадиган пишлоқ; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
71. Кремли пишлоқлар; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
72. Пиширилмаган юмшоқ ва тузланган пишлоқлар; |
5 кун |
+2 дан +4 гача |
73. Пишлоқ ёғи; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
Болалар учун сут маҳсулотлари |
||
74. Истеъмол идишлардаги кефир ва бошқа сут маҳсулотлари; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
75. Полимер контейнерларидаги кефир; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
76. Болалар учун творог; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
77. Творогли маҳсулотлар; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
78. Шишалардаги стерилизация қилинган сут маҳсулотлари (мослаштирилган сут аралашмалари); |
48 соат. |
+2 дан +4 гача |
79. Герметик идишлардаги стерилизация қилинган сут маҳсулотлари (мослаштирилган сут аралашмалари); |
10 соат |
+2 дан +4 гача |
Сабзавот маҳсулотлари |
||
80. Тозаланган ва сульфитланган хом картошка; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
81. Янги тозаланган карам, редиска; |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
82. Тозаланган хом сабзи, лавлаги, пиёз, петрушка, селдерей; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
83. Тозаланган укроп, кўк пиёз; |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
84. Пиширилган, қайнатилган ёки қовурилган сабзавотлар |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
Озиқ-овқат маҳсулотлари |
||
85. Хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар (қўшимчаларсиз); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
86. Хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар (қўшимчалар билан); |
6 соат |
+2 дан +4 гача |
87. Консерваланган сабзавотлар, тухум ва бошқа хом сабзавотлар қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
88. Консерваланган сабзавотлар, тухум ва бошқа хом сабзавотлар қўшилган салатлар (қўшимчалар билан); |
6 соат |
+2 дан +4 гача |
89. Тузланган, маринадланган сабзавотли салатлар; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
90. Қайнатилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва винегретлар (қўшимчаларсиз); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
91. Қайнатилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва винегретлар (қўшимчалар билан); |
6 соат |
+2 дан +4 гача |
92. Қайнатилган, қовурилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
93. Гўшт, парранда гўшти, балиқ, дудланган гўшт қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
94. Гўшт, парранда гўшти, балиқ, дудланган гўшт қўшилган салатлар (қўшимчалар билан); |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
95. Гарнирлар (қайнатилган гуруч, қайнатилган макарон, картошка пюреси); |
12 соат |
+2 дан +4 гача |
96. Қайнатилган тухум; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
97. Иккинчи таомлар учун соуслар ва қўшимчалар; |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
Ун, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар |
||
Ун маҳсулотлари |
||
98. Пиширилган ва қовурилган пирожка, парамаш, пирог ва бошқа ун маҳсулоти учун хамирлар; |
9 соат |
+2 дан +4 гача |
99. Торт, пирожний ва бошқа ун маҳсулотлари учун қатламали хамир; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
100. Торт ва пирожний учун хамир; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
101. Хамирдан тайёрланган пишириқлар ва пироглар (творогли, мурабболи ва мевали); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
102. Чебурек, беляши, қовурилган ёки пиширилган пирожкалар, пирог (гўштли, тухумли, карамли, жигарли ва бошқа қўшимчалар билан); |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
103. Думалоқ котлет (манний ва тариқ ёрмали); |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
Қандолат маҳсулотлари |
||
104. Суфле, мева ва резаворли торт ва пирожнийлар; |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
105. "Картошка" пирожнийлари; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
106. Қаймоқ, творог-қаймоқли кремли торт ва пирожнийлар; |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
107. Қаймоқ кремли, мевали, макли бисквит-рулетлар; |
36 соат |
+2 дан +4 гача |
108. Творогли бисквит-рулетлар; |
18 соат |
+2 дан +4 гача |
109. Желе, мусслар, кремлар; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
110. Қаймоқли крем; |
24 соат |
+2 дан +4 гача |
Ичимликлар |
||
111. Саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган квас (пастеризация қилинмаган); |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
112. Саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган квас (пастеризация қилинган); |
72 соат |
+2 дан +4 гача |
113. Мева-сабзавот шарбатлари. |
48 соат |
+2 дан +4 гача |
2-ИЛОВА
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
А.С. Худайберганов |
- |
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор; |
Э.Б. Наврузов |
- |
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими, т.ф.н.; |
Г.М. Исраилова |
- |
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази гигиена кафедраси доценти, т.ф.н., доцент; |
А.Р. Носирова |
- |
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими; |
Шд.О. Тиллаева |
- |
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси кичик илми ходими, таянч докторанти; |
Б.Р. Бобожонов |
- |
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси лаборанти, таянч докторанти. |
Тақризчилар: |
||
Д.А. Зарединов |
- |
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор; |
Ф.И. Саломова |
- |
Тошкент тиббиёт академияси атроф-муҳит гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., доценти; |
Ф.Л. Азизова |
- |
Тошкент тиббиёт академияси болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.д., доцент. |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).