Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талабларни (0054-23-сон SanQvaN) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 09.08.2023 й. N 19-сон)
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
09.08.2023 й.
N 19-сон
ҚАРОРИ
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик
муддати, уларни сақлаш ва ташишга
қўйиладиган гигиеник талабларни
(0054-23-сон SanQvaN)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 18 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 211]
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шартларига гигиеник талаблар (0265-09-сон SanQvaN) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).