Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ҳамда давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этишга қўйиладиган санитария-гигиена талабларини (0048-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 24.05.2023 й. N 9-сон)
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
24.05.2023 й.
N 9-сон
ҚАРОРИ
Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари
ҳамда давлат ихтисослаштирилган таълим
муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг
хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил
этишга қўйиладиган санитария-гигиена
талабларини (0048-23-сон СанҚваН)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 26 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 181]
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ҳамда давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0048-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2007 йил 24 мартда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари, ёрдамчи ва санаторий мактаб-интернатларда озиқ-овқат истеъмол қилишнинг кунлик ўртача рационал нормалари ва овқатланиш учун гигиеник талаблар (0219-07-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).