Спорт-таълим муассасалари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар (0052-23-сон SanQvaN) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 04.08.2023 й. N 17-сон)
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
2023 йил 4 августдаги
ИЛОВА
Спорт-таълим муассасалари
ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига
қўйиладиган гигиеник талаблар
(0052-23-сон SanQvaN)
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) спорт-таълим муассасалари (Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бундан мустасно) ўқувчи-спортчиларининг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олишга қаратилган гигиеник талабларини белгилайди.
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги атамалар қўлланилади:
ациклик спорт турлари - тезлик ва кучга йўналтирилган спорт тури (енгил атлетика (тўсиқлар билан югуриш, чанғида сакраш, таяниб сакраш ва найза улоқтириш), оғир атлетика ва бошқалар);
махсус спорт овқатлари - озиқ-овқат маҳсулотлари ва қўшимчаларнинг алоҳида гуруҳи бўлиб, асосий озуқавий элементларнинг концентрланган аралашмасидир;
циклик спорт турлари - чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб қилувчи спорт тури (югуриш (узоқ ва ўрта масофага), сузиш, спортча юриш, триатлон, биатлон ва бошқалар);
спорт-таълим муассасалари - асосий фаолияти болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этишга, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган спорт мактабларидир;
овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар - озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш йўли билан ёки сунъий усулда ҳосил қилинган ҳамда бевосита овқат билан бирга истеъмол қилишга ёки озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга мўлжалланган табиий ёхуд табиийга айнан ўхшайдиган биологик фаол моддаларнинг концентратлари.
2. Ўқувчи-спортчиларнинг тўғри ва соғлом овқатланишини ташкиллаштиришда нафақат жароҳатланиш ва касалланишнинг олдини олиш, балки уларнинг анатомик-физиологик хусусиятлари, жисмоний юкламалар ва тайёргарлиги ҳамда жисмоний ривожланиши ҳам ҳисобга олиниши керак.
ОЗИҚ-ОВҚАТ РАЦИОНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН
ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
3. Ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:
рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;
рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга
олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;
озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлиги ҳисобга олинган нисбатларда бўлиши;
кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;
етишмаётган маҳсулотлар фақат уларнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар билан алмаштирилиши (айниқса, оқсил ва ёғ миқдори бўйича);
озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.
4. Ҳар бир спорт тури билан шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун кунлик талаб этиладиган калория ва асосий озуқавий моддалар миқдори мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланиши керак.
5. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хилма-хиллигига риоя қилиш учун таомнома спорт тури, машғулотларнинг режими ва давомийлигини ҳисобга олган ҳолда 10 - 15 кун учун тузилиши керак.
6. Таомномани тузишда озиқ-овқат маҳсулотларининг бир-бири билан комбинацияси (оқсилнинг сабзавот билан яхшироқ сўрилиши), озуқавий моддаларнинг ҳазм бўлиши, мактаб ва уй шароитида овқатланиш тартиби ҳисобга олиниши лозим.
7. Кундалик тўпламда кўрсатилган бирор-бир маҳсулот бўлмаса, унинг озуқавий ва биологик қийматини сақлаб қолиш учун унинг ўрнини босувчи маҳсулотга алмаштириш мазкур санитария қоидаларининг 2-иловаси 1 - 3-жадвалларига асосан амалга оширилиши керак.
8. Ҳар куни ўқувчи-спортчиларнинг рационида гўшт, балиқ, парранда гўшти, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, дон ва дуккакли маҳсулотлар, янги мева ва резаворлар, кўкатлар, сабзавотлар, ўсимлик ёғи ва сариёғ, нон ва шарбатлар бўлиши керак.
9. Спорт-таълим муассасаларида кун давомида бир хил маҳсулотлардан иборат таомларни, ҳафта давомида эса бир хил таомларни тайёрлашга йўл қўйилмайди.
10. Озуқавий моддаларнинг сўрилишини яхшилаш ва рационни муҳим озиқ-овқат компонентлари (витаминлар (мазкур санитария қоидаларининг 3-иловаси 1-жадвалига мувофиқ), минераллар (мазкур санитария қоидаларининг 3-иловаси 2-жадвалига мувофиқ), тўйинмаган ёғ кислоталари) билан бойитиш учун янги сабзавотлар, кўкатлар, мевалар, резаворлар ва улардан олинган шарбатлар ҳамда салатлардан фойдаланиш лозим.
11. Ўқувчи-спортчилар учун рационни тузишда маҳсулотларга ишлов бериш усулини, ошқозонда озуқавий моддаларни ҳазм қилиш вақтини, уларнинг ичакларда ҳаракатланиш тезлигини ва маҳсулотларнинг организмда сўрилишини ҳисобга олиш шарт.
12. Машғулотлар ва мусобақалар ўтказиладиган кунларда таомномада метеоризмни (қоринни дам қилувчи) чақирадиган маҳсулотлар (дуккакли маҳсулотлар, жавдар нони, тузланган карам ва бошқалар) ва таркибида ачийдиган углеводлар мавжуд бўлган маҳсулотлар (олма, узум шарбатлари ва бошқалар) чекланиши керак.
13. Истеъмол қилинадиган таом жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги лозим.
14. Нонуштага ошқозон-ичак тракти перисталтикасини (навбатма-навбат қисқариши) рағбатлантирадиган, ўсимлик толаларига (клечаткага) бой овқатларни киритиш керак.
15. Ўқувчи-спортчиларнинг кундалик рационига 10-15 гр миқдорида тозаланмаган (рафинадланмаган) ўсимлик ёғини (пахта ёғи бундан мустасно) киритиш (оч қоринга ичиш учун) лозим.
16. Спорт-таълим муассасаларида ўқувчи-спортчилар учун куннинг биринчи ярмида ҳайвон оқсилига бой таомлар тайёрланиши лозим.
17. Биринчи нонушта таркибидаги калория миқдори кун давомидаги умумий овқатланиш миқдорининг 10-15 фоизини, иккинчи нонуштаники эса 20-25 фоизни ташкил этиши керак. Юқори юкламали машғулотлардан сўнг биринчи ва иккинчи нонушта таркибидаги калория миқдори кун давомидаги умумий овқатланиш миқдорининг 30 фоизигача оширилиши мумкин.
18. Спорт турлари ва машғулотларнинг ўтказилиш давомийлигига қараб кундалик рацион тақсимланади.
19. Машғулотлар, хусусан юқори жисмоний юкламали машғулот эрталабга тўғри келса, у ҳолда ўқувчи-спортчиларнинг биринчи нонуштаси юқори калорияли (кун давомидаги умумий овқатланиш миқдорининг 30 фоизигача), кичик ҳажмли, осон ҳазм бўладиган (шакар, фосфор, C витамини) ва озуқавий моддаларга бой бўлиши, шунингдек тез эрувчи ёғлар ва ўсимлик толаларига бой маҳсулотлар бўлмаслиги керак. Биринчи нонушта рационига гўшт, колбаса, пишлоқ, какао ёки қаҳва ҳамда сабзавотларни (картошка, помидор, сабзи, яшил пиёз ва пиёз) киритиш мақсадга мувофиқдир.
20. Тушлик таркибидаги калория миқдори умумий овқатланиш миқдорининг 35-40 фоизини ташкил қилиши керак.
21. Тушлик рациони кўп миқдорда ҳайвон оқсили, углеводлар, ёғлар, ўсимлик толасига бой маҳсулотлар, дон ва дуккакли маҳсулотларни ўз ичига олиши керак.
22. Агар асосий машғулотлар ёки мусобақалар тушликдан кейин ўтказилса, унда тушлик кичик ҳажмли ва осон ҳазм бўладиган таомлардан иборат бўлиши ҳамда тушлик рационидаги ўсимлик толасига бой, секин ҳазм бўладиган таомлар эса нонуштага киритилиши керак. Тушликдаги нисбий калория миқдори 30 фоизгача камайтирилиб, нонушта ва кечки таом таркибидаги калория миқдори унга мос равишда орттирилиши лозим.
23. Иккинчи тушлик таркибидаги калория миқдори умумий овқатланиш миқдорининг 5-10 фоизини ташкил қилиши керак. Бунда, иккинчи тушлик учун ўқувчи-спортчиларга мева ва ширинликлар берилишига йўл қўйилмайди.
24. Кечки таом таркибидаги калория миқдори 25-30 фоиз бўлиши керак.
25. Кечки таом рационида оқсил ва ёғ миқдори нонушта ва тушликдагига нисбатан кам миқдорда бўлиши керак. Кечки таом таркибида секин ҳазм бўлувчи маҳсулотлар чекланиб, сут, сабзавот ва балиқли таомлар, мевалар бўлиши лозим.
26. Тўлиқ тунги уйқуни таъминлаш учун кечки таом ётишдан 3-4 соат олдин бўлиши керак. Бунда, кечки таом таркибида ёғ, қизариб пишган овқатлар, шоколад мумкин эмас.
27. Кечки овқатдан кейин (ётишдан олдин) иккинчи кечки таом берилиши лозим. Бунда, иккинчи кечки таом таркибида қўшимча оқсил манбайи бўлган бир стакан ачитилган сут маҳсулоти, мевалар ва сабзавотлар бўлиши керак.
28. Спорт-таълим муассасалари ўқувчи-спортчиларининг умумий овқатланиш рационида аччиқ таомларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
29. Ортиқча вазнга эга бўлган, семириб кетган спортчи-ўқувчиларнинг овқатланиш рационидан туз, нон ва қандолат маҳсулотлари ҳамда ёғли таомларни чиқариб ташлаш керак.
30. Ўқувчи-спортчиларнинг истеъмол қиладиган таомлари, ичимлик суви миқдори ва таркиби спорт-таълим муассасалари мураббийлари, диэтологлар ҳамда спорт шифокорлари томонидан белгиланади.
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН
ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
31. Ўқувчи-спортчилар томонидан ўртача кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори кунлик жисмоний юкламанинг хусусияти, ўқувчи-спортчиларнинг ёши ва жинсига боғлиқ ҳолда белгиланиши керак. Ўқувчи-спортчилар учун уларнинг ёш ва жинс гуруҳлари бўйича ўртача кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари номи ва миқдори ҳамда кунлик овқатланиш тартиби мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.
32. Ўқувчи-спортчиларнинг умумий овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар овқатланиш учун доимий вақт, овқатланиш вақтлари орасидаги давомийликни кузатиш, овқатланиш вақтининг овқатланиш учун ажратилган вақтга мутаносиблиги ва таом таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро нисбатидан келиб чиқиб белгиланади.
33. Кунлик овқатланиш рационидаги умумий калория миқдори кун тартиби, машғулотлар сони ва режими ҳамда кун давомида истеъмол қилинадиган таомларга мос келиши керак.
34. Ўқувчи-спортчиларнинг кунлик овқатланиш рациони 6 марта овқатланишдан иборат бўлиши, шулардан 3 тасида иссиқ овқат берилиши лозим. Бунда, кунлик овқатланиш рационидаги калория миқдори қуйидагича бўлади:
биринчи нонуштада - 10-15 фоиз;
иккинчи нонуштада (нонушта ва тушлик ўртасида) - 20-25 фоиз;
тушликда - 35-40 фоиз;
тушликдан кейин газакда (тушлик ва кечки овқат оралиғида) - 5-10 фоиз;
кечки овқатда - 25-30 фоиз;
иккинчи кечки овқатда - 5-10 фоиз.
35. Ўқувчи-спортчилар истеъмол қиладиган таомнинг кунлик ҳажми 3-3,5 кгдан ошмаслиги лозим.
36. Ҳар бир овқатланиш оралиғидаги вақт 2,5 - 3,5 соатдан кам бўлмаслиги керак. Спорт-таълим муассасаларининг ўқувчи-спортчиларига машғулотлар тугаганидан сўнг 30 - 40 дақиқа давомида таом бериш мумкин эмас.
37. Спорт-таълим муассасаларининг ўқувчи-спортчиларига мусобақалар ўтказилишидан 3,5 соат аввал, мусобақалардан сўнг эса 40 - 60 дақиқа ўтгач таом бериш керак.
Бунда, машғулот ёки мусобақадан сўнг ўқувчи-спортчиларга сув, олма, апельсин, қуритилган мевалар, шоколад, қуйқа мева шарбати берилмайди.
4-БОБ. ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАР ТОМОНИДАН
ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИГАН ИЧИМЛИКЛАРГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
38. Спорт-таълим муассасалари ўқувчи-спортчилар организмида мавжуд сув-туз балансини сақлаш мақсадида машғулотдан олдин, машғулот давомида ва машғулотдан сўнг қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
ўқувчи-спортчилар томонидан сувни истеъмол қилиш ва уни йўқотиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш;
ўқувчи-спортчиларни салбий сув баланси билан машғулот ёки мусобақани бошлашига рухсат бермаслик (ўқувчи-спортчилар машғулот бошланишидан 40 - 60 дақиқа олдин 400 - 500 мл суюқлик ичиш керак).
39. Спорт турига қараб, машғулот ёки спорт мусобақалари бошланишидан олдин, машғулот ёки спорт мусобақалари давомида ва (ёки) ундан кейин суюқликни (сув ёки минерал сув) кичик қисмларга (ҳар бир қисм 30 - 60 млдан ошмаслиги керак) бўлиб ичишга рухсат берилади.
40. Ўқувчи-спортчилар юқори ҳаво ҳароратида ичимлик истеъмоли миқдорига ҳатто чанқамаса ҳам қатъий риоя қилиши, истеъмол қилинадиган ичимлик миқдори соатига бир литрдан ошмаслиги керак. Истеъмол қилинадиган ичимлик миқдорига риоя қилинмаслиги гипергидратацияга (организмда ортиқча сув йиғилиши) олиб келиши мумкин.
41. Иссиқ ҳавода ва юқори юкламали машғулотлардан сўнг кўп миқдорда совутилган ичимликдан фойдаланиш таъқиқланади (ичимликнинг ҳарорати 12 - 15°C бўлиши керак).
42. Ўқувчи-спортчиларнинг овқатланиш рационидаги суюқлик миқдори кунига тахминан 2,5 - 3 литр бўлиши керак.
43. Ўқувчи-спортчиларга машғулот тугагандан сўнг тоза табиий сув, оптимал мувозанатли минерал сув (бир литр сувдаги тузнинг миқдори 1 гр дан кўп бўлмаган сув), 4 - 6 фоиз углеводли-минерал ичимликлар эритмалари, минерал сувлар, мева шарбатлари (кунига 2 стакандан ошмаган ҳолда), сабзавот шарбатлари, мевали ичимликлар, чой, сут, янги мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилишга рухсат берилади.
44. Ўқувчи-спортчиларга қуйидаги ичимликларни истеъмол қилиш таъқиқланади:
углевод геллари (улар ҳар доим сув билан олиниши керак),
газланган сув ва углевод миқдори 8 фоиздан ортиқ бўлган глюкоза-электролит эритмалари.
45. Машғулотдан олдин, машғулот давомида ёки машғулотдан кейин газланган энергетик ичимликлардан фойдаланиш таъқиқланади.
46. Спорт-таълим муассасаларида ўқувчи-спортчилар томонидан истеъмол қилинадиган ичимлик сувини етказиб бериш қуйидаги шаклларда ташкил этилиши мумкин:
стационар ичимлик фавворалари;
идишларга қадоқланган сув.
47. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 5-иловада келтирилган.
1-ИЛОВА
Ҳар бир спорт тури билан шуғулланувчи
ўқувчи-спортчилар (ўғил бола) учун кунлик
талаб этиладиган калория ва асосий озуқавий
моддалар миқдори*
1-жадвал
Спорт турлари |
Ўқувчи- спортчиларнинг ёши
|
Калория миқдори, ккал
|
Оқсил, гр
|
Ёғлар, гр
|
Углеводлар, гр
|
||
Умумий |
Улардан ҳайвон оқсили |
Умумий |
Улардан ҳайвон ёғлари |
||||
Циклик спорт турлари (чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб қилувчи): югуриш (ультра узоқ, узоқ ва ўрта масофалар учун), спортча сузиш, спортча юриш, триатлон, биатлон |
7-10 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
11-13 |
3600 |
132 |
79 |
106 |
21 |
528 |
|
14-15 |
3900 |
134 |
80 |
126 |
32 |
522 |
|
Ациклик спорт турлари (тезлик-кучга йўналтирилган): енгил атлетика (тўсиқлар билан югуриш, трамплиндан сакраш, таяниб сакраш, енгил атлетика, отиш ва найза улоқтириш, кўпкураш), оғир атлетика; Циклик спринт спорт турлари: югуриш, сузиш ва қисқа масофага югуриш; Мураккаб координацион спорт турлари: гимнастика, бадиий гимнастика, сувга сакраш, батутда сакраш, синхрон сузиш, фигурали учиш, акробатика, спорт рақси, стол тенниси, бадминтон, қиличбозлик, конькида учиш ва чанғи спорти, фигурали учиш, қисқа трек; Ўқ отиш спорти: камондан ўқ отиш ва арбалет, ўқ отар қуролдан ўқ отиш; Бошқарув спорти: от спорти |
7-10 |
2700 |
100 |
60 |
80 |
19 |
390 |
11-13 |
3050 |
112 |
67 |
90 |
20 |
448 |
|
14-15 |
3650 |
130 |
80 |
105 |
21 |
530 |
|
Якка кураш: бокс, кикбоксинг, курашнинг барча турлари ва шарқ якка кураши (кураш, миллий кураш, турон кураш, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, карате, муай-тай, таэквондо, ушу, самбо, қўл жанги), катта теннис; Жамоавий спорт ўйинлари: баскетбол, волейбол, гандбол, регби, қўл тўпи, чим устида хоккей, футбол |
7-10 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
11-13 |
3600 |
132 |
79 |
106 |
21 |
528 |
|
14-15 |
3900 |
134 |
80 |
126 |
32 |
522 |
|
Бошқарув спорт тури: велоспорт (трекда, шосседа пойга), эшкак эшиш (академик, аидарка ва каноэда эшкак эшиш) |
7-10 |
3350 |
126 |
75 |
100 |
20 |
500 |
11-13 |
3610 |
131 |
80 |
110 |
22 |
530 |
|
14-15 |
4610 |
158 |
95 |
150 |
38 |
627 |
Изоҳ. *) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
Ҳар бир спорт тури билан шуғулланувчи
ўқувчи-спортчилар (қиз бола) учун кунлик
талаб этиладиган калория ва асосий
озуқавий моддалар миқдори*
2-жадвал
Спорт турлари |
Ўқувчи- спортчиларнинг ёши
|
Калория таркиби, ккал
|
Оқсил, гр
|
Ёғлар, гр
|
Углеводлар, гр
|
||
умумий |
Улардан ҳайвон оқсили
|
умумий |
Улардан ҳайвон ёғлари
|
||||
Циклик спорт турлари (чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб қилувчи): югуриш (ультра узоқ, узоқ ва ўрта масофалар учун), спортча сузиш, спортча юриш, триатлон, биатлон |
7-10 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
11-13 |
3400 |
125 |
74 |
100 |
20 |
499 |
|
14-15 |
3750 |
117 |
69 |
100 |
26 |
445 |
|
Ациклик спорт турлари (тезлик-кучга йўналтирилган): енгил атлетика (тўсиқлар билан югуриш, трамплиндан сакраш, таяниб сакраш, енгил атлетика, отиш ва найза улоқтириш, кўпкураш), оғир атлетика; Циклик спринт спорт турлари: югуриш, сузиш ва қисқа масофага югуриш; Мураккаб координацион спорт турлари: гимнастика, бадиий гимнастика, сувга сакраш, батутда сакраш, синхрон сузиш, фигурали учиш, акробатика, спорт рақси, стол тенниси, бадминтон, қиличбозлик, конькида учиш ва чанғи спорти, фигурали учиш, қисқа трек; Ўқ отиш спорти: камондан ўқ отиш ва арбалет, ўқ отар қуролдан ўқ отиш; Бошқарув спорти: от спорти |
7-10 |
2585 |
95 |
57 |
91 |
17 |
385 |
11-13 |
2700 |
100 |
60 |
80 |
19 |
390 |
|
14-15 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
|
Якка кураш: бокс, кикбоксинг, курашнинг барча турлари ва шарқ якка кураши (кураш, миллий кураш, турон кураш, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, карате, муай-тай, таэквондо, ушу, самбо, қўл жанги), катта теннис Жамоавий спорт ўйинлари: баскетбол, волейбол, гандбол, регби, қўл тўпи, чим устида хоккей, футбол |
7-10 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
11-13 |
3400 |
125 |
74 |
100 |
20 |
499 |
|
14-15 |
3750 |
117 |
69 |
100 |
26 |
445 |
|
Бошқарув спорт тури: велоспорт (трекда, шосседа пойга), эшкак эшиш (академик, байдарка ва каноэда эшкак эшиш) |
7-10 |
3100 |
115 |
65 |
90 |
20 |
450 |
11-13 |
3350 |
126 |
75 |
100 |
20 |
500 |
|
14-15 |
3910 |
135 |
81 |
125 |
33 |
535 |
Изоҳ. *) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
2-ИЛОВА
Оқсил ва ёғ ўрнини босувчи маҳсулотлар
номи ва миқдори*
Маҳсулот номлари
|
Миқдори
|
Кимёвий таркиби
|
Кундалик рационга қўшиш (+), олиб ташлаш (-)
|
||
Оқсиллар
|
Ёғлар
|
Углеводлар
|
|||
Ноннинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
оқ нон |
100 |
6,97 |
1,2 |
48,19 |
|
буғдой уни |
70 |
6,55 |
0,71 |
48,97 |
|
макаронлар |
70 |
6,55 |
0,59 |
49,86 |
|
манний ёрмаси |
70 |
6,66 |
0,52 |
49,26 |
|
Картошканинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
картошка |
100 |
1,05 |
- |
14,25 |
|
лавлаги |
110 |
1,06 |
- |
7,78 |
|
сабзи |
120 |
1,06 |
- |
7,55 |
|
карам |
90 |
1,04 |
- |
3,25 |
|
Янги олманинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
янги олма |
100 |
0,4 |
- |
11,01 |
|
қуруқ олма (олма қоқи) |
20 |
0,46 |
- |
12,17 |
|
қуруқ мевалар (ўрик қоқи) |
15 |
0,48 |
- |
10,29 |
|
Сутнинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
сут |
100 |
3,07 |
3,33 |
4,41 |
|
творог |
25 |
3,60 |
4,28 |
0,25 |
ёғ - 1 гр |
гўшт |
25 |
3,68 |
0,63 |
- |
ёғ + 3 гр |
балиқ |
40 |
3,61 |
0,14 |
- |
ёғ + 3 гр |
пишлоқ |
15 |
3,05 |
2,81 |
0,35 |
|
Гўштнинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
гўшт |
100 |
14,71 |
2,53 |
- |
|
творог |
100 |
14,40 |
17,19 |
0,98 |
ёғ - 15 гр |
балиқ |
100 |
14,43 |
0,58 |
- |
ёғ + 2 гр |
сут |
480 |
14,74 |
15,98 |
21,17 |
ёғ - 13 гр |
тухум |
140 |
14,78 |
14,04 |
0,6 |
ёғ - 11 гр |
Балиқнинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
балиқ |
100 |
9,02 |
0,36 |
- |
|
гўшт |
60 |
8,83 |
1,52 |
- |
ёғ - 1 гр |
творог |
60 |
8,84 |
10,26 |
0,59 |
ёғ - 10 гр |
сут |
300 |
9,21 |
9,99 |
13,23 |
ёғ - 9 гр |
тухум |
85 |
8,98 |
8,07 |
0,36 |
ёғ - 7 гр |
Творогнинг ўрнини босувчи 100 гр |
|||||
творог |
100 |
14,40 |
17,10 |
0,98 |
|
гўшт |
100 |
14,71 |
2,53 |
- |
ёғ + 15 гр |
балиқ |
160 |
14,43 |
0,58 |
- |
ёғ + 17 гр |
сут |
460 |
14,12 |
15,32 |
20,29 |
ёғ + 2 гр |
тухум |
140 |
14,78 |
14,04 |
0,6 |
ёғ + 3 гр |
Тухумнинг ўрнини босувчи 50 гр (1 дона) |
|||||
тухум |
50 |
5,28 |
5,02 |
0,22 |
|
творог |
40 |
5,76 |
6,84 |
0,39 |
ёғ - 2 гр |
гўшт |
40 |
5,88 |
1,01 |
- |
ёғ + 4 гр |
балиқ |
60 |
5,41 |
0,22 |
- |
ёғ + 5 гр |
сут |
160 |
4,91 |
5,33 |
7,05 |
|
пишлоқ |
25 |
5,08 |
4,69 |
0,58 |
Изоҳ. *) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
Ҳайвон оқсилларининг ўрнини босувчи
маҳсулотлар номи ва миқдори*
2-жадвал
Ўз таркибида 10 гр оқсил тутувчи маҳсулотнинг оғирлиги (гр) |
Озиқ-овқат маҳсулотлари, гр
|
Ёғ
|
|
%
|
гр
|
||
Пишлоқ |
|||
40 |
қаттиқ пишлоқ |
45 |
11 |
40 |
қаттиқ пишлоқ |
30 |
7 |
50 |
юмшоқ пишлоқ |
45 |
11 |
45 |
юмшоқ пишлоқ |
30 |
6 |
40 |
юмшоқ пишлоқ |
20 |
3 |
80 |
творог |
20 |
4 |
70 |
ёғсиз творог |
- |
0,2 |
70 |
қайта ишланган пишлоқ |
30 |
10 |
60 |
қайта ишланган пишлоқ |
20 |
6 |
50 |
қайта ишланган пишлоқ |
10 |
2 |
Сут ва сут маҳсулотлари |
|||
300 |
кўпик (пенка) (1 стакан) |
- |
2 |
300 |
кам ёғ тутувчи ёгурт |
1,5 |
2,5 |
300 |
ёгурт |
3,5 |
5,3 |
300 |
кам ёғли сут |
1,5 |
5 |
300 |
сут |
3,5 |
11 |
Балиқ |
|||
50-60 |
кам ёғли нави |
- |
0,2-1 |
60 |
кам тузланган селд |
- |
15 |
50 |
лосос |
30 |
7 |
Гўшт |
|||
50-60 |
ёғсиз гўшт (мол гўшти, бузоқ гўшти) |
- |
3 |
Колбаса маҳсулотлари |
|||
50 |
ёғсиз қази (хом дудланган, қайнатилган) |
- |
10-15 |
60-70 |
дудланган колбаса |
- |
15-20 |
80 |
колбаса (докторская) |
- |
30-35 |
Изоҳ. *) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўрнини босувчи
маҳсулотлар номи ва миқдори*
Ўрнини босувчи маҳсулот
|
Оғирлиги**, гр
|
1-тоифали мол гўшти, 100 гр |
|
қуён гўшти |
96 |
мол жигари |
103 |
қўй жигари |
100 |
1-тоифали товуқ гўшти |
100 |
2-тоифали товуқ гўшти |
88 |
балиқ |
115 |
ярим ёғли творог |
110 |
ёғли творог |
130 |
Тўлиқ сут (3,2 фоиз), 100 гр |
|
қуруқ сут |
11 |
ёғсиз қуруқ сут |
7,5 |
шакарли қуюлтирилган сут |
40 |
ярим ёғли творог |
17 |
ёғли творог |
20 |
гўшт (1-тоифали мол гўшти) |
15 |
гўшт (2-тоифали мол гўшти) |
14 |
балиқ |
17,5 |
пишлоқ |
12,5 |
товуқ тухуми |
22 |
Ярим ёғли творог, 100 гр |
|
гўшт (1-тоифали мол гўшти) |
89 |
гўшт (2-тоифали мол гўшти) |
83 |
балиқ |
104 |
пишлоқ |
70 |
сут |
580 |
Товуқ тухуми (1 дона.), 40 гр |
|
ярим ёғли творог |
32 |
ёғли творог |
38 |
гўшт (1-тоифали мол гўшти) |
28 |
гўшт (2-тоифали мол гўшти) |
26,5 |
балиқ |
30 |
тўлиқ сут |
186 |
пишлоқ |
23 |
тухум кукуни |
11,5 |
Балиқ, 100 гр |
|
гўшт (1-тоифали мол гўшти) |
87 |
гўшт (2-тоифали мол гўшти) |
80 |
ярим ёғли творог |
95 |
ёғли творог |
115 |
товуқ тухуми |
70 |
Картошка, 100 гр |
|
оқ карам |
112 |
гулкарам |
80 |
сабзи |
154 |
лавлаги |
140 |
яшил нўхат (консерваланган) |
65 |
қовоқча (кабачки) |
320 |
Янги олма, 100 гр |
|
консерваланган олма |
200 |
олма шарбати |
90 |
узум шарбати |
133 |
олхўри шарбати |
133 |
Қуритилган мевалар, 100 гр |
|
олмалар |
12 |
олхўри |
17 |
қуритилган ўрик (ўрик) |
8 |
майиз |
22 |
Буғдой нони, 100 гр |
|
буғдой уни |
77 |
жавдар нони |
111 |
Картошкани углеводлар билан алмаштириш (картошка, 100 гр) |
|
лавлаги |
190 |
дукакклилар (ловия) |
37 |
яшил нўхат (консерваланган) |
26,5 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) Жадвалда маҳсулот ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларнинг оғирлиги (NETTO) граммларда кўрсатилган, бунда, маҳсулотнинг фақат истеъмол қилинадиган қисми ҳисобга олинади.
3-ИЛОВА
Ўқувчи-спортчилар учун зарур бўлган кунлик
витаминлар номи ва миқдори*
Спорт тури
|
Ўқувчи- спортчиларнинг ёши
|
Витаминлар
|
|||||||||
Ўғил болалар
|
Қиз болалар
|
||||||||||
S, mg
|
A, mkg, RE**
|
E, mg, TE**
|
V1, mg
|
V2, mg
|
S, mg
|
A, mkg, RE**
|
YE, mg, TE**
|
V1, mg
|
V2, mg
|
||
Циклик спорт турлари (чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб қилувчи): югуриш (ультра узоқ, узоқ ва ўрта масофалар учун), спортча сузиш, спортча юриш, триатлон, биатлон |
7-10 |
117 |
1360 |
19 |
2,1 |
2,4 |
100 |
1300 |
18 |
2,4 |
2,1 |
11-13 |
136 |
1940 |
23 |
2,7 |
3 |
130 |
1490 |
19 |
2,6 |
2,7 |
|
14-15 |
145 |
2070 |
29 |
2,9 |
3,4 |
136 |
1490 |
22 |
2,7 |
2,9 |
|
Ациклик спорт турлари (тезлик-кучга йўналтирилган): енгил атлетика (тўсиқлар билан югуриш, трамплиндан сакраш, таяниб сакраш, енгил атлетика, отиш ва найза улоқтириш, кўпкураш), оғир атлетика; Циклик спринт спорт турлари: югуриш, сузиш ва қисқа масофага югуриш; Мураккаб координацион спорт турлари: гимнастика, бадиий гимнастика, сувга сакраш, батутда сакраш, синхрон сузиш, фигурали учиш, акробатика, спорт рақси, стол тенниси, бадминтон, қиличбозлик, конькида учиш ва чанғи спорти, фигурали учиш, қисқа трек; Ўқ отиш спорти: камондан ўқ отиш ва арбалет, ўқ отар қуролдан ўқ отиш; Бошқарув спорти: от спорти |
7-10 |
90 |
1150 |
16 |
2,3 |
2,5 |
85 |
1130 |
14 |
1,9 |
1,8 |
11-13 |
115 |
1645 |
20 |
2,4 |
2,6 |
100 |
1170 |
15 |
2,1 |
2,2 |
|
14-15 |
135 |
1940 |
29 |
2,7 |
3,1 |
116 |
1290 |
20 |
2,4 |
2,6 |
|
Якка кураш: бокс, кикбоксинг, курашнинг барча турлари ва шарқ якка кураши (кураш, миллий кураш, турон кураш, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, карате, муайтай, таэквондо, ушу, самбо, қўл жанги), катта теннис; Жамоавий спорт ўйинлари: баскетбол, волейбол, гандбол, регби, қўл тўпи, чим устида хоккей, футбол |
7-10 |
117 |
1360 |
19 |
2,1 |
2,4 |
100 |
1300 |
18 |
2,4 |
2,1 |
11-13 |
136 |
1940 |
23 |
2,7 |
3 |
130 |
1490 |
19 |
2,6 |
2,7 |
|
14-15 |
145 |
2070 |
29 |
2,9 |
3,4 |
136 |
1490 |
22 |
2,7 |
2,9 |
|
Бошқарув спорт тури: велоспорт (трекда, шосседа пойга), эшкак эшиш (академик, байдарка ва каноэда эшкак эшиш) |
7-10 |
125 |
1360 |
19 |
2,3 |
2,5 |
120 |
1300 |
19 |
2,3 |
2,3 |
11-13 |
136 |
1940 |
23 |
2,7 |
3,0 |
130 |
1660 |
21 |
2,7 |
2,7 |
|
14-15 |
175 |
2500 |
30 |
3,4 |
3,9 |
148 |
1850 |
28 |
3 |
3,1 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) A витаминига бўлган эҳтиёж mkg ретинол эквивалентларида (re), mkg re=1 mkg ретинолда ёки 6 mkg b-каротинда ифодаланади;
***) E витаминига бўлган эҳтиёж mkg r токоферол эквивалентида (TE), mkg TE = 1 mkg a-токоферолда ифодаланади.
Ўқувчи-спортчилар учун зарур бўлган кунлик
минерал моддаларнинг номи ва миқдори*
Спорт тури
|
Ўқувчи- спортчиларнинг ёши
|
Минерал моддалар |
|||||||||
Ўғил болалар
|
Қиз болалар
|
||||||||||
Са**
|
Р**
|
Mg**
|
Fe**
|
I**
|
Са**
|
Р**
|
Mg**
|
Fe**
|
I**
|
||
Циклик спорт турлари (чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб қилувчи): югуриш (ультра узоқ, узоқ ва ўрта масофалар учун), спортча сузиш, спортча юриш, триатлон, биатлон |
7-10 |
1450 |
2145 |
325 |
16 |
0,13 |
1430 |
2145 |
325 |
16 |
0,13 |
11-13 |
1550 |
2340 |
390 |
20 |
0,13 |
1550 |
2340 |
390 |
24 |
0,13 |
|
14-15 |
1550 |
2340 |
390 |
20 |
0,17 |
1550 |
2340 |
390 |
24 |
0,17 |
|
Ациклик спорт турлари (тезлик-кучга йўналтирилган): енгил атлетика (тўсиқлар билан югуриш, трамплиндан сакраш, таяниб сакраш, енгил атлетика, отиш ва найза улоқтириш, кўпкураш), оғир атлетика; Циклик спринт спорт турлари: югуриш, сузиш ва қисқа масофага югуриш; Мураккаб координацион спорт турлари: гимнастика, бадиий гимнастика, сувга сакраш, батутда сакраш, синхрон сузиш, фигурали учиш, акробатика, спорт рақси, стол тенниси, бадминтон, қиличбозлик, конькида учиш ва чанғи спорти, фигурали учиш, қисқа трек; Ўқ отиш спорти: камондан ўқ отиш ва арбалет, ўқ отар қуролдан ўқ отиш; Бошқарув спорти: от спорти |
7-10 |
1350 |
2050 |
300 |
14 |
0,12 |
1375 |
2063 |
300 |
14 |
0,12 |
11-13 |
1450 |
2250 |
360 |
18 |
0,12 |
1500 |
2250 |
360 |
18 |
0,12 |
|
14-15 |
1450 |
2250 |
360 |
18 |
0,16 |
1500 |
2250 |
360 |
18 |
0,16 |
|
Якка кураш: бокс, кикбоксинг, курашнинг барча турлари ва шарқ якка кураши (кураш, миллий кураш, турон кураш, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, карате, муайтай, таэквондо, ушу, самбо, қўл жанги), катта теннис; Жамоавий спорт ўйинлари: баскетбол, волейбол, гандбол, регби, қўл тўпи, чим устида хоккейи, футбол |
7-10 |
1450 |
2145 |
325 |
16 |
0,13 |
1430 |
2145 |
325 |
16 |
0,13 |
11-13 |
1550 |
2340 |
390 |
20 |
0,13 |
1550 |
2340 |
390 |
24 |
0,13 |
|
14-15 |
1550 |
2340 |
390 |
20 |
0,17 |
1550 |
2340 |
390 |
24 |
0,17 |
|
Бошқарув спорт тури: велоспорт (трекда, шосседа пойга), эшкак эшиш (академик, байдарка ва каноэда эшкак эшиш) |
7-10 |
1500 |
2060 |
310 |
16 |
0,14 |
1500 |
2060 |
310 |
16 |
0,14 |
11-13 |
1600 |
2250 |
380 |
20 |
0,14 |
1600 |
2250 |
380 |
24 |
0,14 |
|
14-15 |
1600 |
2250 |
380 |
20 |
0,18 |
1600 |
2250 |
380 |
24 |
0,18 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) Ca-кальций, p-фосфор, Mg-магний, Fe-темир, I-йод.
4-ИЛОВА
Ациклик (тезлик-кучга йўналтирилган),
циклик спринт, мураккаб мувофиқлаштириш
ва бошқарув (от спорти) спорт турлари билан
шуғулланадиган ўқувчи-спортчилар учун ўртача
кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг
номи ва миқдори*
1-жадвал
Номланиши
|
Ўқувчи-спортчиларнинг жинси ва ёши бўйича маҳсулотлар миқдори
|
|||||||||||
gr, ml, brutto
|
Gr, ml, netto
|
|||||||||||
7-10 ёш
|
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
7-10 ёш |
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
|||||||
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
|
Буғдой нони |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
Жавдар нони |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
Буғдой уни |
20 |
20 |
25 |
25 |
25 |
25 |
20 |
20 |
25 |
25 |
25 |
25 |
Ёрмалар, дуккаклилар |
50 |
40 |
60 |
55 |
65 |
60 |
50 |
40 |
60 |
55 |
65 |
60 |
Макарон маҳсулотлари |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
Картошка |
325** |
290** |
325** |
290** |
325** |
290** |
244 |
220 |
244 |
220 |
244 |
220 |
Карам |
155 |
125 |
175 |
140 |
200 |
175 |
116*** |
94*** |
131*** |
105*** |
150*** |
131*** |
Помидор ва бодринглар |
45 |
35 |
50 |
40 |
55 |
45 |
38 |
30 |
43 |
34 |
47 |
38 |
Лавлаги ва сабзи |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Бошқа сабзавотлар |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Қовунлар |
75 |
65 |
85 |
75 |
95 |
85 |
56 |
49 |
64 |
56 |
71 |
64 |
Ошқовоқ |
45 |
38 |
52 |
42 |
60 |
50 |
34 |
29 |
39 |
32 |
45 |
38 |
Мева (мева) янги |
260 |
230 |
270 |
240 |
280 |
250 |
234*** |
207*** |
243*** |
216*** |
252*** |
225*** |
Қуруқ мевалар (мевалар), шу жумладан наъматак |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
Мева шарбатлари, витаминга тўйинтирилган ичимликлар |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
1-тоифали табиий гўшт (суякли гўшт) |
100 (124) |
85 (105) |
112 (137) |
95 (116) |
120 (141) |
103 (124) |
90 |
76 |
101 |
86 |
110 |
94 |
1-тоифали ичи тозаланган товуқ гўшти (1-тоифали товуқ гўшти) |
52 (66) |
50 (63) |
62 (76) |
60 (74) |
72 (85) |
70 (82) |
47 |
45 |
72 |
68 |
66 |
64 |
Балиқ филеси |
78 |
66 |
87 |
82 |
90 |
85 |
75 |
64 |
85 |
79 |
87 |
82 |
Колбаса маҳсулотлари |
20 |
16 |
25 |
20 |
30 |
25 |
19,6 |
15,7 |
24,5 |
19,6 |
29,4 |
24,5 |
Сут (ёғнинг масса улуши-2,5 фоиз, 3,2 фоиз) |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
Қатиқ маҳсулотлари (ёғнинг масса улуши - 2,5 фоиз 3,2 фоиз) |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
Творог (ёғнинг масса улуши - 9 фоиз дан кўп эмас) |
60 |
55 |
65 |
60 |
70 |
65 |
60 |
55 |
65 |
60 |
70 |
65 |
Пишлоқ, бринза |
15 |
12 |
18 |
15 |
20 |
18 |
14,7 |
11,8 |
17,6 |
14,7 |
19,6 |
17,6 |
Сметана (ёғнинг масса улуши - 15 фоиздан кўп эмас) |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
Сариёғ |
40 |
32 |
45 |
38 |
50 |
42 |
40 |
32 |
45 |
38 |
50 |
42 |
Ўсимлик ёғи |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
Парҳезли тухум |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
Шакар |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
Қандолат маҳсулотлари |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
Чой |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
Какао |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
Хамиртуруш |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
Туз |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
Зираворлар |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
Калория, ккал |
2700 |
2585 |
3050 |
2700 |
3650 |
3100 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) Ялпи оғирлиги (brutto) 25 фоиз чиқиндилар миқдори учун берилган.
***) Соф оғирлиги (netto) ўртача қиймат бўлиб, у сабзавот ва меваларнинг асл кўринишига ва йил фаслига қараб ўзгариши мумкин. Таомномани шакллантиришда соф оғирлиги келтирилган устундаги маълумотларга мувофиқ табиий овқатланиш стандартларини амалга оширишни таъминлаш лозим.
Якка кураш, жамоавий спорт ўйинлари
ва чидамлиликнинг намоён бўлишини талаб
қилувчи циклик спорт турлари билан шуғулланадиган
ўқувчи-спортчилар учун ўртача кунлик озиқ-овқат
маҳсулотларининг номи ва миқдори*
2-жадвал
Номланиши
|
Ўқувчи-спортчиларнинг жинси ва ёши бўйича маҳсулотлар миқдори
|
|||||||||||
gr, ml, brutto
|
Gr, ml, netto
|
|||||||||||
7-10 ёш
|
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
7-10 ёш
|
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
|||||||
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
|
Буғдой нони |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
Жавдар нони |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
Буғдой уни |
20 |
20 |
25 |
25 |
25 |
25 |
20 |
20 |
25 |
25 |
25 |
25 |
Ёрмалар, дуккаклилар |
50 |
40 |
60 |
55 |
65 |
60 |
50 |
40 |
60 |
55 |
65 |
60 |
Макарон маҳсулотлари |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
Картошка |
360** |
320** |
360** |
320** |
360** |
320** |
270 |
240 |
270 |
240 |
270 |
240 |
Карам |
155 |
125 |
175 |
140 |
200 |
175 |
116*** |
94*** |
131*** |
105*** |
150*** |
131*** |
Помидор ва бодринглар |
45 |
35 |
50 |
40 |
55 |
45 |
38 |
30 |
43 |
34 |
47 |
38 |
Лавлаги ва сабзи |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Бошқа сабзавотлар |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Қовунлар |
90 |
75 |
100 |
80 |
110 |
90 |
68 |
56 |
75 |
60 |
83 |
68 |
Ошқовоқ |
50 |
40 |
55 |
45 |
65 |
55 |
38 |
30 |
41 |
34 |
49 |
41 |
Мева (мева) янги |
260 |
230 |
270 |
240 |
280 |
250 |
234*** |
207*** |
243*** |
216*** |
252*** |
225*** |
Қуруқ мевалар (мевалар), шу жумладан наъматак |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
Мева шарбатлари, витаминга тўйинтирилган ичимликлар, шу жумладан Инстант ҳақиқий |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
1-тоифали табиий гўшт (суякли гўшт) |
100 (124) |
85 (105) |
112 (137) |
95 (116) |
120 (141) |
103 (124) |
90 |
76 |
101 |
86 |
110 |
94 |
1-тоифали ичи тозаланган товуқ гўшти (1-тоифали товуқ гўшти) |
52 (66) |
50 (63) |
62 (76) |
60 (74) |
72 (85) |
70 (82) |
47 |
45 |
72 |
68 |
66 |
64 |
Балиқ филеси |
78 |
66 |
87 |
82 |
90 |
85 |
75 |
64 |
85 |
79 |
87 |
82 |
Колбаса маҳсулотлари |
20 |
16 |
25 |
20 |
30 |
25 |
19,6 |
15,7 |
24,5 |
19,6 |
29,4 |
24,5 |
Сут (ёғнинг масса улуши-2,5 фоиз, 3,2 фоиз) |
450 |
450 |
500 |
500 |
500 |
500 |
450 |
450 |
500 |
500 |
500 |
500 |
Қатиқ маҳсулотлари (ёғнинг масса улуши - 2,5 фоиз 3,2 фоиз) |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
Творог (ёғнинг масса улуши - 9 фоиз дан кўп эмас) |
70 |
65 |
80 |
70 |
90 |
80 |
70 |
65 |
80 |
70 |
90 |
80 |
Пишлоқ, бринза |
15 |
12 |
18 |
15 |
20 |
18 |
14,7 |
11,8 |
17,6 |
14,7 |
19,6 |
17,6 |
Сметана (ёғнинг масса улуши - 15 фоиз дан кўп эмас) |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
Сариёғ |
45 |
40 |
50 |
45 |
55 |
50 |
45 |
40 |
50 |
45 |
55 |
50 |
Ўсимлик ёғи |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
Парҳезли тухум |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
Шакар |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
Қандолат маҳсулотлари |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
Чой |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
Какао |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
Хамиртуруш |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
Туз |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
Зираворлар |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
Калория, ккал |
3100 |
3100 |
3600 |
3400 |
3900 |
3750 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) Ялпи оғирлиги (brutto) 25 фоиз чиқиндилар миқдори учун берилган.
***) Соф оғирлиги (netto) ўртача қиймат бўлиб, у сабзавот ва меваларнинг асл кўринишига ва йил фаслига қараб ўзгариши мумкин. Таомномани шакллантиришда соф оғирлиги келтирилган устундаги маълумотларга мувофиқ табиий овқатланиш стандартларини амалга оширишни таъминлаш лозим.
Бошқарув спорти (велосипед, эшкак эшиш)
билан шуғулланадиган ўқувчи-спортчилар учун
ўртача кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг
номи ва миқдори*
3-жадвал
Номланиши |
Ўқувчи-спортчиларнинг жинси ва ёши бўйича маҳсулотлар миқдори
|
|||||||||||
gr, ml, brutto
|
gr, ml, brutto
|
|||||||||||
7-10 ёш
|
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
7-10 ёш
|
11-13 ёш
|
14-15 ёш
|
|||||||
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
|
Буғдой нони |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
195 |
175 |
260 |
235 |
265 |
240 |
Жавдар нони |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
100 |
80 |
120 |
100 |
140 |
120 |
Буғдой уни |
20 |
20 |
25 |
25 |
30 |
25 |
20 |
20 |
25 |
25 |
30 |
25 |
Ёрмалар, дуккаклилар |
60 |
50 |
70 |
60 |
80 |
70 |
50 |
40 |
60 |
55 |
80 |
70 |
Макарон маҳсулотлари |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
20 |
16 |
30 |
25 |
35 |
30 |
Картошка |
325** |
290** |
325** |
290** |
325** |
290** |
244 |
220 |
244 |
220 |
244 |
220 |
Карам |
155 |
125 |
175 |
140 |
200 |
175 |
116*** |
94*** |
131*** |
105*** |
150*** |
131*** |
Помидор ва бодринглар |
45 |
35 |
50 |
40 |
55 |
45 |
38 |
30 |
43 |
34 |
47 |
38 |
Лавлаги ва сабзи |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Бошқа сабзавотлар |
65 |
55 |
75 |
65 |
85 |
75 |
49 |
41 |
56 |
49 |
64 |
56 |
Қовунлар |
75 |
65 |
85 |
75 |
95 |
85 |
56 |
49 |
64 |
56 |
71 |
64 |
Ошқовоқ |
45 |
38 |
52 |
42 |
60 |
50 |
34 |
29 |
39 |
32 |
45 |
38 |
Мева (мева) янги |
260 |
230 |
270 |
240 |
280 |
250 |
234*** |
207*** |
243*** |
216*** |
252*** |
225*** |
Қуруқ мевалар (мевалар), шу жумладан, наъматак |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
22 |
30 |
25 |
Мева шарбатлари, витаминга тўйинтирилган ичимликлар |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
200 |
1-тоифали табиий гўшт (суякли гўшт) |
100 (124) |
85 (105) |
112 (137) |
95 (116) |
120 (141) |
103 (124) |
90 |
76 |
101 |
86 |
110 |
94 |
1-тоифали ичи тозаланган товуқ гўшти (1-тоифали товуқ гўшти) |
70 (91) |
65 (82) |
85 (112) |
70 (91) |
95 (120) |
80 (104) |
63 |
59 |
78 |
63 |
88 |
72 |
Балиқ филеси |
90 |
85 |
95 |
90 |
95 |
90 |
75 |
64 |
85 |
79 |
85 |
79 |
Колбаса маҳсулотлари |
20 |
16 |
25 |
20 |
30 |
25 |
19,6 |
15,7 |
24,5 |
19,6 |
29,4 |
24,5 |
Сут (ёғнинг масса улуши-2,5 фоиз, 3,2 фоиз) |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
400 |
Қатиқ маҳсулотлари (ёғнинг масса улуши - 2,5 фоиз 3,2 фоиз) |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
200 |
180 |
230 |
210 |
250 |
230 |
Творог (ёғнинг масса улуши - 9 фоиз дан кўп эмас) |
60 |
55 |
65 |
60 |
70 |
65 |
60 |
55 |
65 |
60 |
70 |
65 |
Пишлоқ, бринза |
18 |
15 |
20 |
18 |
25 |
20 |
17,6 |
14,7 |
19,6 |
17,6 |
24,5 |
19,6 |
Сметана (ёғнинг масса улуши - 15 фоиз дан кўп эмас) |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
15 |
12 |
15 |
12 |
18 |
15 |
Сариёғ |
40 |
32 |
45 |
38 |
50 |
42 |
40 |
32 |
45 |
38 |
50 |
42 |
Ўсимлик ёғи |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
20 |
18 |
25 |
20 |
30 |
25 |
Парҳезли тухум |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
1 дона |
Шакар |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
52 |
45 |
60 |
55 |
65 |
60 |
Қандолат маҳсулотлари |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
15 |
15 |
20 |
20 |
25 |
25 |
Чой |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
0,52 |
Какао |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
1,6 |
1,4 |
Хамиртуруш |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
Туз |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
7 |
7 |
9 |
9 |
11 |
11 |
Зираворлар |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
Калория, ккал |
3350 |
3100 |
3610 |
3350 |
4610 |
3910 |
Изоҳ:
*) Келтирилган барча меъёрлар бир кунда бир маҳал ўтказиладиган ўқув машғулотлари ҳисобида олинган.
**) Ялпи оғирлиги (brutto) 25 фоиз чиқиндилар миқдори учун берилган.
***) Соф оғирлиги (netto) ўртача қиймат бўлиб, у сабзавот ва меваларнинг асл кўринишига ва йил фаслига қараб ўзгариши мумкин. Таомномани шакллантиришда соф оғирлиги келтирилган устундаги маълумотларга мувофиқ табиий овқатланиш стандартларини амалга оширишни таъминлаш лозим.
Ўқувчи-спортчиларнинг кунлик овқатланиш тартиби
4-жадвал
N
|
Овқатланиш
|
Йили, ёши
|
|||||
7-10
|
11-13
|
14-15
|
7-10
|
11-13
|
14-15
|
||
1-смена (дарсларнинг бошланиши соат 8.00 да)
|
2-смена (дарсларнинг бошланиши соат 13.00 да)
|
||||||
1 |
Нонушта |
7.15-7.30 |
7.15-7.30 |
7.15-7.30 |
7.15-7.30 |
7.15-7.30 |
7.15-7.30 |
2 |
Иккинчи нонушта |
10.35-10.45 |
10.35-10.45 |
10.35-10.45 |
10.15-10.25 |
10.15-10.25 |
10.15-10.25 |
3 |
Тушлик |
12.30-13.00 |
14.00-14.30 |
14.00-14.30 |
12.00-12.30 |
12.00-12.30 |
12.00-12.30 |
4 |
Толмачой (полдник) |
16.00-16.10 |
16.30-16.40 |
16.30-16.40 |
16.00-16.10 |
16.00-16.10 |
16.00-16.10 |
5 |
Кечки овқат |
19.00-19.15 |
19.30-19.45 |
19.30-19.45 |
19.00-19.15 |
19.30-19.45 |
19.30-19.45 |
6 |
Иккинчи кечки овқат |
20.15-20.20 |
20.45-20.50 |
20.45-20.50 |
20.15-20.20 |
20.45-20.50 |
20.45-20.50 |
5-ИЛОВА
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
Р.Т. Камилова |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори в.в.б., т.ф.д., профессор |
А.С. Худайберганов |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор |
Г.И. Шайхова |
- |
Тошкент тиббиёт академияси, Овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори, т.ф.д., профессор |
Л.И. Исакова |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) |
Шт.О. Тиллаева |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси кичик илмий ходими, таянч докторанти |
Шд.О. Тиллаева |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси кичик илмий ходими, таянч докторанти |
Й.Э. Нуруллаев |
- |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти |
Ғ.А. Абдуллажонов |
- |
Андижон Давлат тиббиёт институт клиникаси Радиология бўлими, МРТ шифокори |
Тақризчилар рўйхати: |
||
Н.А. Нуралиев |
- |
Бухоро давлат тиббиёт институти, илмий ишлар бўйича проректори, т.ф.д., профессор |
Н.Ж. Эрматов |
- |
Тошкент тиббиёт академияси, овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., доценти |
Р.А. Косимов |
- |
Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Санитария ва гигиена бўлими етакчи мутахассиси, т.ф.н. |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).