Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Спорт-таълим муассасалари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талабларни (0052-23-сон SanQvaN) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 04.08.2023 й. N 17-сон)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.08.2023 й.

N 17-сон




ҚАРОРИ



Спорт-таълим муассасалари

ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига

қўйиладиган гигиеник талабларни

(0052-23-сон SanQvaN)

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 8 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 206]



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020-йил 25-июлдаги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:


1. Спорт-таълим муассасалари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар (0052-23-сон SanQvaN) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2016 йил 16 июнда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси спорт мактаблари шуғулланувчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар (0333-16-сон SanQvaN) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).