Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2023 й. 566-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2023 й.

N 566



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ЕР

УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳолига, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга "Давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида" тамойили асосида давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорда чегирма қўллаш амалиётга жорий этилди.

Давлат хизматларини кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни жадаллаштириш, уларга давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарори билан 2023 йил 15 октябрдан бошлаб, дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилгани;

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг номидан сўровнома (ариза) киритиш йўли билан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг ёки уларнинг вакилларининг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича мурожаатлари:

2024 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари орқали;

2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ҳам қабул қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2024 йил 1 июнгача:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бир марталик тўловни ЯИДХП орқали ажратиш жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда бир марталик тўловни ажратишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг "E-auksion" платформаси орқали сотиб олинган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлари "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинишини йўлга қўйсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 октябрдаги

566-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш

билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"

2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг ёки уларнинг вакилларининг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш бўйича аризалари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши;

ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ваколатли органлардан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиниши;

бир марталик тўловни ажратиш тўғрисидаги ариза натижалари ариза берувчиларга электрон шаклда юборилиши;

электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган ногиронлиги бўлган шахсга ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилага (кейинги ўринларда - имтиёзли тоифадаги шахслар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби ва молиялаштириш манбалари;

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг мурожаатларини туманларда (шаҳарларда) ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқиш;

электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини шакллантириш ва юритиш";


2. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб

олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда - Низом) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилалар ёки уларнинг вакиллари (имтиёзли тоифадаги шахслар);

ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;

электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - ер участкасини сотиб олиш бўйича аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган имтиёзли тоифадаги шахснинг бундай аукционга кириш (қатнашиш) имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш (кейинги ўринларда - бир марталик тўлов) - имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун тегишлича "Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳисобидан ушбу жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан бир марталик тўловларни амалга ошириш;

Комиссия - туманда (шаҳарда) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланадиган комиссия.

3. Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов:

"Аёллар дафтари"га киритилган имтиёзли тоифадаги шахслар учун - "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан;

"Ёшлар дафтари"га киритилган имтиёзли тоифадаги шахслар учун - "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан;

"Темир дафтар"га киритилган шахслар учун - "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан тегишлича мазкур жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилади.

4. Ариза берувчи бир марталик тўловни олиш учун "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

5. Бир марталик тўлов ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда ажратилади.

Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса - харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

6. Бир марталик тўлов ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга молиявий ёрдам сифатида бир марта тўлаб берилади.

7. Имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ қоплаб берилади.



2-БОБ. ИМТИЁЗЛИ ТОИФАДАГИ

ШАХСЛАРГА БИР МАРТАЛИК ТЎЛОВНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

  

8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари ариза берувчи номидан, ЯИДХП oқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Ариза берувчининг аукцион орқали сотиб олган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлари "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

Ариза берувчи аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб уч ой ичида сотиб олиш билан боғлиқ харажатни қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилиши лозим.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатдан (уч ой) кечикиб берилган сўровномалар кўриб чиқилмайди.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

9. Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўловни амалга ошириш комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари Комиссия ишчи органи (кейинги ўринларда - Комиссия ишчи органи) ҳисобланади.

10. Бир марталик тўловни амалга ошириш учун имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, тегишлилиги бўйича "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"нинг бирида турган бўлиши.

11. Ариза берувчи унинг сўровномаси кўриб чиқилишининг ҳар қандай босқичида бир марталик тўлов олишни рад этиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи бир марталик тўлов олишни рад этганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

12. Комиссия ишчи органи ҳисобот ойининг 20-санасига қадар:

бир марталик тўлов юзасидан сўровнома юборган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг рўйхатини шакллантиради;

вакил томонидан мурожаат этилганда вакилликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади;

бир марталик тўлов юзасидан мурожаат қилган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг сўровномаларини комиссияга тақдим этади.

13. Комиссия ҳисобот ойининг 25-санасига қадар:

а) имтиёзли тоифадаги шахсларнинг ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини ўрганади.

Бунда:

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг ўн икки ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд эмаслиги мезонига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими томонидан;

шахснинг ногиронлик ҳолати туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан;

оила таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги туман (шаҳар) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан аниқланади;

б) имтиёзли тоифадаги шахслар учун бир марталик тўловни молиялаштириш манбаи қуйидаги тартибда аниқлаштирилади:

"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган имтиёзли тоифадаги шахслар учун тегишлича "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳисобидан;

"Темир дафтар"га киритилган шахслар учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан;

в) "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилмаган имтиёзли тоифадаги шахсларни мувофиқлиги бўйича улардан бирига киритиш чораларини кўради ҳамда мазкур банднинг "б" кичик бандига мувофиқ молиялаштириш манбаини аниқлайди.

Бунда "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"дан бирига киритилиши лозим бўлган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш кейинги ҳисобот ойига қадар кечиктирилиши мумкин;

г) ўрганиш жараёнида имтиёзли тоифадаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлардан зарур маълумотлар сўраб олиниши мумкин;

д) имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўловни амалга ошириш масаласини Комиссия аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқади ҳамда "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратиш мақсадида молиялаштириш манбаини кўрсатган ҳолда, имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тегишлилиги бўйича "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

14. Ўрганиш натижаларига кўра имтиёзли тоифадаги шахсларнинг маълумотлари бўйича ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга номувофиқлик (шу жумладан, тегишли ташкилотлардан аниқлик киритиш мақсадида олинган маълумотлар асосида) аниқланган тақдирда, Комиссия томонидан бир марталик тўловни ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Бир марталик тўловни бошқа асослар бўйича ажратишни рад этиш тақиқланади.

15. Комиссия томонидан киритилган рўйхат асосида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ҳисобот ойининг 30-санасига қадар тегишлилиги бўйича "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.

Бунда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгашлари ёки халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарори QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштирилади ҳамда шу куннинг ўзида Комиссия ишчи органига юборилади.

Комиссия ишчи органи бир иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорни ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига ёки ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, қоғоз шаклида тақдим этади.

16. Туман (шаҳар) ҳокимлиги "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгаши ёки халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига мувофиқ беш иш кунида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли қарорлари асосида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилишини таъминлайди.

17. Комиссия бир иш кунида бир марталик тўлов ўтказиб берилганлиги ҳақида ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга ЯИДХП орқали уларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборади ёки ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



3-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

  

18. Комиссия доимий фаолият юритади ҳамда унинг аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.

19. Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.

20. Комиссия раиси:

Комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

Комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;

Комиссия қарорларини тасдиқлайди.

21. Комиссия котиби:

Комиссия раисининг топшириқларига асосан унинг аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

Комиссия иш режаларини тайёрлайди;

Комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

Комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

Комиссия иш юритувини таъминлайди.

22. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.

23. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади.

Комиссия йиғилишлари унинг аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.

Комиссия йиғилишлари видеоконференцалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин.

24. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларида белгиланган муддатгача сақланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  

25. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.

26. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу Низом талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

27. Ариза берувчи бир марталик тўловни ажратишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

28. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ушбу Низом доирасида ажратилган маблағлар мақсадли сарфланишини назорат қилади.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб

олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб

олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб

бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб

чиқиш ва ҳал этиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

           

1. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокими, комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари


4. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари


5. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи


7. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи


8. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимлигининг турар жойлар билан ишлаш бўлими бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


10. Лавозимига кўра

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


11. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларидан масъул ходим, комиссия масъул котиби

         

Изоҳ. Комиссия аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб

олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш

билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар



     

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

     


    

Бажариш

муддатлари

       











1-босқич


Ногиронлиги бўлган шахс ва

таркибида ногиронлиги бўлган шахс

бор оиланинг аъзоси ёки вакиллари

уларнинг (кейинги ўринларда -

имтиёзли тоифадаги шахслар)


    

Электрон онлайн-аукцион воситаси орқали сотиб олинган ер участкаси харажатларини қоплаб бериш юзасидан туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига - Комиссия ишчи органига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

        


Ўз хоҳишига кўра

уч ой ичида











2-босқич


Комиссия ишчи органи


        

Бир марталик тўлов юзасидан сўровнома юборган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг рўйхатини шакллантиради;

вакил томонидан мурожаат этилганда, вакилликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади;

бир марталик тўлов юзасидан мурожаат қилган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг сўровномаларини Комиссияга тақдим этади.

        


Ҳар ойнинг

20-санасига қадар











3-босқич


Комиссия


      

Рўйхат бўйича имтиёзли тоифадаги шахсларнинг мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ҳамда молиялаштириш манбаини аниқлайди.

Бир марталик тўловни ажратиш мақсадида молиялаштириш манбаини кўрсатган ҳолда, имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тегишлилиги бўйича "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

         


Ҳар ойнинг

25-санасига қадар











4-босқич


"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар

дафтари" жамғармасининг Васийлик

кенгашлари ҳамда халқ депутатлари

туман (шаҳар) Кенгаши


        

"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисида навбатдаги йиғилишларда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади.

Ариза берувчилар ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, уларга бир марталик тўлов ажратиш тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарорни расмийлаштиради ва шу куннинг ўзида Комиссия ишчи органига юборади.

        


Ҳар ойнинг

30-санасига қадар











5-босқич


Комиссия ишчи органи


      

Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорни ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига ёки ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, қоғоз шаклида юборади.

        


1 иш кунида











6-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимлиги


         

"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармаларининг Васийлик кенгашлари ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларига мувофиқ "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов уларнинг банк пластик ҳисобварағига ўтказилишини таъминлайди.

      


5 иш кунида








7-босқич


Комиссия


         

Бир марталик тўлов ўтказиб берилгани ҳақида ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга ЯИДХП орқали уларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборади ёки ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

        


1 иш кунида

         

       

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида

ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон

онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб

олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Электрон онлайн-аукцион орқали

ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ

харажатларни қоплаб бериш учун

СЎРОВНОМА

           

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

       


1.

Ф.И.О:




2.

ЖШШИР:




3.

Ўзининг ёки оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИРи:




4.

Ҳудуд номи (вилоят):




5.

Туман (шаҳар) номи:




6.

МФЙ (ҚФЙ) номи:




7.

Электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинган ер участкасининг нархи:




8.

Банк пластик карта ҳисобварағи (карта рақами ва амал қилиш муддати):




9.

Боғланиш учун телефон рақами:




10.

Вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (вакил томонидан мурожаат этилганда)



".

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 октябрь