Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2023 й. ПҚ-349-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2023 й.

N ПҚ-349



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимига ўсмир қизларни кенг жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, болаларга психологик ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, шунингдек, Миллий гвардия тасарруфида бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

Миллий гвардия Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш имкониятини яратиш;

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини ошириш.


2. Миллий гвардиянинг Миллий гвардия тизимида энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали энергетика ресурсларини тежаш даражасини ошириш мақсадида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини босқичма-босқич ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 октябрдаги

ПҚ-349-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори билан тасдиқланган "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳар йилги қабул квотаси умумий қабул квотаси доирасида Миллий гвардия эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4997-сон қарорида:


б) 5-бандда:

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

           

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 октябрь