Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2023 й. 586-сон "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорликка янада кенг жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.11.2023 й.
N 586
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ МАНФААТЛИ
ҲАМКОРЛИККА ЯНАДА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРГА
ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "20 МИНГ ТАДБИРКОР - 500 МИНГ
МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС" ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2023 ЙИЛ 7 ИЮЛДАГИ
279-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда бунга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш йўлга қўйилди.
Шy билан бирга, ушбу жараёнларда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратишда юқоридаги дастурни амалга ошириш бўйича масъул раҳбарлар таркибига тегишли аниқликлар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, дастур билан қамраб олинадиган тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосарларига "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан "ҳамкорлик шартномаси"ни тузиш ҳуқуқини бериш;
"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркибига тегишли аниқликлар киритиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 4 ноябрдаги
586-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "20 минг тадбиркор - 500 минг
малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 7 июлдаги 279-сон
қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илованинг матнидаги "Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири" сўзлари билан, "Ш. Кудбиев - иқтисодиёт ва молия вазири" сўзлари "И. Норқулов - иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-илованинг 7-банди тўртинчи хатбошиси "Иқтисодиёт ва молия вазири" сўзларидан кейин "ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари" сўзлари билан тўлдирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 6 ноябрь