Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2023 й. ПФ-197-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.11.2023 й.

N ПФ-197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ВА ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ички ишлар органлари томонидан жиноий жазони ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 ноябрдаги

ПФ-197-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонининг 20-бандида:


а) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, стажи ва тажрибасини инобатга олган ҳолда маҳаллага бириктириш ҳамда маҳалла орасида ротация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади (профилактика инспектори лавозимидан катта профилактика инспектори лавозимига ўтказиш бундан мустасно)";


б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ижтимоий профилактика бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимига ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно)";


в) еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонига 4-илованинг 234-позицияси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-136-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур бандда белгиланган қоидалар 2024 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди саккизинчи хатбошиси "махсус бўлинмаларининг," сўзларидан кейин "ахборот технологияларини ривожлантириш бўлинмаларининг," сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 январдаги "Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4138-сон қарорининг 3-бандида:


а) учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етказиб берувчилар, шу жумладан хорижий етказиб берувчилар билан ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ускуналар, техника ва бошқа моддий-техник воситалар, ресурслар, хомашё материаллари, ўсимлик уруғлари, чорва молларини (шу жумладан йирик ва майда шохли моллар, парранда, балиқ, асалари ва бошқаларни) харид қилиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

колонияларда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали ҳамкорликни амалга ошириш";


б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмаларига юқори малакали менежерларни (мутахассисларни) Жазони ижро этиш департаментининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан 15 баробаригача, зарур мутахассисликка эга бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача ойлик маоши белгилаш ҳамда уларни жазони ижро этиш муассасалари бошлиқларининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш имконияти билан жалб қилиш".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5050-сон қарорида:


а) 8-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари лавозимларига тегишли соҳада амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин";


б) 2-иловада:


9-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджетдан ташқари фаолият ҳисобидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш";

ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


15-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Департамент ва тизим муассасаларининг бюджетдан ташқари фаолиятидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат бирликларини киритади ва қисқартиради;

жазони ижро этиш колониялари томонидан тизим тасарруфидаги бошқа бўлинма ёки жазони ижро этиш колониясига бир йилдан кўп бўлмаган муддатга қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади";

ўн тўққизинчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


16-банднинг учинчи хатбошиси "ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" сўзларидан кейин "(бюджетдан ташқари фаолиятидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат бирликлари бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


18-банднинг учинчи хатбошиси "таҳлил қилиш ва баҳолаш," сўзларидан кейин "моддий-техник, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш," сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-190-сон қарорининг 7-бандида:

ўн учинчи хатбоши "эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг" сўзларидан кейин "биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги "Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 645-сон қарорига 1-илованинг 66-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 ноябрь