Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2023 й. ПҚ-372-сон "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2023 й.

N ПҚ-372



"ҒИЖДУВОН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИНИНГ ҲУДУДИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4931-сон Фармони билан ташкил этилган "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида:


1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигининг ушбу қарорга иловада келтирилган Бухоро вилоятининг Бухоро тумани "Тўдакўл" массивидаги туман ҳокимлиги захирасига олинган 69,5 гектар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ажратиш ҳисобидан "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига асосан Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


3. "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги ер майдонларини электрон онлайн-аукционда сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан уч ой муддатда янги ҳудудларнинг бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасидаги янги ҳудудларнинг тасдиқланган бош режасига асосан 2024-2026 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектлар рўйхатини тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-372-сон қарорига

ИЛОВА



"Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси

таркибига ўтказилаётган Бухоро вилоятининг

Бухоро тумани "Тўдакўл" массивидаги туман

ҳокимлиги захирасига олинган 69,5 гектар бўш

турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган

ер участкалари координаталари

РЎЙХАТИ

          

  

Ер участкаларининг координаталари

        

Контур

рақами

      

Ер майдони

(гектар)

     

I қисм

1-нуқта (шимол):

  

39°40'10.08"С 64°38'27.47"В

39°40'7.90"С 64°38'30.17"В

39°40'10.17"С 64°38'33.43"В

9836қ

29,0

гектар

69,5

гектар

2-нуқта (жануб):

39°39'53.71"С 64°38'55.77"В

39°39'50.85"С 64°38'48.82"В

39°39'46.88"С 64°38'53.39"В

3-нуқта (шарқ):

39°39'42.88"С 64°38'45.81"В

4-нуқта (ғарб):

39°40'5.97"С 64°38'21.91"В

  



II қисм

1-нуқта (шимол):

  

39°39'33.87"С 64°38'27.33"В

39°40'6.01"С 64°37'57.21"В

39°40'5.42"С 64°37'51.96"В

40,5

гектар

2-нуқта (жануб):

39°40'0.69"С 64°37'41.95"В

39°39'37.50"С 64°38'3.08"В

  

3-нуқта (шарқ):

39°39'42.14"С 64°38'11.63"В

4-нуқта (ғарб):

39°39'31.06"С 64°38'21.49"В

  

          

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 ноябрь