Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 02.11.2023 й. 503-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.12.2023 й. 2495-7-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2023 й.

N 2495-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

02.11.2023 й.

N 503


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро

этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2022 йил 30 августдаги ПҚ-365-сон "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                       П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро

этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. ЖИЭМларга қуйидагилар киради:

жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;

тарбия колониялари;

турмалар;

маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар.".


2. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.".


3. 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "тўртдан бир" деган сўзлар "учдан бир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "учдан бир қисмини" деган сўзлар "ярмини" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жазони ўташ даврида ЖИКнинг 112-1-моддасида назарда тутилган тартибда манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказилган, шунингдек умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга қайтарилган маҳкумлар суд томонидан бу ҳақда ажрим чиқарилган кундан эътиборан камида икки йил мобайнида;

манзил-колонияда жазони ўташ вақтида жиноят содир этган ва суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкумлар.";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёпиқ турдаги тиббиёт муассасаларида махсус даволаниш талаб этиладиган юқумли касалликларга чалинган беморлар.".


5. 12-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пул ва қимматли буюмларни сақлашлари, улардан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин;";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишдан бўш вақтларида чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, шу жумладан фотосуратга олиш, аудио ёки видео ёзиб олиш функциялари мавжуд бўлмаган ҳамда Интернет тармоғига уланиш имконияти бўлмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин;";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз шахсий маблағлари ҳисобига харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва йўқловлардаги маҳсулотлардан мустақил равишда овқат тайёрлашни амалга оширади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 12-1 - 12-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"12-1. Маҳкумларнинг уяли алоқа воситалари манзил-колония маъмурияти томонидан Маҳкумларнинг уяли алоқа воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилади.

Уяли алоқа воситаларини қайд этиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

маҳкумнинг манзил-колония бошлиғи номига телефон аппаратининг маркаси, абонент рақами (SIM/RUIM-карта) тўғрисидаги аризаси;

агар абонент рақами маҳкумнинг қариндоши номига расмийлаштирилган бўлса, ушбу қариндошнинг абонент рақамидан маҳкум фойдаланишига розилиги тўғрисидаги ариза.

Манзил-колония маъмурияти томонидан Маҳкумларнинг уяли алоқа воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

12-2. Манзил-колонияси маъмурияти маҳкумлар томонидан фойдаланилаётган уяли алоқа воситаларининг маркалари, абонент рақамларини мунтазам равишда Маҳкумларнинг уяли воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилган маълумотлар билан таққослаб боради.

Манзил-колонияси маъмурияти томонидан таққослаш учун уяли алоқа воситаларини тақдим қилиш сўралганда, маҳкумлар уяли алоқа воситаларини дарҳол тақдим этишлари шарт.


7. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда қисқа муддатли учрашувлар, йил мобайнида йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, қоида тариқасида, ишдан бўш вақтда берилади.

Манзил-колония ҳудудида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконияти бўлмаса, учрашув маҳкумнинг аризасига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида, ушбу колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида ўтказилиши мумкин.

Узоқ муддатли учрашувлар колония бошлиғининг ёрдамчиси-тезкор навбатчи (бундан буён матнда тезкор навбатчи деб юритилади) томонидан қайд этиб борилади.

Манзил-колония ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш чегаралари маҳкумларга тилхат олиниб, маълум қилинади ва тилхат уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Маҳкумларга мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турувчи гувоҳнома берилади.".


8. 15-бандда:

мазкур банддаги "ундан ташқарида" деган сўзлар "манзил-колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Манзил-колония ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмининг "в" ва "г" бандларида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди".


9. 21-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 25-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

ўн иккита посилка ёки йўқлов;

ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.".


12. 29-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 32-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Маҳкумлар йил мобайнида:

беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув;

саккиз марта телефон орқали сўзлашув;

саккизта посилка ёки йўқлов;

саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга.".


15. 37-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 40-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача бўлган суммага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

олти марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.".


18. 45-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 47-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;

йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

ўн иккита посилка ёки йўқлов;

ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.".


21. Қуйидаги мазмундаги 48-1-банди билан тўлдирилсин:

"48-1. Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади".


22. 52-банддаги "ўн уч" деган сўзлар "ўн тўрт" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 62-банддаги "I ва II гуруҳ ногиронлари" деган сўзлар "I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 64-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"65. Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.".


26. Қуйидаги мазмундаги 67-1-банд билан тўлдирилсин:

"67-1. Маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш, зўравонлик, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди.".


27. 69-банднинг бешинчи хатбошиси "таржимоннинг" деган сўздан кейин ", шу жумладан сурдотаржимоннинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


28. Қуйидаги мазмундаги 70-1 - 70-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"70-1. Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда маҳкумларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

70-2. Маҳкум шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга.

Интизомий қисмга жўнатишга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг шахсий хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда, у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги ариза (хабар) билан ЖИЭМнинг ҳар қандай ходимига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақли. Маҳкумнинг аризасини (хабарини) қабул қилган ходим зудлик билан уни ЖИЭМнинг ёки органининг бошлиғига тақдим этади.

Маҳкумнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги аризаси (хабари) маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги аризаларини (хабарларини) қайд этиш китобида ЖИЭМнинг масъул шахси томонидан рўйхатдан ўтказилади.

ЖИЭМ бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) олгандан сўнг маҳкумни хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштириши шарт.

ЖИЭМ бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) кўриб чиқади ва маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида қарор қабул қилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилинади.

Маҳкум қабул қилинган қарор билан имзо қўйдириб таништирилади.

Хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозим.

ЖИЭМ бошлиғи маҳкумнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган хавфсизлик чораларини қўллайди.

Хавфсиз жойга ўтказилган маҳкум жазони бу ерга ўтказилгунига қадар белгиланган сақлаш шароитларида ўтайди.".


29. Қуйидаги мазмундаги 89-2-банд билан тўлдирилсин:

"89-2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида ЖИЭМга монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли.".


30. 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги ва ЖИЭМ рухсатига асосан йўл қўйилади.

Маҳкумларнинг хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, ЖИЭМ рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.".


31. 93-банддаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 100-банднинг биринчи хатбошисидаги "нарса ва буюмлари ҳамда кийимлари" деган сўзлар "буюмлари ва кийимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 101-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"101. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.".


34. Қуйидаги мазмундаги 101-1 - 101-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"101-1. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган ҳолларда, ЖИЭМнинг турар жойларини уларда маҳкумлар бўлганда тинтув қилишга йўл қўйилади.

101-2. Тинтув ўтказиш чоғида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади, бундан маҳкумларнинг тинтувни амалга ошираётган ходимга, бошқа маҳкумларга ёки ўзга шахсларга нисбатан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларининг, шунингдек маҳкумлар томонидан ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш ҳоллари мустасно.".


35. VII боб 5-параграфининг номидан "ҳамда тинчлантириш кўйлаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


36. 108-банддан "(бундан буён матнда тезкор навбатчи деб юритилади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


37. 118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"118. Жисмоний куч ишлатилиши натижасида маҳкумнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.".


38. 124-банд "ҳодиса ҳақида" деган сўзлардан кейин "дархол" деган сўз билан тўлдирилсин.


39. 125 - 128-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


40. 139-банддаги "молия бўлимига" деган сўзлар "молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41. 146-банддаги "молия бўлимига" деган сўзлар "молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. 160-банддаги "молия бўлимига" деган сўзлар "молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


43. 161-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳкумнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимга оид ҳужжатлари;".


44. 170-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


45. 173-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. VIII боб қуйидаги мазмундаги 5-1-параграф билан тўлдирилсин:


"5-1-§. Маҳкум овқат ейишни рад этганда қўлланиладиган чоралар


185-1. Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда ЖИЭМ бошлиғи ёхуд унинг ўрнини босувчи шахс бу ҳақда зудлик билан прокурорни хабардор қилади.

185-2. Овқат ейишни рад этадиган маҳкум имкон қадар бошқа маҳкумлардан алоҳида сақланади ва тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.

185-3. Овқат ейишни рад этган маҳкумнинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.

185-4. Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги уни бошқа ЖИЭМга ўтказишга ёхуд тергов ҳаракатларида ва суд мажлисларида иштирок этиш учун бошқа ерга кўчиришга тўсқинлик қилмайди. Зарур ҳолларда, маҳкумни бошқа ерга кўчириш тиббиёт ходими кузатувида амалга оширилади".


47. 186-банднинг биринчи хатбошисидаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


48. 187-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


49. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"190. ЖИЭМ маъмурияти томонидан шахсан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) ва тегишли минтақавий мувофиқлаштириш марказларининг (бундан буён матнда Минтақа деб юритилади) ходимлари томонидан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби эса алоҳида дафтарда қайд этилади ва улар ЖИЭМнинг девонхона котибида сақланади.".


50. 197-банднинг иккинчи хатбошисидаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


51. 198-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия бўлимига" деган сўзлар "молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


52. 200-банддаги "энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


53. 202-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

умумий тартибли колонияларда - белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда - белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизидан;

махсус тартибли колонияларда - белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизидан;

турмаларда - белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ҳамда ЖИЭМдаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун - белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 120 фоизидан.

Ушбу бандда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.".


54. 203-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса - тўлиқ миқдоригача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизигача, манзил-колонияларда эса - 35,2 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


55. 222-банддаги "ногиронларининг" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


56. 230-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"230. Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари бундан мустасно.".


57. 241-бандда:

биринчи хатбошидаги "(омбудсман)" деган сўз "(омбудсманнинг)" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор ёки суд номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади. Хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисидаги қарорлар устидан шикоятлар тегишлилиги бўйича дарҳол жўнатилади.".


58. 243-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


59. 252-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"252. Маҳкумлар қариндошлари билан ёки ЖИЭМ бошлиғининг рухсатига асосан бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув олиши мумкин.".


60. 257-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"257. Юқумли касалликларга чалинган ва стационар даволанишда бўлган маҳкумларга учрашувлар шифокор рухсати билан берилади.".


61. 262-банднинг биринчи хатбошисидаги "ЖИЭББ" ва "ЖИЭБ" деган сўзлар тегишли равишда "ЖИЭД" ва "Минтака" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


62. 264-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"264. Маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилади.

Маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ЖИЭМ томонидан ташкил этилади. Масофали видео-учрашув ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизими воситасида амалга оширилади.".


63. 268-1-банднинг биринчи хатбошисидаги "ЖИЭББга" деган сўз "ЖИЭДга" деган сўз билан алмаштирилсин.


64. 272-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"272. Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади.

Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари ЖИЭМ маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.".


65. 274-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


66. 298-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"298. Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида тўрт марта, муддати беш суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, манзил-колонияда сақланаётганларга эса, ишдан бўш вақтда ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган болалари билан учрашишига ўзининг шахсини, қариндошлигини ёки васийлигини (ҳомийлигини) тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этган тақдирда битта яқин қариндоши ёки васий (ҳомий) кузатувида йўл қўйилади.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган болалари билан учрашувлари ЖИКда белгиланган учрашувларга қўшиб ҳисобланмайди.

Маҳкума аёлларнинг ЖИЭМдан ташқаридаги болалар уйларидаги вояга етмаган болалар билан учрашувлари маҳкума аёлларнинг илтимосига кўра амалга оширилади.".


67. 299-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


68. 307-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"307. Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини ЖИЭМ қошидаги болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтида улар билан чекланмаган миқдорда мулоқотда бўлишга ҳақли.".


69. 310-банддаги "ногирон" деган сўз "ногиронлиги бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


70. 312-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"312. Маҳкумлар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисослиги ҳисобга олинган ҳолда ишлаши керак. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан, ЖИКда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади.".


71. 313-банднинг биринчи хатбошисидаги "ЖИЭМларнинг корхоналарида" деган сўзлар "ЖИЭМ ва улар ташкилотларининг корхоналарида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


72. 315-банддаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


73. 323-банддаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


74. 331-банддаги "ногиронларининг" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


75. 337-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"337. ЖИЭМларнинг маҳкумлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объектидир.

Ижтимоий солиқ тўланган давр маҳкумларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг жазони ўташи даврида солиқ тўланганлиги ҳақидаги маълумотномани:

маҳкум ЖИЭМдан озод қилинишидан камида уч иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон тарзда юборади;

ЖИЭМдан озод қилинаётганида маҳкумга қоғоз шаклида беради.

Маҳкумларга тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган вақтда тўхтатиб турилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар мустасно.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар пенсияни қонунчиликда белгиланган тартибда олиши мумкин.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш ва тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсия суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Маҳкумлар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.".


76. 344-банддаги "Ижобий тавсифга эга" деган сўзлар "Тузалиш йўлига ўтган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


77. 352-банддаги "ЖИЭББ" ва "ЖИЭББга" деган сўзлар тегишли равишда "ЖИЭД" ва "ЖИЭДга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


78. 362-банднинг тўртинчи хатбошиси "аёллар" деган сўздан кейин ", I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


79. Қуйидаги мазмундаги 363-1-банди билан тўлдирилсин:

"363-1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланади.".


80. 364-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"364. Маҳкумларга организмнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлайдиган овқат қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан берилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётганлар мустасно.".


81. 366-банддаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


82. Қуйидаги мазмундаги 367-1 - 367-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"367-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга ишдан озод этилган даврида республика бюджети ҳисобидан овқат берилади.

367-2. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, касаллиги туфайли ёки интизомий бўлинмага киритилиб ишдан озод қилинган маҳкумларга манзил-колонияларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳисобидан овқат берилиб, овқатнинг қиймати кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади.".


83. XV боб 5-параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-§. Маҳкумларни даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар

ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда сақлаш".


84. 371-банддаги "мактабгача таълим муассасаларига" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


85. 382-банддаги "Ихтисослашган даволаш муассасаларида" деган сўзлар "Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилшсин.


86. 383-банддаги "Ихтисослашган даволаш муассасаларида" деган сўзлар "Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


87. 384-банддаги "ихтисослашган даволаш муассасаси" деган сўзлар "даволаш ҳуқуқи асосидаги колония ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона" деган сўзлари билан алмаштирилсин.


88. 385-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"385. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар ўзини қасддан жароҳатлаб ёки касалликка солиб, даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга ўтказилган бўлса, уларнинг даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияда ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонасида бўлган вақти интизомий жазони ўташ муддатига киритилмайди.".


89. 386-банддаги "Ихтисослашган даволаш муассасаларидан" деган сўзлар "Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


90. 391-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"391. Ногиронликни белгилаш ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.".


91. 392-банддаги "Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси" деган сўзлар "Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


92. Қуйидаги мазмундаги 399-1 - 399-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"399-1. ЖИЭМда жазони ўтаётган маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги ЖИКнинг 102-1-моддасида назарда тутилган комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади:

маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши;

маҳкумнинг ЖИЭМда ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши;

маҳкумнинг ЖИЭМда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.

399-2. Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса ЖИКнинг 102-1-моддасида назарда тутилган комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Комиссия томонидан тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкумлар билан тарбиявий-профилактика ишлари муассаса психологини жалб этган ҳолда алоҳида режа асосида амалга оширилади.

Тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкум комиссиянинг хулосаси устидан ЖИКнинг 107-моддасида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли".


93. 401-банддаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


94. 403-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"403. Маҳкумлар ишдан бўш соатларда, тунги дам олиш учун ажратилган вақтдан ташқари, кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриш, радио эшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.".


95. 409-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


96. 418-банддаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


97. 422-банддаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


98. 423-банддаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


99. 424-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"424. Маҳкумларга нисбатан ЖИКнинг 97-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонлар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:".


100. Қуйидаги мазмундаги 425-1-банди билан тўлдирилсин:

"425-1. Маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳар йили камида икки марта, шунингдек байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилади.".


101. Қуйидаги мазмундаги 426-1 - 426-2-бандлари билан тўлдирилсин:

"426-1. Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг ЖИКнинг 97-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги ЖИЭМда тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади ва улар бўйича хулоса қабул қилинади.

Комиссия ЖИЭМнинг ходимлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари орасидан камида саккиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.

Жамоатчилик вакиллари комиссия аъзолари умумий сонининг ярмини ташкил этиши керак. ЖИЭМ бошлиғи комиссиянинг раиси ҳисобланади.

426-2. Маҳкумни рағбатлантириш учун тавсия этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва комиссия аъзоларига тақдим этиш отряд бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Комиссия мажлиси ЖИК 102-1-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлардан бир ҳафта илгари ўтказилади.

Комиссия аъзолари рағбатлантириш учун тавсия этилган маҳкум билан унинг хулқ-атвори белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан суҳбат ўтказади.

Комиссия қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, маҳкумни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Комиссия қарори мажлисда ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган баённомасига мувофиқ ЖИЭМ бошлиғининг буйруғи уч иш куни ичида чиқарилади ва унинг мазмуни маҳкумга эълон қилинади.".


102. 436-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"436. Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

енгиллаштирилган сақлаш шароитларини бекор қилиш;

навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш;

интизомий бўлинмага киритиб қўйиш".


103. 437-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"437. Маҳкумлар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайдилар:

меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу маҳкумнинг меҳнатдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса,

маҳкум руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган бирор-бир қоидабузарлиги учун.

Агар маҳкум қуйидаги ҳаракатлардан бирини содир этса, меҳнатдан бўйин товлаган деб ҳисобланади:

узрли сабабларсиз ишга чиқмасликни ёки ишга бир ой ичида икки ва ундан ортиқ марта кечикишни;

иш вақти давомида иш жойини узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан тарк этишни ёки ишлаб чиқариш вазифаларини қасддан бажармасликни ёхуд бажаришни рад этишни.".


104. 441-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазо чораси жазони ўташ тартибини биринчи марта бузган маҳкумларга нисбатан қўлланилмайди, бундан жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш мустасно".


105. Қуйидаги мазмундаги 441-1 - 441-4-бандлари билан тўлдирилсин:

"441-1. Навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилганда хуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида маҳкум биринчи навбат билан келадиган учрашуви (қисқа муддатли ёки узоқ муддатли)дан маҳрум этилади.

Интизомий жазо чораси сифатида навбатдаги учрашувдан маҳрум қилинганда, маҳкумга учрашувлар унинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлар туридан келиб чиқиб, ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган даврни ҳисобга олиб, интизомий жазо чораси сифатида маҳрум қилинган учрашувдан ташқари, навбатдаги учрашув тақдим этилади.

441-2. Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тариқасидаги интизомий жазо чорасини йилига икки маротабадан кўп қўллаш тақиқланади.

441-3. Жазони ўташ тартибини камида икки марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган бўлса, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб ҳисобланади.

ЖИЭМ ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ўн икки соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади.

441-4. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:

манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан - турмага ўтказиш тўғрисида;

манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан - махсус тартибли колонияга, колониядан - турмага қайтариш ҳақида.

Тақдимнома ЖПКнинг 537-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.".


106. 454-банднинг иккинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


107. 458-банддаги "режим" деган сўз "сақлаш режими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


108. 463-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


109. 469-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


110. 470-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бекор қилиш" деган сўзлар "бекор қилиш, навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


111. Қуйидаги мазмундаги 473-1-банд билан тўлдирилсин:

"473-1. Маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини маъмурият томонидан қайта кўриб чиқиш ЖИЭМ маъмуриятининг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш ҳақидаги қарори чиқарилган кундан эътиборан уч ой ўтгач, башарти маҳкум тузалиш йўлига ўтган бўлса, амалга оширилади.".


112. 474-банддаги "туркум бошлиқларига" деган сўзлар "ижтимоий ходимларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


113. 475-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


114. 478-банддаги "туркум бошлиқлари" деган сўзлар "ижтимоий ходимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


115. 482-банднинг иккинчи хатбошисидаги "маҳкумларга мўлжалланган Республика ихтисослашган даволаш муассасасида" деган сўзлар "маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


116. 504-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


117. 505-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"505. Маҳкумларни озод этиш устидан назорат қилиш учун ЖИЭМнинг махсус бўлими озод этилиши лозим бўлган маҳкумларнинг ойлик рўйхатини тайёрлайди. Бу рўйхатнинг бир нусхаси молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига, иккинчи нусхаси эса маҳкумларни таништириш учун ижтимоий ходимларга берилади.".


118. 506-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"506. Озод этилаётган маҳкумга жазони ўташ муддати тугашига икки кун қолганида ҳисоб-китоб қилиш учун ЖИЭМ молия ва моддий-техника таъминоти бўлими томонидан тегишли варақа берилади. Мазкур варақа ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан имзолангач, тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига топширилади.".


119. 514-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"514. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар ўз илтимосига кўра, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига (пансионатларга) юборилади.".


120. 2-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


121. 7-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


122. 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


123. 9-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "молия бўлимига" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


124. 12-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


125. 13-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


126. 14-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


127. 15-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


128. 16-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


129. 18-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


130. 19-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "Умумий ва касб-ҳунар таълими," деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "Умумий ўрта ва профессионал таълим" деган сўзлар билан билан алмаштирилсин.


131. 20-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


132. 23-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


133. 24-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


134. 25-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


135. 26-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


136. 27-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


137. 28-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "Туркум бошлиқлиғи" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "Ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


138. 29-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "Туркум бошлиқлиғи" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "Ижтимоий ходим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


139. 30-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


140. 31-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "ижобий тавсифга эгалиги" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон" ва "тузалиш йўлига ўтганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


141. 32-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


142. 34-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача бўлган миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


143. 35-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


144. 36-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


145. 37-илованинг матнидаги "УЯ-64/___", "туркум бошлиқлари (тарбиячилар)" деган сўзлар тегишли равишда "____-сон", "ижтимоий ходимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


146. 38-илованинг матнидаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 декабрь