Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 й. 661-сон "Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2023 й.

N 661



ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ ТАҚСИМЛАШ,

ПЕНСИЯ ВА БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ

УЧУН АЖРАТИЛГАН ХАРАЖАТЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Мамлакатимизда кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, пенсия тайинлаш тартибини соддалаштириш, рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, пенсия таъминоти тизимида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг:

а) 53-мақсадида мажбурий ижтимоий кафолатлар бўйича қонунчиликни тизимлаштириш ва такомиллаштириш, белгиланган ижтимоий ҳимоянинг қатъий таъминланишини назорат қилиш;

б) 54-мақсадида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ижтимоий солиқни тўлаш, ундириш ва тақсимлаш тартиби;

имтиёзли асосларда ва муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлашга йўналтирилган маблағларни юридик шахслар томонидан қоплаш тартиби;

ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида қонунчилик ҳужжатларига асосан тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини қоплаш тартиби;

юридик шахслар томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини молиялаштириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

661-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 7 июндаги 189-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон қарорига илованинг 6-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 51-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 354-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг 8-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 3-илованинг 6-банди.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 декабрь