Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2023 й. 661-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

661-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия

ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  

1. Мазкур Низом ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ижтимоий солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, имтиёзлар, уларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


3. Ижтимоий солиқни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан белгиланади.


4. Юридик шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар.



2-БОБ. ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ ТЎЛАШ,

УНДИРИШ ВА ТАҚСИМЛАШ


5. Ижтимоий солиқ солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Ижтимоий солиқ юридик шахслар томонидан қўшимча тўлов, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-профилакторийларнинг таъминоти учун бирор-бир чегирмаларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.


6. Ижтимоий солиқни тўлаш учун маблағлар юридик шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида (кейинги ўринларда - Ғазначилик қўмитаси) очилган Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


7. Ғазначилик қўмитаси Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган ва даромадлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган ижтимоий солиқ суммаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда автоматик тарзда ахборот тизими орқали қуйидагиларга тақсимлайди:

Пенсия жамғармасига;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг ҳудудий кенгашларига.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига ижтимоий солиқ бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тақсимланади.


9. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг ҳудудий кенгашларига ижтимоий солиқ бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади ҳамда сарфланади:

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 70 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашларида қолади ва улар томонидан тасдиқланган бюджетларга мувофиқ сарфланади;

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 30 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига маблағларнинг кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади.


10. Юридик шахсларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган маблағлар хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


11. Ғазначилик қўмитаси томонидан ҳар куни реал вақт режимида келиб тушган ижтимоий солиққа оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Пенсия жамғармасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этилади.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИНГ ТЎЛАНИШИ,

МАБЛАҒЛАРНИНГ САРФЛАНИШ ҲИСОБИ,

ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


12. Юридик шахслар ижтимоий солиқ тўланиши бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органлари билан биргаликда юритади.


13. Юридик шахслар иш ҳақи шаклидаги даромадлардан ижтимоий солиқ суммасини белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзадилар ва уни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирадилар:

а) иш ҳақи шаклидаги даромадлардан ижтимоий солиқ суммалари харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (2000, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400) 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади;

б) тегишли қўшимча тўловларнинг талаб қилинган суммалари;

6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағида 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари" ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади;

в) тегишли маблағ суммаларининг Пенсия жамғармасидан келиб тушиши 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари" ҳисобварағида маблағларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади;

г) ходимларга тегишли қўшимча тўлов бўйича маблағлар суммаси тўлови маблағларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида 6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.


14. Юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи шаклидаги даромадлардан ижтимоий солиқнинг ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши, шунингдек, қўшимча тўлов тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг акс эттирилиши ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади.


15. Солиқ ҳар ойда солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади.


16. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижтимоий солиқ бўйича келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши тўғрисида йиғма ҳисобот тақдим этади.


17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижтимоий солиқ бўйича келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига тааллуқли қўшимча маълумотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ҚОНУНГА МУВОФИҚ ПЕНСИЯЛАРНИ

ТЎЛАШГА САРФЛАНГАН ХАРАЖАТЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


18. Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади.

Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар ҳисобини юритади.


19. Юридик шахслар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлашга сарфланган Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди.

Кўрсатиб ўтилган харажатларни юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромадлар транзит ҳисобрақамларига ўтказади.

Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.

Юридик шахслар ҳисобот йилининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади.


20. Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

Қонуннинг 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган юридик шахслар ана шундай иш ўринларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, ушбу иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар;

ушбу иш жойларидан йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи миқдорида қабул қилинади. Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизига тенг бўлади.


21. Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини, жумладан, Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда чиқаради ва пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг 10 январига қадар уни тегишли юридик шахсга етказади.

Юридик шахс тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг йигирманчи январига қадар юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ўтган йилда пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумот юридик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағида ушбу Низомнинг 19-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.


22. Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги ҳудудий бошқармалари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга.


23. Юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тақдим этилган меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш сифати юзасидан Давлат экспертизасидан ўтган юридик шахслар ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқ хизмати органларини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни топшириши лозим бўлган юридик шахслар ҳақида хабардор қилади.


24. Юридик шахс тугатилаётганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) мажбурий тартибда Қонуннинг 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган иш ўринлари бўйича энг камида минимал талаб қилинган махсус иш стажига эга бўлган шахсларга улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар бўлган муддатга пенсия тўлаш учун сарфланадиган маблағларни амалга ошириш кунида белгиланган пенсия миқдорида капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ажратадилар.

Пенсия миқдори Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ аниқланган ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизига тенг бўлади.


25. Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсия ҳар хил иш берувчиларда ишлаган фуқаро учун ҳисобланган тақдирда, Пенсия жамғармасининг харажатлари ҳар бир иш берувчининг маблағлари ҳисобидан солидар тартибда қопланади.


26. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) ишсиз мақомига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин пенсиялар тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган суммалар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида маълумотни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда солиқ хизмати органларига ҳам тақдим этади.


27. Маҳаллий меҳнат органи ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни шахс Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобрақамларига Ғазначилик қўмитасининг бўлимлари орқали ўтказади.


28. Маҳаллий меҳнат органи ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ушбу харажатларни қоплайди.


29. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни маҳаллий меҳнат органи томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундиради.


30. Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар юридик шахсга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.


31. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, солиқ хизмати органларига амалга оширилган харажатларини ундириш (қоплаш) тўғрисидаги маълумотларни етказадилар.


32. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланади. Бунда харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомда кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича юридик шахслардан ундирилишини (қопланишини) таъминлайдилар.


33. Ходим меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини ҳар хил иш берувчиларда йўқотган тақдирда, ҳар бир иш берувчи маблағларни солидар тартибда қоплайди.

Агар меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини бирламчи аниқлашда (биринчи иш берувчида) ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлиб, кейинчалик эса янги олинган меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ногиронлик гуруҳини белгилаш билан бирга амалга оширилган бўлса, пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатлари ногиронлик гуруҳи қайси иш берувчи даврида белгиланган бўлса, шу иш берувчи томонидан қопланади.


34. Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги учун жавобгар юридик шахс тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахснинг тугатиш кунига тайинланган пенсия миқдорида капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда, ажратмаларни мажбурий равишда қуйидаги тартибда амалга оширади:

а) меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича пенсияларни тўлаш учун:

агар ногиронлик муайян даврга белгиланган бўлса, ногиронликнинг амал қилиш муддатига, бироқ камида беш йил учун;

агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса, ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш санасида ходимлар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлигигача бўлган муддатга;

б) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига нисбатан:

ўн саккиз ёшга етмаган оила аъзоларига - улар ушбу ёшга етгунларига қадар, ўқувчи ёки талаба ҳисобланса 23 ёшга етгунларига қадар;

вафот этган боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини боққан оила аъзоларига - боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набиралари, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар;

ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эрга - агар улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар, шунингдек, бува ва бувига - агар Қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса, ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш санасида улар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлигига қадар бўлган муддатга.


35. Агар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги ва меҳнат вазифаларини бажаришда меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиясини олишга ҳуқуқи бўлган фуқаронинг ёши ўртасидаги фарқ 5 йилдан кам бўлса, шунингдек, агар фуқаронинг ёши Ўзбекистон Республикасида кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлигидан кўп бўлса, у ҳолда маблағлар камида 5 йил учун тўланиши лозим.


36. Пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармасининг харажатлари юридик шахслар томонидан қопланиши 200110 маблағлар манбаи ва даромадлар кодлари билан даромадларнинг қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига қоплаб берилади:

3214101 - Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214115 - йирик солиқ тўловчилар томонидан Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214116 - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида ҳисоби юритиладиган солиқ тўловчилар томонидан Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214102 - маҳаллий меҳнат органи томонидан белгиланган тартибда берилган тақдимнома асосида Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш маблағлари;

3999059 - Қонуннинг 15-моддасига асосан меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини қоплаш маблағлари;

3999060 - Қонуннинг 15-моддасига асосан меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини йирик солиқ тўловчилар томонидан қоплаш маблағлари;

3999061 - Қонуннинг 15-моддасига асосан меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида ҳисоби юритиладиган солиқ тўловчилар томонидан қоплаш маблағлари.


37. Иш куни давомида Ғазначилик қўмитаси Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган ҳамда 200110 маблағлар манбаи ва 3999059, 3999060, 3999061 даромад кодлари билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган қопланадиган суммалар шу иш куни давомида қуйидаги фоизларда ажратилади:

маблағларнинг 85 фоизи Пенсия жамғармасининг даромадига;

маблағларнинг 15 фоизи Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бошқармалари учун очилган 200110 маблағлар манбаси ва 3214104 даромад коди билан даромадларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида ажратилади. Бунда ажратилган маблағларнинг 7,5 фоизи Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, қолган 7,5 фоизи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ўртасида тақсимланади.


38. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар куни Пенсия жамғармаси маблағларининг қопланиши бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Солиқ қўмитасига тақдим этилади.


39. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш учун ҳисоб-китоб тақдим этувчи юридик шахс тугатилаётганда тугатувчи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларга мувофиқ тугатилаётган юридик шахс ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланадиган кейинги харажатларни ажратмалар амалга оширилаётган санадаги пенсия миқдорини ҳисобга олган ҳолда капиталлаштириш учун тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этади.


40. Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки етишмаганлиги туфайли ундирилмаган қарздорлик суммаси умидсиз солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши керак.

Бунда ушбу юридик шахс бўйича харажатларни қоплаш суммасини бундан кейин ҳисоблаш умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб тўхтатилади.


41. Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича қарзи бўлган юридик шахс унинг банк ҳисобварағида пул маблағларининг мавжудлигидан қатъий назар, ушбу Низомда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмай, қарзни тўлаш учун тўлов топшироқномасини унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этиши шарт.


42. Ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.

Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.

Пенялар солиқ органлари томонидан солик тўловчининг банк хисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин.


43. Юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда, ушбу Низомнинг 21, 28 ва 32-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Харажатларни тўлаш тўғрисидаги барча талаблар (даъволар) ҳам ворисга берилади.


44. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш сифати юзасидан Давлат экспертизаси асосида тегишли ташкилотларнинг ҳисоби юритилишини таъминлайди, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда ахборот алмашиш бўйича Пенсия жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



5-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


45. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари юридик шахснинг талабномасига мувофиқ қўшимча тўлов учун маблағларни молиялаштиради.

Юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига, васий ва ҳомийга қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш талабномалари (кейинги ўринларда - талабнома) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қоғозда ёки электрон шаклда электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда, ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тақдим этилади.

Талабномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик юридик шахс зиммасига юкланади.


46. Юридик шахслар кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига талабномаларни тақдим этадилар.

Талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган юридик шахслар талабномалари юридик шахслар раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.


47. Талабнома ушбу Низомнинг 48-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади.


48. Юридик шахс томонидан тақдим этилган талабнома қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

қоғоз кўринишида тақдим этилган талабнома белгиланган шаклда расмийлаштирилмаганда, шунингдек, унда масъул шахсларнинг имзолари бўлмаганда ёки расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартириш ва тузатишлар киритилган бўлса;

қоғоз кўринишидаги талабномага реестр илова қилинмаганда;

талабнома ва илова қилинган реестр суммалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда;

888 шартли ҳисобварақлар рақамида иккиламчи ҳисобварағи мавжуд бўлмаган тақдирда (бюджет ташкилотлари бундан мустасно);

электрон талабнома юридик шахс раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланмаганда;

талабнома ушбу Низомнинг 46-банд биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан сўнг тақдим этилганида.


49. Қабул қилинган талабномалар бўйича шу куннинг ўзида юридик шахсларнинг жамланма талабномаси тузилиб, у бўлим бошлиғи томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасига ахборот тизими орқали юборилади.


50. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси талабномаларни Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида жамлайди ва ҳар ойнинг 13-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш шуъбаси мудири томонидан Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланади. Тасдиқланган талабномалар автоматик тарзда ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига молиялаштириш учун юборилади.


51. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.


52. Талабномаларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари юридик шахслар томонидан қоғоз кўринишида ёки электрон ҳужжат шаклида тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилади.


53. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслар томонидан (бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахслардан ташқари) қўшимча тўлов бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун юридик шахслар асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 шартли ҳисобварақлар рақами билан иккиламчи ҳисобварақларни очадилар.


54. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахсларга Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси қўшимча тўлов бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни уларнинг бюджет маблағлари бўйича тегишли депозит ҳисобварақларига ўтказади.

Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахслар бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси қўшимча тўлов бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Бунда бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахслар тегишли бюджет таснифи моддалари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу моддаларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.


55. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан жорий тўлов ойининг 15-санасигача молиялаштиради.


56. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратидан келиб тушган маблағлар асосида тақдим этилган талабномаларга кўра икки иш куни давомида тегишли юридик шахсларга молиялаштиради.


57. Қўшимча тўлов учун олинган маблағлар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина талабномада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши шарт. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни қасддан бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


58. Юридик шахслар (бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахслардан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига қўшимча тўловни иш ҳақини тўлаш кунида (ўз маблағлари ҳисобидан) тўлаш ҳуқуқига эгалар. Юридик шахслар томонидан тўланган суммалар Пенсия жамғармасидан олинган маблағлар 888 шартли ҳисобварақлар рақамига эга иккиламчи ҳисобварақдан харажатлар тўлаб берилган асосий ҳисобвараққа пул ўтказиш йўли билан қопланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.

Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


60. Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига асосан имтиёзли асосларда муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни ва ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ҳамда касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари учун Пенсия жамғармасининг харажатлари юридик шахс томонидан белгиланган муддатларда қопланмаган ёки тўлиқ қопланмаган тақдирда, солиқ хизмати органлари ушбу қарздорликни юридик шахсларнинг банк хисобварақаларидаги, шу жумладан, корпоратив-карточкалардаги маблағларидан мажбурий тарзда ундиради.


61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида"ги Қонуни 12-моддаси "б" бандига мувофиқ

тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш

бўйича маблағ тўлаган тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

          

СТИР












                        

Ҳужжат тури


/


Ҳисобот даври: ой



Чорак

Ҳисобот йили:






Ҳужжат тури: 1-ҳисоб-китоб, 2-қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

         

Юридик шахснинг тўлиқ номи


      

Ишловчилар сони ____________ нафар киши

         

кичик тадбиркорлик субъектлари


ўрта тадбиркорлик субъектлари






йирик тадбиркорлик субъектлари


бюджет ташкилотлари



(кераклисига "ν" белгиси қўйилади)


Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома









Жойлашган жойи


Почта манзили


Юқори турувчи ташкилот


Хизмат кўрсатувчи банк


Банк ҳисобварағи


             

Телефон рақами код

















        

Ўлчов бирлиги

сўм


Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати













(кун/ой/йил)


______________________________________________га тақдим этилади

                                                            (солиқ ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

    

Мазкур ҳисоб-китобда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

        

Солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади


         

Раҳбар __________________

         

Мазкур ҳисоб-китоб

(кераклисига "v" белгиси қўйилсин)

   




қоғоз шаклида

электрон шаклида












Ф.И.О.




шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Имзо

________________




































варақда тақдим этилди



Бош бухгалтер
































Тақдим этилган сана













Ф.И.О.












(кун/ой/йил)



Имзо























   



Ф.И.О.
















Сана













Имзо

















(кун/ой/йил)      

              





































           

          

Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида"ги Қонуни 12-моддаси "б" бандига

мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш

харажатларини қоплаш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБ*


Кўрсаткичлар

    

Сатр

коди

Ўлчов

бирлиги

   

Йиллик

сумма

   

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлаш бўйича ҳисобланган харажатларни қоплаш суммаси


010

сўм


Ўтказилиши лозим бўлган минимал сумма (ҳисоб-китобнинг 023-сатри х 0,03 х 0,6)


020

сўм


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган иш ўринлари сони


021

бирлик


Олдинги йилдаги маълумотлар бўйича кўрсатилган ишларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони


022

бирлик


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни 12-моддаси "б" бандида назарда тутилган иш ўринларида банд бўлган барча ходимларга тўланган йиллик иш ҳақи суммаси


023

сўм


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланиши лозим бўлган сумма (агар  010 > 020 бўлса, 010 қатор бўйича сумма қўйилади, агар 010 < 020 бўлса, 020 қатор бўйича сумма қўйилади)


030

сўм


       

*) Ҳисобот йилида бир маротаба 1 февралга қадар тақдим этилади.

       

       

Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер






(имзо)


(Ф.И.О.)


           

            




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси ____________________

туман (шаҳар) бўлимига


Юридик шахснинг



(тўлиқ номи)

         

Юридик шахснинг банк реквизитлари



(банк номи, МФО, ҳисобварақ рақами)

          

Юридик шахснинг СТИР



Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони


         

        

20 ___ йил _________________ учун харажатларни тўлашга

Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш

ТАЛАБНОМАСИ

      

Т/р

Кўрсаткичлар

Қўшимча тўлов

олувчилар сони

   

Ҳақиқий

харажатлар,

сўмда

   

Шу жумладан, ўтган

давр учун, сўмда

   

1.

Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болалар қонуний вакилига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови





ЖАМИ:

        




       

*) Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади

      

        

Юридик шахс раҳбари






(имзо)


Бош бухгалтер






(имзо)


    

          




Низомга

3-ИЛОВА



20 ___ йил _________________ учун харажатларни тўлашга

Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш учун

ЭЛЕКТРОН ТАЛАБНОМА

           

       

Юридик шахснинг номи:


          

Юридик шахснинг СТИР:












                        

Юридик шахснинг ҳисоб-китоб (ғазна) ҳисобварағи:


          

         

Т/р

Ф.И.О.

Жисмоний шахснинг шахсий

идентификация рақами


Ногиронлиги бўлган

16 ёшгача болалар қонуний

вакилига дам олиш

кунлари ҳақи

         

1.

  

    



2.

     

   



3.

      

   



         

          




Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси ____________________

туман (шаҳар) бўлимига



_________________________________________

                 (юридик шахснинг тўлиқ номи)


СТИР ___________________________________



20___ йил ____________ да

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасидан юридик шахс

томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг

ота-онасидан бирига, васий ва ҳомийга қўшимча

дам олиш кунлари ҳақининг тўлови учун маблағ

олишга юридик шахс ходимлари

РЕЕСТРИ

       

Т/р

Ф.И.О.

Жисмоний шахснинг шахсий

идентификация рақами

       

Тўлов миқдори

(сўмда)

      

1.

  




2.

  




ҲАММАСИ:

        



         

Изоҳ: Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши шарт.

           

        

Юридик шахс раҳбари






(имзо)


Бош бухгалтер






(имзо)


    

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 декабрь