Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 й. 665-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N 665



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

МИЛЛИЙ  АГЕНТЛИГИ  ТАШКИЛ  ЭТИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига ҳамда "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорланувчи функцияларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилганлиги;

Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўзтказилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини ўзаро мувофиқлаштириш;

туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш;

Агентлик томонидан унинг тизимидаги пансионат ва санаторийларда даволаниш учун кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларига йўлланмалар бериш;

Агентлик томонидан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

665-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг "Изоҳлар" қисмини 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори зарурат бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақли";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


в) 2-иловада:


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


27-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Комиссияга" сўзи "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди "б" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


номидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида:

"Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади";


11-банддаги "тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошиси, 15-17-бандлар, 24-банднинг тўртинчи хатбошиси, 25 ва 26-бандларнинг иккинчи хатбошиси, 39 ва 40-бандлардаги тегишли келишикдаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари тегишли келишикдаги "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Марказлар зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Агентликка буюртманома тақдим этадилар";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилади, Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланиши бундан мустасно";


20-22-бандлар, 24-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 27-банд, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 30, 35, 36-бандлар, 37-банднинг иккинчи хатбошиси ва 38-банддаги тегишли келишикдаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ҳамда "Нуроний" жамғармасига юкланади";


1-иловадаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматларни кўрсатиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

361-сон қарорига

2-ИЛОВА



"1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги  Ижтимоий  ҳимоя  миллий  агентлигига,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига

ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли

санаторий-соғломлаштириш муассасаларида

соғломлаштиришга йўналтирилган

тадбирларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

        


       

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

      


     

Муддатлар

         








1-босқич


Бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси, Соғлиқни

сақлаш вазирлиги


          

1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.



ҳар йили

1 сентябргача



2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.



ҳар йили

10 сентябргача



3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.



ҳар йили

15 октябргача



4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

     


ҳар йили белгиланган

муддатларда

     








2-босқич


"Инсон" ижтимоий

хизматларни кўрсатиш

марказлари


     

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Агентликка юборадилар.

        


ҳар чоракда, чорак охирги

ойининг 15-кунигача бўлган

муддатда








3-босқич


Уруш ва меҳнат фронти

фахрийлари


     

1.Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан Марказга мурожаат қиладилар.


2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

         


йилда 1 марта








4-босқич


Агентлик


        

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

        


25 ноябргача








5-босқич


Агентлик


       

1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.



1 декабргача



2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади.

        


Тасдиқлангандан кейин








6-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


      

1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.



10 ноябргача



2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди.



10 январгача



3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Агентлик ҳисобварағига зарур маблағларни ўтказади.

         


ҳар чоракда









7-босқич


Агентлик


    

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.



ҳар йили белгиланган

муддатларда



2. Марказларнинг буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

          









8-босқич


Марказлар


          

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.



3 кун муддатда



2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

         


Соғломлаштириш

муддати бошланишидан

20 кун олдин









9-босқич


Санаторий-

соғломлаштириш

муассасалари


           

1. Шартномага мувофиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.



ҳар ойда



2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).



йўлланмани амал қилиш

даврида



3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Агентликка йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

   


муассасадан кетгандан

кейин 5 кун муддатда








10-босқич


Агентлик


     

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

      


ҳар чоракда

".

          

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларида (кейинги ўринларда - Марказлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 10 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


д) илова (Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Республиканинг санаторий-соғломлаштириш

муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш

ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида

бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш

ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Республиканинг санаторий-соғломлаштириш

муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш

ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида

бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш

ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

       

Босқичлар

      


      

Субъектлар

    


       

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

        








1-босқич


Марказлар


   

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради.

        


Доимо








2-босқич


Уруш ва меҳнат фронти

фахрийлари


    

Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар.

Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар.

      


Бир йилда бир марта








3-босқич


"Ўзбекистон темир йўллари"

АЖ ва "Uzbekistan Airways"

АЖ


        

Агентликка ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.

           


Ҳисобот давридан

кейинги ойнинг

20-кунигача бўлган

муддатда ҳар чоракда








4-босқич


Агентлик


     

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади.



Ҳисобот давридан

кейинги ойнинг

25-кунигача бўлган

муддатда ҳар чоракда



2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб, бюджет маблағларини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг ҳисобварағига ўтказади.

         


5 иш кунида








5-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


             

Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағларни ажратади.

         


Ҳар чоракда

".

          

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин.

Белгилансинки:

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши (кейинги ўринларда - Эксперт кенгаши) таркиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари, малакали мутахассис ва экспертлардан иборат бўлади;

Эксперт кенгаши таркиби ва фаолият кўрсатиш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан белгиланади;

Заруратга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи асосида ҳудудий эксперт кенгашлари ташкил этилиши мумкин";


в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 7-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳисобварақларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисобварағидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади";


е) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 3-иловада:


номидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


4-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади)" сўзлари "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгашининг (кейинги ўринларда Эксперт кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Жамғарма маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади";


6-8 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги "Республика васийлик кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Эксперт кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Республика васийлик кенгаши" сўзлари "Эксперт кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Республика васийлик кенгашига" сўзлари "Эксперт кенгашига" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 11-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 12-бандда:

"а" кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги "ва тиббий-меҳнат экспертизасини" сўзлари "экспертизани" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва тиббий-меҳнат экспертизаси" сўзлари "экспертиза" сўзи билан алмаштирилсин;

"ж" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари" бўлими "Халқ қабулхоналари" сўзларидан кейин ", Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан тўлдирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги "ҳисобга олиш" сўзлари "ҳисобга олишга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисида "тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқланади";


в) иловада:


4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Муҳтож шахсларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатига мувофиқ муҳтож шахсларнинг тиббий хулосаси ва мурожаатига асосан туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) орқали сертификат берилади";


11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "Марказлар" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Марказлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) тақдим этади";


13-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган йиллик маблағлар ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратилади.

Ҳисобот йили давомида ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан биринчи марта тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан тегишли Марказга тақдим қилинади. Бунда ҳар ой бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Марказлар қабул қилиб олинган қўшимча эҳтиёж бўйича маълумотларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этади

Биринчи марта тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган маблағларни ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиш чоралари кўрилади";


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари тегишли туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларини" сўзлари "Ҳудудий бошқармалар тегишли Марказларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "Марказлар" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштирилганда бу ҳақида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланган шаклга мувофиқ юритиладиган Муҳтож шахснинг картасига қайд этилади.

Муҳтож шахснинг картаси Марказ томонидан муҳтож шахс учун очилган йиғмажилдда сақланади. Муҳтож шахснинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг йиғмажилди янги яшаш жойидаги Марказга юборилади";


18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Сертификатнинг "А", "В" ва "С" қисмларининг тегишли бандлари Марказ томонидан тўлдирилади ҳамда тасдиқланади";


28-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига" сўзлари "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ташкилот томонидан тақдим этилган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар икки кун муддатда Марказларига юборилади. Марказлар томонидан беш кун муддатда муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилади ҳамда натижаси тўғрисида ҳудудий бошқармага маълумот тақдим этилади"


31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ҳудудий бошқарма томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилгандан сўнг сертификатнинг "С" қисми ўн кун муддатда Марказга сақлаш учун юборилади.

Марказ сертификатнинг "С" қисмига асосан ушбу сертификат расмийлаштирилиши учун асос бўлган тиббий хулосанинг қайтарма қисмини ўн кун муддатда тегишли ТИЭК, ПТИЭК ёки ТМКга сақлаш учун юборади";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Марказлар ойлик ҳисоботларни ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан тегишли ҳудудий бошқармага, ҳудудий бошқармалар эса - ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган муҳтож шахслар ҳақидаги ҳисоботларни Агентликка тақдим этади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқланади";


35-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташкилот томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланганлигини ўрганиш натижасига кўра ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотга маблағ ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Бунда тўлаб бериладиган маблағ миқдори муҳтож шахсларга расмийлаштирилган сертификатда белгиланган ўртача нархдан ортиқ бўлмаслиги шарт";


37-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари "Марказлар" сўзи билан алмаштирилсин;


38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари носозлиги тўғрисида тегишли Марказлар томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда расмийлаштирилган кундан бошлаб беш кундан ошмаган муддатда таъмирланиши ёки алмаштирилиши лозим бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сертификат янгидан расмийлаштириб берилади";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади";


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари

ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

мосламалари ва реабилитация қилишнинг

техник воситалари билан таъминлаш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

      


      

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

    


      

Муддатлар

       








        

I. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ

ТАЪМИНЛАШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИШ

         








1-босқич


  

Марказ, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Педиатрик тиббий- ижтимоий эксперт комиссияси ва Тиббий-маслаҳат комиссияси

        


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш


Ҳар йили 15 декабрга қадар, мунтазам равишда








2-босқич


     

Марказ, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Педиатрик тиббий- ижтимоий эксперт комиссияси ва Тиббий-маслаҳат комиссияси

        


Ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш


Ҳар йили 20 декабрга қадар








3-босқич


Ҳудудий бошқармалар


      

Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига мурожаат этиш

       


Ҳар йили декабрь ойи

якунига қадар











4-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


      

Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратиш

       


Ҳар йили 1 апрелга қадар








          

II. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ ВА

РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

          








5-босқич


Ҳудудий бошқармалар


  

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш

          


Ҳар йили 5 декабрга қадар








6-босқич


        

Ҳудудий бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари

         


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини келишиш ҳамда тасдиқлаш


Ҳар йили 15 декабрга қадар








       

III. МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИ УЧУН СЕРТИФИКАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

          








7-босқич


Ҳудудий бошқармалар


        

Марказларни муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлар билан таъминлаш

        


Ҳар йили январь ойи якунига қадар








8-босқич


Марказ


       

Муҳтож шахсларни тиббий хулосалар асосида ўзи танлаган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сертификатни расмийлаштириш

       


Белгиланган муддатда








9-босқич


Муҳтож шахс


       

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган протез- ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотга мурожаат қилиш

        


Сертификатни олгандан кейин ўз хоҳишига кўра











         

IV. МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

          








10-босқич


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан

шуғулланувчи ташкилот


Тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва муҳтож шахсга етказиб бериш


       

1. Муҳтож шахс мурожаат қилган кунидан бошлаб

30 иш куни мобайнида.


2. Мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун мурожаат қилинган кундан бошлаб 45 иш

куни мобайнида

       








11-босқич


    

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан

шуғулланувчи ташкилот

          


Етказиб берилган буюртмаларга тегишли сертификатнинг "С" қисмини ҳудудий бошқармага юбориш


Кейинги ойнинг 10-кунига қадар








12-босқич


Ҳудудий бошқармалар


Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотларни Марказларга юбориш


    

Ташкилотлар томонидан тақдим этилган кундан

бошлаб 2 кун муддатда

         








13-босқич


Марказлар


    

Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлигини ўрганиш ҳамда натижаси тўғрисида тегишли ҳудудий бошқармасига маълумот тақдим этиш

        


Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган кундан

бошлаб 5 кун муддатда








14-босқич


Ҳудудий бошқармалар


       

Ўрганиш натижасига кўра етказиб берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун тегишли ташкилотга маблағ ўтказиб бериш

         


5 кун муддатда

";

         

3 ва 9-иловалардаги тегишли келишикдаги "тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими" сўзлари тегишли келишикдаги "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорининг 4-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида:


а) 5-иловада:


9-банднинг "г" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 6-иловада:


9-банднинг "б" кичик бандида:

бешинчи хатбошидаги ", реабилитация воситалари билан таъминлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорида:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқлансин";

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;


17-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) бошлиғи номига Марказ орқали берилган аризаси асосида Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ҳудудий бўлим" ва "Ҳудудий бўлимлар" сўзлари мос равишда "Марказ" ва "Марказлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


46-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсиясига кўра "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб қувватлаш республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


52-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;


20-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни "Мурувват" интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда - Марказ) бошлиғи номига Марказ орқали берилган аризаси асосида Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ҳудудий бўлим" ва "Ҳудудий бўлимлар" сўзлари мос равишда "Марказ" ва "Марказлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


52-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсиясига кўра "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


57-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;


16-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни "Мурувват" болалар интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда - Марказ) бошлиғи номига аризаси, кундузги парваришлаш гуруҳига "Мурувват" болалар интернат уйи директори номига аризаси асосида Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ҳудудий бўлим" ва "Ҳудудий бўлимлар" сўзлари мос равишда "Марказ" ва "Марказлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


54-банддаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


59-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 4-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, ҳудудий бошқармалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига" сўзлари "Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 5-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;


16-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пансионатда расмийлаштириладиган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда - Марказ) бошлиғи номига берилган аризаси асосида Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ҳудудий бўлим" ва "Ҳудудий бўлимлар" сўзлари мос равишда "Марказ" ва "Марказлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


41-банддаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ директорини - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директорига, бошқа ходимларини мос равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштириш";

тўртинчи хатбошидаги "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг "е" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилиб" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиб" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди ўттиз тўртинчи хатбошисидаги "к" кичик банди" сўзлари "л" кичик банди" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) талабномаларига асосан Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди";


в) 3-иловада:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Санаторий томонидан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига 0000-сон йўлланманинг қайтариладиган қисми" бўлимидаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига" сўзлари "туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1, 2 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-иловада:


номидаги "бош" сўзи чиқариб ташлансин;

изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларнинг чекланган сони - 12 нафар.


Изоҳ:

1. Врач-экспертлардан бири тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси ҳисобланади.

2. Алоҳида бино бўлганда қоровул, автотранспорт воситаси бўлганда ҳайдовчи лавозимлари қўшимча киритилади.

3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин";

4 ва 5-иловаларнинг изоҳ қисмлари қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин".


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари," сўзлари чиқариб ташласин;


в) 12-бандда:

"б" кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги ", реабилитация воситалари билан таъминлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 19 сентябрдаги 509-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) томонидан Педиатрик тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини мунтазам равишда шакллантириб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - Ҳудудий бошқармалар) томонидан ҳар икки йилда бир марта 5 декабрга қадар болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархини шакллантириш ва тегишли ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда 15 декабрга қадар тасдиқлаш тартиби;

бемор болалар рўйхатини Марказлар томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш тартиби;

Ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили 30 декабрга қадар бемор болалар рўйхатини умумлаштирган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига йиллик зарур маблағларни ажратиш бўйича буюртманома бериш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар буюртманома асосида маблағ ажратиш;

Ҳудудий бошқармалар томонидан бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан текин ижарага бериш тизими асосида таъминлаш тартиби;

бемор болаларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан реабилитация қилишнинг техник воситаларини Ҳудудий бошқармаларга қайтариш тартиби";


б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


4-банддаги "тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9, 10 ва 24-бандлардаги "туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "Марказлар" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банд "ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритилади" сўзлари билан тўлдирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 30 декабрга қадар кейинги йил учун зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради";


14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реабилитация қилишнинг техник воситалари учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар ажратилади";

учинчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармалар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг учинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган

болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун

зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан

таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин

ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган

болаларни уларнинг уй шароитида даволаниши учун

зарур бўлган реабилитация техник воситалари

билан таъминлаш (текин ижарага бериш)

СХЕМАСИ

           

        

Босқичлар

    


      

Субъектлар

     


        

Тадбирлар

      


       

Бажариш муддатлари

        








        

I. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖ БЕМОР БОЛАЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ

ТАЪМИНЛАШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИШ

         








1-босқич


     

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази, Педиатрик тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

      


Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.


Мунтазам

равишда








2-босқич


Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари марказлари


      

Туман (шаҳар) бўйича муҳтож бемор болалар рўйхатини тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.

       


Ҳар йили

1 декабрга қадар








3-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари


    

1. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш.



Ҳар икки йилда бир маротаба

5 декабрга қадар



2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишади ҳамда тасдиқлайди ва Агентликка киритади.

      


Ҳар икки йилда

бир маротаба

15 декабрга қадар








4-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари


     

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради.


2. Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради.

         


Ҳар йили 30 декабрга

қадар








5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


      

Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади.

        


Ҳар йили келгуси йилнинг

1 апрелига қадар








         

II. БЕМОР БОЛАЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

         


6-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари


       

Реабилитация қилишнинг техник воситаларини "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради.

        


Белгиланган муддатларда








7-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари


1. Бемор болаларни тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.


       

Етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин

10 кун муддатда

         



2. Бемор болаларга тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижара асосида фойдаланиш учун беради

     


Заруратга кўра








8-босқич


Бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили


        

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.



10 кун

муддатда



2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.



3 ойдан ошмаган

муддатда



3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади.

         


2 ойгача муддатга


".

           

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 15-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан бериладиган";


б) 21 ва 132-бандлардаги "Инспекциянинг" сўзлари "Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Институт тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан бирга мувофиқлаштиради".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" сўзлари "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 12, 13, 15, 20, 21, 23-бандлар, 25-банднинг биринчи хатбошиси, 30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 34-банднинг биринчи хатбошиси, 39-банднинг иккинчи хатбошиси, 47-банднинг тўртинчи хатбошиси, 52-банднинг "а" - "в" кичик бандлари ва 54-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Нафақаларни тайинлашда Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади";


21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-илованинг 1-босқич "Субъектлар" блокидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг номидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг 1-босқич "Субъектлар" блокидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-илованинг номидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-иловада:

3-босқичнинг "Механизм" блоки 1-бандидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқичнинг "Механизм" блоки 1-бандидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-илованинг 3-босқич "Механизм" блоки 2-бандидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


а) 2-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" сўзлари "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4, 7-бандлар, 9-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг "а", "б" ва "д" кичик бандлари, 11 ва 15-бандлардаги тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловада:

1-босқичнинг "Субъектлар" блокидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичнинг "Механизм" блоки 2-бандидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 ва 3-илованинг номидаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

665-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида" 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 13-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь