Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

2024 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари (ЎзР 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон Қонунига 10-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикасининг

2023 йил 25 декабрдаги

ЎРҚ-886-сон Қонунига

10-ИЛОВА



2024 йил учун чет давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун

йиғимларнинг ставкалари

             

Т/р

Йиғим тури

Битта автотранспорт воситаси

(автопоезд) учун йиғим ставкаси

ҚШ долларида)

        

1.

Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2 - 7 бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно)


400

2.

Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:




10 тоннагача


100


10 тоннадан 20 тоннагача


150


20 тоннадан юқори


200

3.

Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим


300

4.

Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим


300

5.

Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:




10 тоннагача


50


10 тоннадан 20 тоннагача


100


20 тоннадан юқори


150

6.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим


150

7.

Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим


50

         

Изоҳлар:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазнли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда, қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.


2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.


4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 декабрь