Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2023 й. ПҚ-403-сон "Наслчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2023 й.

N ПҚ-403



НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ички истеъмол бозорини гўшт, сут, тухум маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш, наслчилик соҳасига хусусий инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида:


1. Наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда мазкур қарор билан тақдим этилган имтиёз муддати узайтирилганлиги ҳақида наслчилик хўжаликларига етказиш ҳамда уларга зарур тушунтириш ишларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь