Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 04.12.2023 й. 92-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 24.11.2023 й. 6-сон "Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.12.2023 й. 2052-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2023 й.

N 2052-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.12.2023 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.11.2023 й.

N 6


ҚАРОРИ



"Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш

ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига

преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 89, 105, 7-сон "Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2052, 2009 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49 -сон, 528-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт ва молия вазири

Д.А. Кучкаров

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Б.И. Закиров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь