Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2023 й. ЎРҚ-888-сон "Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.08.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.10.2023 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2023 й.

N ЎРҚ-888



СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ

ВА АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланган



Кейинги йилларда аҳолини одил судловдан фойдаланиш имкониятини "Янги Ўзбекистон - янги суд" принципи доирасида янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, шунингдек апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинишини ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштириш ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 463-модда, N 6, 577-модда, N 8, 787-модда; 2023 йил, N 4, 269-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация инстанцияси" деган сўзлар "апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 5-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш натижалари бўйича апелляция, кассация, тафтиш инстанциялари судлари қарор қабул қилади";


3) 16-модданинг:

иккинчи қисмидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирокида ҳайъатда амалга оширилади";


4) 19-модда:

биринчи қисми "апелляция ёки кассация" деган сўзлардан кейин "ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "апелляция ёки кассация" деган сўзлардан кейин "ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "биринчи инстанция ёки кассация" деган сўзлардан кейин "ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмидаги "биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд ушбу Кодекснинг 305-1-моддасига мувофиқ мазкур ишни кассация инстанцияси судида такроран" деган сўзлар "биринчи инстанция ёки апелляция ёхуд тафтиш инстанцияси судида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди";


5) 32-модданинг биринчи қисмидаги "туман (шаҳар)" деган сўзлар "туман, шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 34-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларидаги "туман (шаҳар), туманлараро" деган сўзлар "туманлараро, туман, шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 49-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларига даъво аризасини (аризани) - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига эса - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади";


8) 115-модданинг учинчи қисмидаги "апелляция ёки кассация шикоятлари" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 118-модданинг тўққизинчи қисмидаги "апелляция, кассация шикояти" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш шикояти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 133-модданинг еттинчи қисми "Апелляция ёки кассация" деган сўзлардан кейин "ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 166-модданинг тўртинчи қисмидаги "биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари судларининг" деган сўзлар "биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 259-модданинг иккинчи қисмидаги "тарафларнинг" деган сўз "ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 260-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"260-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини)

кўрадиган судлар


Апелляция шикоятлари (протестлари):

тегишли туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда - Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади";


14) 262-модданинг олтинчи қисмидаги "ушбу модданинг биринчи қисмида" деган сўзлар "ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 265-модданинг иккинчи қисмидаги "тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси" деган сўзлар "ушбу Кодекс 259-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 268-модда:

биринчи қисмининг 2-бандидаги "қонунчиликка" деган сўз "қонунга" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "кассация шикояти (протести)" деган сўзлар "тафтиш шикояти (протести)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 269-модданинг тўртинчи қисмидаги "кассация шикояти (протести)" деган сўзлар "тафтиш шикояти (протести)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 272-модданинг учинчи қисмидаги "кассация тартибида" деган сўзлар "тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 273-модданинг тўртинчи қисмидаги "кассация тартибида" деган сўзлар "тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 274-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция инстанцияси судида: ишларни бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш; ишда иштирок этиш учун учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно";

ўнинчи қисмидаги "чиқариш" деган сўз "қабул қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи қисмидаги "шикоят қилиш" деган сўзлар "шикоят қилиш (протест келтириш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 278-модда:

биринчи қисмининг:

5-банди чиқариб ташлансин;

6-бандидаги "ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида" деган сўзлар "ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.

Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади";


22) 279-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:

1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;

2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;

3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;

2) ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги;

3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;

4) ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судья томонидан имзоланганлиги;

5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;

6) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;

7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


23) 280-модда:

иккинчи қисмининг 13-банди чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


24) 282-модданинг:

биринчи қисмидаги "апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори" деган сўзлар "апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор, юқори турувчи прокурор биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан, агар иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтиришга ҳақли";

учинчи қисмидаги "апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори" деган сўзлар "апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "ва апелляция инстанцияси судининг қарори" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25) 283-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"283-модда. Кассация шикоятларини (протестларини)

кўрадиган судлар


Кассация шикоятлари (протестлари):

тегишли туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда - Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади";


26) 284-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт";


27) 285-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин";


28) 286-модда биринчи қисмининг:

3-бандидаги "қарорни" деган сўз чиқариб ташлансин;

4-бандидаги "қарор" деган сўз чиқариб ташлансин;


29) 288-модданинг:

иккинчи қисмидаги "тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси" деган сўзлар "ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаатларининг кўчирма нусхалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Даъво аризасини қайтариш ҳақидаги, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган кассация шикоятига (протестига) қайтарилган, қабул қилиш рад этилган даъво аризаси ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак";


30) 288-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ушбу Кодекс 282-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича кассация протести киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли";


31) 289-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"289-модда. Кассация шикоятини (протестини)

иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани

ҳал этиш тартиби ва муддати


Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади";


32) 290-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи";


33) 291-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси" деган сўзлар "Судья" деган сўз билан алмаштирилсин;

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) кассация шикояти (протести) қонуний кучга кирмаган ёки қонунга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


34) 292-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси" деган сўзлар "судья" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


35) 294-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судья) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради.

Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади";


36) 294-1-модда чиқариб ташлансин;


37) 295-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


38) 296-модда:

биринчи қисмининг 1-бандидаги "апелляция тартибида кўрилмаган ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин" деган сўзлар "унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


39) 297-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ишни биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради";

иккинчи қисмидаги "кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида ажрим" деган сўзлар "кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми "бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи қисмидаги "чиқариш" деган сўз "қабул қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузилиши ва уларга юборилиши муддатини, шунингдек қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини тушунтиради";


40) 298-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Кассация протести келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.

Кассация шикоятидан воз кечилганлиги, кассация протести чақириб олинганлиги сабабли иш юритишнинг тугатилиши, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа кассация шикоятларини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди";


41) 299-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт";


42) 300-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация шикояти (протести) у иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади";


43) 301-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:

1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.

Ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.

Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади";


44) 302-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"302-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув

қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари


Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;

2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;

3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;

4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.

Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:

1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;

2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги;

3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:

1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;

2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган бўлса ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;

3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;

2) иш суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги;

3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;

4) ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;

5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;

6) билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги;

7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади";


45) 303-модда:

иккинчи қисмининг:

6-бандидаги "қарор" деган сўз чиқариб ташлансин;

7-бандидаги "қарор" деган сўз чиқариб ташлансин;

8-бандидаги "қарорнинг" деган сўз чиқариб ташлансин;

12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, унинг хулосаларига кассация инстанцияси суди қўшилмаганлигининг сабаблари";

14-банди чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


46) 304-модда чиқариб ташлансин;


47) 305-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"305-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими,

қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)


Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга;

3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;

4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга";


48) 305-1-модда чиқариб ташлансин;


49) 306-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"306-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими

устидан шикоят қилиш (протест келтириш)


Кассация инстанцияси судининг кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан, шунингдек кассация инстанцияси судининг ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин";


50) қуйидаги мазмундаги 36-боб билан тўлдирилсин:


"36-БОБ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАФТИШ ТАРТИБИДА

ҚАЙТА КЎРИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ


307-модда. Тафтиш тартибида шикоят қилиш

(протест келтириш) ҳуқуқи


Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:

ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:

ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси - ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори - прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.


308-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)

кўрадиган судлар


Тафтиш тартибидаги шикоят (протест):

ушбу Кодекс 307-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда - Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;

ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатлари устидан берилганда - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан протест келтирилганда - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.


309-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест)

бериш тартиби


Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига иш билан бирга юбориши шарт.

Ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.


310-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест)

бериш муддати


Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибдаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 307-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда киритилиши мумкин.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва тафтиш тартибида шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.


311-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг

(протестнинг) мазмуни


Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят (протест) йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг ишдаги процессуал ҳолати;

3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини, қарорни қабул қилган суднинг номи;

4) ишнинг рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва низо предмети;

5) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ва шахс қонунларга ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, иш ҳолатларига ҳамда далилларга ҳавола қилинган ҳолда суд ҳужжатини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;

6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) уни бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Ишда иштирок этмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан мазкур шахснинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак.

Тафтиш тартибидаги шикоят шикоятни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Протест протестни келтирган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.


312-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг)

кўчирма нусхасини юбориш


Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.


313-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга)

илова қилинадиган ҳужжатлар


Тафтиш тартибидаги шикоятга қуйидагилар илова қилинади:

1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3) тафтиш тартибидаги шикоят вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

Тафтиш тартибидаги протестга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протест ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахсларнинг мурожаати кўчирма нусхалари илова қилинади.

Апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш ёхуд апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ҳамда уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.


314-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш

тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш

тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати


Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


315-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди,

вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари томонидан

тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)

иш юритишга қабул қилиш


Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинади ва суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари;

3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;

5) суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи.


316-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)

иш юритишга қабул қилишни рад этиш


Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) шикоят (протест) қонуний кучга кирмаган ёки қонунга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

3) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

4) шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

5) шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд томонидан илгари тафтиш тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

6) шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;

7) шикоятдан уни берган шахс воз кечганлиги, протестни чақириб олганлиги сабабли шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мавжуд бўлса, бундан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг шикоятдан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги муносабати билан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) мустасно.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, шунингдек шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.


317-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни

(протестни) қайтариш


Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

1) шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 313-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;

3) шикоятга (протестга) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;

4) шикоятга давлат божи ҳамда почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

5) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;

6) шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида суд ажрими чиқарилгунига қадар шикоят берган (протест келтирган) шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса;

7) шикоят (протест) ушбу Кодекс 309-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтиб юборилган бўлса.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.


318-модда. Ишни талаб қилиб олиш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишни тегишли суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида, ушбу Кодекснинг 307-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.


319-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси томонидан тафтиш

тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш


Ушбу Кодекснинг 307 - 313-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда ўрганади.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси:

1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекснинг 316-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида;

2) шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 317-моддаси биринчи қисмининг 1 - 6-бандларида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;

3) суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;

4) шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ёки тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида эса шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.

Ажримнинг кўчирма нусхаси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


320-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий

ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун

ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;

3) тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;

5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш сабаблари.

Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганда шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар судда қолади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.

Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.


321-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)

иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар

бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;

3) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;

5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш асосларининг асослантирилган баёни;

7) иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиладиган вақт ва жой.


322-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест)

юзасидан ёзма фикр билдириш


Ишда иштирок этувчи шахс тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу ёзма фикрнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.


323-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест)

бўйича суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, тафтиш инстанцияси суди (судьяси) суд ҳужжатларининг ижросини тафтиш тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.


324-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни

хабардор қилиш


Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида иш тафтиш тартибида кўрилганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.


324-1-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни

(протестни) кўрмасдан қолдириш


Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган, ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдиради.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.


324-2-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят

(протест) бўйича иш юритишни тугатиш


Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:

1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;

3) шикоят (протест) тафтиш тартибида ушбу суд томонидан кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;

4) шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;

5) протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;

6) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;

7) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.


324-3-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни

(протестни) кўриш муддати


Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.

Алоҳида ҳолларда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан тафтиш тартибидаги протест Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига келиб тушган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.


324-4-модда. Ишни тафтиш инстанцияси судида

кўриш тартиби


Тафтиш тартибида иш суд мажлисида ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.

Тафтиш тартибида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш тўғрисидаги; ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди.

Тафтиш тартибида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.

Маърузачи ишнинг ҳолатларини, суд ҳужжатларининг мазмунини, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) важларини ва унга доир келиб тушган ёзма фикрни баён қилади. Шундан сўнг суд суд мажлисида ҳозир бўлган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади.

Дастлаб тафтиш тартибида шикоят берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Суд ҳужжати устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.

Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор фикри эшитилганидан сўнг суд қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага киради.

Суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинган қарорнинг хулоса қисми эълон қилинади ва у ишга қўшиб қўйилади.

Қарор беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади.

Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузилиши ва уларга юборилиши муддатини тушунтиради.


324-5-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечиш.

Тафтиш тартибидаги протестни чақириб олиш


Тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.

Протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.


324-6-модда. Тафтиш тартибида ишни кўриш чегаралари


Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.

Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.


324-7-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрадиган

суднинг ваколатлари


Ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича:

1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;

4) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;

5) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;

7) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.

Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.


324-8-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор

қилиш асослари


Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.


324-9-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрган

суднинг қарори


Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.

Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

1) қарорни қабул қилган суднинг номи ва таркиби, суд мажлисининг котиби;

2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;

3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;

4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

5) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари мазмунининг қисқача баёни;

6) шикоятда (протестда) келтирилган суд ҳужжатларининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;

7) шикоят (протест) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;

8) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;

9) суд томонидан аниқланган иш ҳолатлари;

10) ишни кўрган суднинг ўз хулосаларига келишига сабаб бўлган важлар, суд амал қилган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола;

11) шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд хулосалари;

12) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, суд томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори якуний ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).


324-10-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрган суд

кўрсатмаларининг мажбурийлиги


Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида баён этилган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида, қарорда аниқланмаган ёхуд рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай қарор қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.


324-11-модда. Суднинг ажрими, қарори устидан берилган

тафтиш тартибидаги шикоят (протест)


Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва масалани моҳиятан ҳал этишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;

3) ажримни, қарорни бекор қилишга ҳамда даъво аризасини ва ишни кўриш учун тегишли инстанция судига юборишга;

4) биринчи инстанция судининг ажримини, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.


324-12-модда. Тафтиш инстанцияси судининг ажримлари

устидан шикоят қилиш (протест келтириш)


Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати ичида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тафтиш тартибидаги шикоятни бериш муддати ичида шикоятни берган шахснинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибидаги протестни бериш муддати ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими, шунингдек ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин";


51) 326-модданинг иккинчи қисмидаги "апелляция ёки кассация инстанциясининг" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 декабрь