Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2023 й. ПҚ-415-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.12.2023 й.
N ПҚ-415
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ
РАҚАМЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ
ҲАМДА ИЛҒОР РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги "IT-Med" давлат муассасасини тугатиш;
б) тугатилаётган "IT-Med" давлат муассасасининг вазифа ва функцияларини "Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" МЧЖ (кейинги ўринларда - Ягона интегратор) зиммасига юклаш;
в) "IT-Med" давлат муассасасининг асосий вазифа ва функциялари ўтказилиши муносабати билан қуйидагиларни Ягона интеграторнинг қўшимча вазифалари этиб белгилаш:
илғор халқаро тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали мақбуллаштириш ва соддалаштириш ҳамда бу борадаги механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
"Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш;
соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ахборот тизимларини ривожлантириш ва хорижий молия ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари, шунингдек, бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш;
г) "IT-Med" давлат муассасаси томонидан амалга оширилаётган жорий лойиҳалар бўйича, шу жумладан тузилган шартномалар доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўлиқлигича Ягона интеграторга ўтказиш.
2. Миллий рақамли соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш бўйича маблағлар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги "IT-Med" давлат муассасаси тугатилиши муносабати билан ишдан бўшайдиган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-140-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси ва "KfW" банки ўртасида тузилган битимлар асосида "Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга оширилаётганлиги;
Лойиҳа доирасида Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Лойиҳа доирасида:
а) Платформани яратиш бўйича:
буюртмачи этиб - Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
оператор ҳамда уни яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб - Ягона интегратор;
б) Платформани яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаси этиб - Лойиҳани амалга ошириш доирасида "KfW" банкининг қарз ва бошқа маблағлари белгилансин.
7. Белгилансинки:
республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Платформага уланади;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда Ягона интегратор билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб рақамли соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва сақлаб туриш мақсадида Платформада қайд этилган ҳар бир суғурта ва бошқа ҳолатлар (шу жумладан, имтиёзли йўлланмалар) билан боғлиқ маълумотларни ишлаш ва қайта ишлаш учун Ягона интеграторга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасидан давлат тиббиёт муассасаларига тўланадиган маблағларнинг 0,3 фоиз миқдорида комиссия тўлови ажратилади.
9. Қуйидагиларга:
а) Ягона интеграторга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақомини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимларини, муҳандислик инфратузилмасини, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда давлат тиббиёт муассасаларига:
лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, дастурий-аппарат комплекслари, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;
дастурий-аппарат комплекслари, ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-140-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси "мувофиқ" сўзидан кейин "тасдиқлансин" сўзи билан тўлдирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 28 декабрдаги
ПҚ-415-сон қарорига
1-ИЛОВА
Миллий рақамли соғлиқни сақлаш тизимини
самарали ташкил этиш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Молиялаштириш манбаси |
Лойиҳа қиймати |
Масъул вазир ўринбосари |
1. |
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини автоматлаштириш талабларини ишлаб чиқиш, "Электрон поликлиника" ахборот тизимини такомиллаштириш. |
1. Бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш. |
2024 йил май |
Давлат бюджети маблағлари |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил август |
|||||
3. Бирламчи тиббий-санитария муассасалари ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025 йил февраль |
|||||
2. |
"Электрон шифохона" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
1. Стационар тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш. |
2024 йил июнь |
Давлат бюджети маблағлари |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил сентябрь |
|||||
3. Стационар тиббиёт муассасалари ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025 йил февраль |
|||||
3. |
Республика ихтисослаштирилган илмий- амалий тиббиёт марказлари фаолиятини автоматлаштириш. |
1. Марказларда мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш. |
2024 йил декабрь |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил февраль |
|||||
3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025 йил сентябрь |
|||||
4. |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мобил иловасини такомиллаштириш. |
1. Мобил иловадаги интерактив хизматларни хатловдан ўтказиш. |
2024 йил март |
Халқаро молия институтлари кредитлари, Давлат бюджети маблағлари |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Хатлов якунлари юзасидан мобил иловада янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш. |
2024-2025 йиллар |
|||||
5. |
Республика рақамли соғлиқни сақлашнинг FHIR (Fast Healthcare Interoperability Resources) халқаро стандарти асосида соғлиқни сақлаш ахборот тизимининг ягона платформасини яратиш. |
1. Тиббий маълумотларни узатиш тизимларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил февраль |
"KfW" банкининг кредит маблағлари |
15,6 млн евро ("KfW" банки билан келишил- ган ҳолда) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил июль |
|||||
3. Соғлиқни сақлаш ягона платформасини ишга тушириш. |
2024-2026 йиллар |
|||||
6. |
Тиббиёт муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизимини яратиш ("Электрон шифохона" ахборот тизими). |
1. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил август |
"KfW" банкининг кредит маблағлари |
4,5 млн евро ("KfW" банки билан келишил- ган ҳолда) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. "Электрон шифохона" ахборот тизимини марказий шифохоналарга жорий этиш. |
2024-2026 йиллар |
|||||
7. |
"Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология" миллий ахборот тизимини яратиш. |
1. Республика бўйича тиббий тасвирлар архиви тизими (кейинги ўринларда "PACS") серверлар архитектурасини яратиш. |
2025 йил сентябрь |
"KfW" банкининг кредит маблағлари |
6,6 млн евро ("KfW" банки билан келишил- ган ҳолда) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил декабрь |
|||||
3. "Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология" миллий ахборот тизими фаолиятини йўлга қўйиш. |
2026-2027 йиллар |
|||||
8. |
"Электрон рецепт" тизимини жорий этиш. |
1. "Электрон рецепт" тизими доирасида фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари рўйхати ҳамда давлат ва хусусий до дорихоналарни ушбу тизимга улаш тартибларини тасдиқлаш. |
2024 йил июнь |
Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Давлат ва хусусий дорихоналарда "Электрон рецепт" тизимини жорий этиш. |
2024-2025 йиллар |
|||||
9. |
Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш. |
Электрон реестрни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. |
2024 йил декабрь |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
10. |
Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган "Cancer-регистр" ахборот тизимини ривожлантириш ва жорий этиш. |
1. Онкологик касалликларга чалинган мавжуд беморларнинг маълумотларини рақамлаштириш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқиш. |
2024 йил октябрь |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Ахборот тизимини режа графикка асосан жорий этиш. |
2024-2025 йиллар |
|||||
11. |
"Электрон тиббий таълим" платформасини яратиш. |
1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизими доирасида "Электрон тиббий таълим" платформасининг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил июль |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025-2026 йиллар |
|||||
12. |
"Лаборатория" ахборот тизимини жорий этиш. |
Ахборот тизимини дастлабки талқинини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2024-2025 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
13. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона платформасида яратилаётган маълумотлар мониторингини олиб бориш, "BI" дашбордларни жорий этиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш ва техник талабларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь |
Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. "BI" дашбордларни жорий этиш. |
Режа графикка асосан |
|||||
14. |
Тиббиёт муассасалари ходимларининг компьютер саводхонлиги ва тиббий ахборот тизимларидан фойдаланиш юзасидан ўқитиш ишларини йўлга қўйиш. |
1. Компьютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
"KfW" банкининг грантлари |
1,5 млн евро |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқлаш. |
2024 йил ноябрь |
|||||
3. Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш. |
Режа- жадвал асосида |
|||||
15. |
Амалда мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари бўйича имкониятларни кенгайтириш. |
Ходимларнинг рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида уларни ривожланган мамлакатларнинг ўқув курслари ва амалий тренингларида ўқитиш чораларини кўриш. |
Режа- жадвал асосида |
"KfW" банкининг грантлари |
1,0 млн евро |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
16. |
Барча ҳудудлардаги стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш ишларини якунлаш. |
Босқичма-босқич стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Халқаро молия институтлари маблағлари, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Ҳисоб- китоблар асосида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
17. |
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида Тиббиёт ахборот тизимининг янгиланган шаклини ҳудудларда жорий этиш. |
1. Ҳудудларда амбулатор тиббиёт муассасаларида аҳолини оилавий шифокорларга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокорлардан тор доирадаги мутахассисларга ва амбулатор ташкилотлардан шифохоналарга йўлланмалар бериш имкониятларини яратиш. |
2024 йил сентябрь |
Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов) |
2. Ҳудудларда стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклини электрон тўлдириш, Давлат тиббиёт суғурта жамғармасига маълумотлар узатиш имкониятларини яратиш. |
2024 йил октябрь |
|||||
3. Синов натижаларига асосан Тизимни республиканинг барча амбулатор ва стационар тиббиёт муассасаларида тўлиқ жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб Лойиҳа офисига киритиш. |
2024 йил декабрь |
|||||
18. |
"Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати" ахборот тизимини яратиш. |
Республикадаги барча давлат тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва тизимга киритиш. |
2024 йил давомида |
Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
19. |
"Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати" ахборот тизимини яратиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш. |
2024 йил март |
Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов) |
2. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил сентябрь |
|||||
3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш. |
2024-2025 йиллар |
|||||
20. |
Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш. |
1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил февраль |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грант ва кредитлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов) |
2. Ҳомиладорлик пайтида ва туғуруқдан кейинги биринчи йилда ўтказилган текширувлар ва диагностика маълумотларини ўз ичига олган она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш. |
2024 йил сентябрь |
|||||
3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
|||||
21. |
"Нефрологик касалликлар ягона реестри ва гемодиализ учун сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил июль |
Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш. |
2024 йил ноябрь |
|||||
3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш. |
2024 йил декабрь |
|||||
22. |
"Мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг реестри ва сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил июль |
Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш. |
2024 йил ноябрь |
|||||
3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш. |
2024 йил декабрь |
|||||
23. |
Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантация қилинган беморларни реестри ва сарфлов материаллари мониторинги ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. |
2024 йил июль |
Давлат бюджети маблағлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш. |
2024 йил ноябрь |
|||||
3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш. |
2024 йил декабрь |
|||||
24. |
Ягона порталда дори воситалари ва уларнинг аналоглари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш. |
2024 йил март |
Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грант ва кредитлари |
Ҳисоб- китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О.Омонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Н.Холмуродов) |
2. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил май |
|||||
3. Дори воситалари ва уларнинг аналоглари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш. |
2024 йил июль |
Президентининг
2023 йил 28 декабрдаги
ПҚ-415-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорининг 4-банди "а" кичик банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5000-сон қарорининг 3, 4 ва 7-бандлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-140-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда қарорга 4-илова.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 29 декабрь