Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 й. 686-сон "Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2023 й.

N 686




ЧОРВАЧИЛИКДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИ ВА НАСЛЧИЛИК СОҲАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Кейинги йилларда мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини янада кўпайтириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни талаб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг айрим вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликларга субсидия бериш тартибини соддалаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 декабрдаги

686-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг "Экспорт" бўлими I босқич "Масъуллар" устунидаги ҳамда "Импорт" бўлими V босқич "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорида:


а) номидаги, муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


номидаги, 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, қисқартирилгани - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита ҳузуридаги "Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази" давлат муассасаси ва "Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси";


13-бандда:


"е" кичик банднинг олтинчи хатбошидаги "агентлик" сўзи чиқариб ташлансин;


"ж" кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи -йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"наслчилик корхоналари ва хўжаликлари томонидан етказиб бериладиган наслдор ҳайвонларнинг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлиги юзасидан назоратни амалга оширади;

наслдор ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонлар ва уларнинг уруғлари экспорт ва импорт қилинишини назорат қилади;

чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг юритилишини назорат қилади;

мулкчилик шаклидан қатъи назар наслчилик ишлари билан шуғулланувчи чорвачилик субъектлари фаолиятини назорат қилади;

чорва ҳайвонларининг зоти бўйича районлаштирилишини назорат қилади;

наслчилик хўжаликларидаги наслдор чорва ҳайвонларининг ҳисобини рўйхатдан ўтказилишини ҳамда селекция жараёнида фойдаланадиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва тури бўйича сифатли баҳоланишини назорат қилади;

наслчилик билан шуғулланувчи чорвачилик хўжаликларига ер майдонлари ажратилишини ва улардан самарали фойдаланилишини ҳамда корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган омухта ем, шелуха, шрот маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини назорат қилади;

наслли маҳсулотларни (материал) ишлаб чиқарилишини ва унинг технологик жараёнлари ташкил этилишини назорат қилади;

чорвачилик йўналишидаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларнинг жойлардаги ижроси тизимли равишда ташкил этилишини назорат қилади";


45-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


д) 2-иловада:


номидаги, 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг учинчи хатбошидаги "агентлик" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 3-илова чиқариб ташлансин.


ж) 4-иловада:


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илова "Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш схемаси"нинг I босқич ва III босқич "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ";


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


5, 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади";


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги, 18-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 20-банддаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади";


26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


4-илова "Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш схемаси"да:


"I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси" бўлимида:

II босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;

III босқич "Субъектлар" устунидаги "Агентлик ("Ўзбекчорванасл" агентлиги)" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;

IV босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади";

V босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "Қўмитага" сўзи билан алмаштирилсин;


"II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси" бўлимида:

V босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "Қўмитага" сўзи билан алмаштирилсин;

VI босқич "Субъектлар" устунидаги "Агентлик ("Ўзбекчорванасл" агентлиги)" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


5, 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади";


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги, 17-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 19-банддаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади";


25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


3-илова "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқ учун давлат томонидан субсидия бериш схемаси"да:


"I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси" бўлимида:

II босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;

III босқич "Субъектлар" устунидаги "Агентлик ("Ўзбекчорванасл" агентлиги)" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;

IV босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади";

V босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "Қўмитага" сўзи билан алмаштирилсин;


"II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси" бўлимида:

V босқич "Тадбирлар" устунидаги "Агентликка" сўзи "Қўмитага" сўзи билан алмаштирилсин;

VI босқич "Субъектлар" устунидаги "Агентлик ("Ўзбекчорванасл" агентлиги)" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 3-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида низом";


1-банддаги "2020 - 2023 йилларда "Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг учинчи хатбошидаги "Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Субсидия олувчиларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар импорт қилинган ҳар бир бош бир кунлик наслдор жўжа учун давлат томонидан 15 минг сўм субсидия ажратилади";


5-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.1-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.2-иловага мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмита ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади";


9-банддаги, 13-банднинг олтинчи хатбошидаги ҳамда 15-банддаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади";


21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Агентлик" сўзи "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;


23-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова";


1.1-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1.1-илова";


1.2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1.2-илова";


2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Паррандачилик хўжаликлари томонидан

импорт қилинган бир кунлик наслдор

жўжалар учун субсидия бериш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув

хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари,

туман комиссияси раиси ________________

(Ф.И.О.)

20__ йил "____" ___________



ХУЛОСА


________ вилояти ________туманидаги субсидия олишга талабгор "__________"нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Ҳақиқатдан ҳам ________ томонидан импорт шартномасига асосан _____

давлатидан



(ташкилот номи)

______ бош наслдор жўжалар сотиб олган. Бир кунлик наслдор жўжаларнинг наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан берилган мавжуд наслдор паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун ҳисоб-фактура, келиб чиқиш сертификати нусхалари мавжуд.


ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

_________ вилояти _________ туманидаги


га


(ташкилот номи)


жами ____________млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

_________ вилояти _________ туманидаги


га


(ташкилот номи)


қуйидагиларга, жумладан ___________________________________________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**


*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.

**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.


Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни


ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи



имзо/муҳр Ф.И.О.";

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Паррандачилик хўжаликлари томонидан

импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар

учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Паррандачилик хўжаликлари томонидан

импорт қилинган бир кунлик наслдор

жўжалар учун субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси







I босқич

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссияси)


Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этади.


Календарь йилнинг 1 майига қадар







II босқич

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринларда - вилоят комиссияси)


Туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.


Календарь йилнинг 5 майига қадар







III босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


Беш иш кунида







IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Қўмита ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.


Уч иш кунида







V босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.


Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлан-гандан сўнг







II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси







I босқич

Субсидия олувчи


Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келгандан сўнг субсидия олиш учун ушбу Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, туман комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.


Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжалар олиб келинганда







II босқич

Туман комиссияси


Субсидия олувчи томонидан берилган аризани кўриб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулосани қабул қилади.


Уч иш кунида







III босқич

Туман комиссияси


Субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилган хулоса ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади.


Хулоса қабул қилинган кунда







IV босқич

Туман комиссияси


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулосани вилоят комиссиясига тақдим этади.


Бир иш кунида







V босқич

Вилоят комиссияси


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда туман комиссиясининг субсидия бериш тўғрисида қабул қилган хулосасини Қўмитага юборади.


Икки иш кунида

VI босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.


Икки иш кунида

".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 мартдаги 135-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 11-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловадаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь